Технологияси


Парваришлашни механизациялаштириш



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

13. Парваришлашни механизациялаштириш.
Сабзавот-полиз экинлари ва 
картошканинг парвариши тупроқни юмшатиш, қатор ораларидаги бегона ўтларни 
йўқотиш, ягоналаш ва ўтоқ қилиш, касаллик ва зараркунандалардан ҳимоялаш 
кабилардан иборат. Қатор ораларини ишлаш учун турли культиватор ва фрезалар 
қўлланилади. Умуман, экинлар парваришида ишлатиладиган машиналар қисқача 
техник таърифи 35-жадвалда келтирилган. 
7.Қишки сабзавотчилик хусусиятлари. 
Қишки сабзавотчилик деб қишда очиқ 
далада совуққа чидамли сабзавот экинларини етиштириш тушунилади. Бу экинлар 
ўсув даври кеч куз, қиш ва илк баҳор кунларида ўтиб, натижада эрта ҳосил беради. 
Ўзбезистон маркази, айниқса жанубий вилоятлар табиий шароити, қишки 
сабзавотчилик учун катта имкониятларга эга. Лекин бу ерларда қишнинг қуруқ ва 
совуқ келиши, қорнинг кам ѐғиши хатарли ҳисобланади. Шунинг учун совуққа 
чидамли экин тур ва навларини танлаш қишки сабзавотчилик учун катта аҳамиятга 
эга. 
Қишки сабзавотчилик учун кўкат экинлар (шивит, петрушка, салат кабилар), 
саримсоқ, эркакланиб кетишга бардошли икки йиллик экинлар (бошпиѐз, кўкпиѐз, 
батун пиѐз, порей пиѐз, кўп ярусли пиѐз), карам ҳамда илдизмевалилар кабилар 
истиқболли ҳисобланади. 
Жанубий вилоятларда кузда оддий карамнинг совуққа чидамли тезпишар 
навлари Навруз, Дербентская местная, Апшеронская озимая, сабзининг Нантская-4, 
Мирзои красная 228, хўраки лавлагининг Бордо 237 навларини экиш самарали. 
Қишки сабзавотчилик учун экиш муддатини экинларга тўғри танлаш асосий 
омиллардан бири ҳисобланади. Бунинг учун улар (саримсоқ, пиѐз, карам, кўкат 


67 
сабзавотлар) август охири-сентябр ойида экилиши шарт. Шунда бу экинлар 
ўсимлиги етарли илдиз отиб, совуқ урмайди. Бундай эрта кузда экилган экинлар 
ўсув даври куз, қиш, ва илк баҳор илиқ кунларида ўтиб, эрта баҳорда экилган 
экинларга нисбатан 40-50 кун эрта ҳосил беради. 
Кеч кузда (ноябр - декабр ойларида) қишки қилиб экилган экинлар эрта баҳор 
кўкаради. Булар ҳосили баҳорда экилган экинларга қараганда 15-30 кун эрта 
пишади. 
Эрта ва кеч кузда экилган қишки сабзавот экинлар бегона ўтлар ва тупроқ 
қатқалоғидан кўп зарарланади. Шунинг учун улар бегона ўтлардан тоза, енгил 
механик таркибли ѐки қум, сизот сувлари чуқур жойлашган тупроқларга экилади. 
Рельефи эса паст-баландликлардан иборат бўлса, қишки сабзавот экинлари учун 
албатта, участканинг яхши қизийдиган жанубий қияликлари ажратилади. 
Эрта кузда экиладиган экинлар экишгача ва кейин суғорилади. Шунинг учун 
улар олдиндан суғорилган пушталарга экилади ѐки бир вақтнинг ўзида эгат олиниб, 
экилгач дарҳол суғорилади. 
Кеч кузда экилган экинлар табиий намликлар ҳисо-бига униб чиқади. Шунинг 
учун улар баҳорда текис далага экилиб, суғориш эгатлари ўсув давридаги биринчи 
сув бериш олдидан олинади. Қишки экилган сабзавот экинларига табиий 
ноқулайликлар (совуқ уриш, қатқалоқ кабилар) хавфи борлиги учун экиш нормаси 
10-25 % га оширилади. Уруғлар одатдагидан саѐзроқ экилади. Совуқ уриш ва 
қаткалок босиш олдини олишда чиринди,қум ва полиэтилен плѐнкалар билан 
мульчалаш фойдали бўлгани учун тавсия этилади. 
Баҳорда ѐш ўсимликлар яхши ўсиши учун азотли ўғитлар билан 
озиқлантирилади. Эрта кузда экилган, тез униб чиқиши учун кузда 1-2, ўсув даврида 
эса 2-3 марта суғорилади. Кеч кузда экилган экинлар тўла кўкаргач баҳорда суғориш 
бошланади. 
Қишки сабзавот экинларида ягоналаш баҳорда ўтказилади ва юлиб олинган 
ўсимликлар барра ҳосил сифатида ишлатилади. Экинни кейинги парвариш ишлари 
эрта баҳорда экилган экинларникидан фарқ қилмайди. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish