Телекоммуникацияда бошқарув тизимларининг аппарат ва дастурий таъминоти” кафедраси



Download 6,73 Mb.
bet52/82
Sana05.04.2023
Hajmi6,73 Mb.
#925010
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   82
Bog'liq
ТТБА маъруза

Назорат саволлари

  1. Тармоқ ва хизматларни бошқаришда қўлланиладиган воситалар ва ечимларни умумий таърифини беринг.

  2. Трафик мониторингини бажарадиган воситаларга қандай талаблар қўйилади?

  3. Тармоқ холатини тахлил қилиш жихатларини келтириб ўтинг (бирон бир восита ёки дастур мисолида).

7-амалий машғулот. Тақсимланган тизим хизматларини моделлари. Middleware.




Ишдан мақсад: Замонавий телекоммуникация тармоқларда оралиқ қатлам тизими платформасини яратилиши тамойилларини, иловалар ва платформаларга қарам бўлмайдиган ечимларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш.


Назарий маълумотлар
Middleware (Оралиқ мухит) - турли иловалар, тизимлар ва компонентлар орасида ўзаро алоқани таъминлаш учун қўлланилувчи, технологик дастурий таъминотлар мажмуаси ёки қатламини англатувчи термин ҳисобланади. У тақсимланган тизимлар компонентларининг ўзаро алоқасини таъминлашда асосий вазифани бажаради. Мiddleware термини биринчи бўлиб, 1968 йили қўлланилган. Корпоратив иловаларни интеграциялаш технологияси сифатида XX асрнинг 80-йилларида янги иловаларни, мавжуд тизим билан ва бир-бири билан боғланиш муаммосини ечишда фойдаланилган. Ҳозирги кунда "middleware" термини шахсий компютердаги фойдаланувчи иловалари орасида ва тақсимланган маълумотлар базаларини бошқариш тизимларида жойлашган ихтиёрий дастурий компонентларга нисбатан қўлланилиш мумкин. Бугунги кунда тақсимланган тизимлар турли мухитларда ишлайди, чунки, турли тугунларда турли хил қурилмалар ва операцион тизимлар ўрнатилган бўлади. Масалан, Windows операцион тизимидан фойдаланувчи клиент UNIX бошқарув тизимларида ишлайдиган серверларга боғланиши мумкин. Умумий холда тақсимланган тизимлар фойдаланувчилар учун ягона тизим бўлган, аммо бир-бирига боғлиқ бўлмаган ва физик жойлашуви турли гетероген тугунларда бўлган турли компонентларни боғлаш учун керак бўлган аппарат-дастурий ечимдир.
Тақсимланган тизимларда компонентларни ва иловаларни ўзаро боғлашда, турли дастурий плотформалар орасида алоқа ҳосил қилиш ва маълумот алмашишда асосий ролни middleware ўйнайди (7.1-расм)

7.1-расм. Тақсимланган тизимларда middleware поғонаси
Тақсимланган тизимларда middleware 4 та асосий функцияни бажаради:

  • Тақсимланган тизимлар компонентларнинг шаффофлигини таъминлаш;

  • Турли аппарат ва дастурий таъминотларнинг бирга ишлашини таъминлаш;

  • Тақсимланган тизимлар учун умумфойдаланиш хизматларни таъминлаш;

  • Тақсимланган дастурлаш учун юқори даражадаги интерфейслар ёки фойдаланувчи дастурлаш интерфейсларини(API) таъминлаш.

Таъкидлаш жоизки,тақсимланган тизимларда оралиқ мухитларнинг асосий вазифаси - тақсимланган тизимларни дастурлашни осонлаштириш ҳисобланади. У тақсимланган тизимларда иловалар кодларининг қайта қўллаш, ривожлантириш, плотформалараро иловалар яратиш, турли иловалар ўртасида ўзаро алоқани таъминлаш каби вазифаларни бажаради.
Бугунги кунда кенг тарқалган middleware пакетларига қуйидагиларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин:

  • Sun JVM;

  • CORBA;

  • Microsoft .NET;

  • Sun J2EE / EJB.

Тақсимланган тизимлардаги ихтиёрий бир компютер учун узоқ масофада жойлашган барча клиент компютерларга ҳисоблаш ёки хизмат кўрсатиш тизими ҳисобланади. Бунда оралиқ муҳитнинг асосий вазифаси очиқ, кенгаювчан ва бир қатор тақсимланган тизимларни яратишда ишлаб чиқарувчиларга ёрдам беришдир. Унинг вазифаларига қуйидагилар киради:



      • Бир дастурий компонент хизматларини операцион тизим механизмига боғламаган ҳолда бошқа компонентларга ҳам фойдаланиш имкониятини яратиш;

      • Тақсимланган тизимларда хавфсизликни таъминлаш: барча фойдаланувчиларга тақдим этилаётган хизматларни ва компонентлар орасидаги узатиладиган ахборотларни бузилишидан ҳамда учинчи томонни хабар топишидан ҳимоя қилиш учун аутентификация ва авторизациялайди;

      • Маълумотларни яхлитлигини таъминлаш: Узоқ масофада жойлашган тизим компонентлари орасида тақсимланган транзакцияларни бошқариш;

      • Дастурий компонентлардаги ва сервердаги юкланишларни назорат қилиш;

      • Узоқ масофада жойлашган компонентларни топиш ва бошқалар.

Битта тақсимланган тизимлар чегарасида бир неча кўринишдаги оралиқ муҳитдан фойдаланиш мумкин.
Умумий ҳолатда тақсимланган тизимлар аппарат-дастурий ишланмалар бўлиб, ўзаро мустақил бўлган масофадаги турли физик тугунларда жойлашган, фойдаланувчиларга ягона бирлашган тизими кўринишида хизмат кўрсатишни таъминловчи компонентлардан ташкил топади. Гетероген тугунлараро ўзаро алоқада талаб қилинадиган шаффофлик, масштаби жиҳатидан кенгаювчанлик ва очиқлиликни таъминлаш учун OSI моделининг транспорт ва амалий поғоналари орасида жойлашган махсус оралиқ поғона қўлланилади.

7.2-расм. OSI моделининг транспорт ва амалий поғоналари орасида жойлашган махсус оралиқ поғонанинг тавсирланиши


Энди оралиқ дастурий таъминотларнинг тавсифини кўриб чиқамиз. Оралиқ дастурий таъминот – дастурий таъминотлар синфи бўлиб, тақсимланган клиент сервер иловаларининг компонентларини бирлаштириш ёки ягона ахборот тизимига тармоқ иловаларини бирлаштириш учун қўлланилади.
Оралиқ дастурий таъминотлар турли плотформаларда ишловчи, ўзаро алоқа қилувчи турли иловаларга мурожаат қилиш хизматлари тўплами ҳисобланади. Оралиқ дастурий таъминотларнинг умумий амалий интерфейслари(API) гетероген тармоқларни реализация қилиш воситалари ва инфраструктураларига боғлиқ бўлмаган ҳолда иловалар ўртасида ўзаро алоқа ташкиллаштиришга имкон беради, тармоқнинг таркибий тузилишидаги ўзгартиришлар иловаларни ўзгартиришни талаб этмайди.
CORBA, COM ва Java Beans каби объектларнинг ўзаро алоқасини ягона кўринишда тақдим этувчи оралиқ мухит технологиялари компонентлардан қайта фойдаланишни таъминлайди ва шу сабабли улар компонентлар технологиялари деб номланади. Локал тармоқлардан бошлаб катта тақсимланган тизимларда қўлланилувчи ҳар қандай клиент сервер муҳитлари бундай технологиялар асосида қурилади. Маълумки, ҳар доим клиент серверга сўров жўнатади ёки маълумотлар базасидан маълумотларни илова юклаб олади. Бунда клиент сервер алоқасида оралиқ дастурий таъминот воситачи бўлиб ҳизмат қилади. Коммуникацион протоколлар маълумотлар базасига сўров юбориш тиллари, дастурий иловалар ва операцион тизимлар номувофиқлигини оралиқ дастурий таъминот орқали бартараф этилади. Айтиш мумкинки, оралиқ дастурий таъминот клиент-сервер муҳитларининг асосий қисми ҳисобланади, агар у тўғри ишламаса, маълумот алмашиш тизими бутунлай ишламайди. Ўзаро боғланиш тизими ишламайди.
Одатда амалий дастурлаш интерфейси деб таъриф берилувчи оралиқ дастурий таъминот клиент ва сервер ёки серверлараро юқори даражали коммуникацияни таъминлашда воситачи вазифасини бажаради. У тармоқ ёки транспорт поғонаси устида ишлайди ва қуйидаги коммуникацион хизматларга боғлиқ бўлмайди. Масалан, клиент қисмида жойлашган иловага тармоқнинг бошқа қайсидир қисмида жойлашган бошқа операцион тизимдан фойдаланувчи сервердаги хизмат ёки маълумот зарур бўлиши мумкин. Керакли маълумотларни излаш билан шуғулланувчи клиент сервер иловасининг қисми оралиқ дастурий таъминотга сўров жўнатади. Оралиқ дастурий таъминот маълумотга сўров жўнатади ва олинган натижани қайта ишлаб иловага қайта юборади.
Middleware хизматлари операцион тизимлар ва тармоқ хизматлари билан таққосланганда кенг қамровли турли кўринишдаги API функцияларини тавсифлайди ва қуйидагиларни таъминлайди:

  • бошқа тармоқ хизматларига ва иловаларига бевосита кириш;

  • бошқа тармоқ хизматларига боғлиқ эмас;

  • юқори даражадаги ишончлилик ва доимий тайёргарлик.

Оралиқ дастурий таъминот бир вақтда клиент ва сервер операциялари билан алоқа қилади. Уни Web-иловалар ва мэйнфрейм базасидаги эски тизимлар каби турли тизимларни боғловчи модул сифатида қараш мумкин. Ушбу дастурий таъминот компанияларга ўзларининг эски тизимларини сақлаб қолиш ва уларни янги тизимларга боғлаш имконини беради, шунингдек, янги иловаларда қўлланилувчи охирги ишланмалардан фойдаланиш имконини беради.

7.3 -расм. Тақсимланган тизимларда компонентларни боғлашда оралиқ дастурий таъминотнинг ўрни

Download 6,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish