Технологияси



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

8.Ҳосилни йиғиш ва сақлаш. 
Сабзавот экинларида ҳосилнинг пишиши 2 хилга бўлинади : 
1. Техник ѐки хўжалик жиҳатдан пишиш. Бунда маҳсулот сотиш, сақлаш, 
ташиш ва қайта ишлашга яроқли бўлган даври. 
2. Биологик ѐки физиологик пишиш. Бунда эса уруғ тўла етилиб, ўсимлик 
ривожланиши тўла ўтилиб бўлган давр. 
Экинларда техник (хўжалик) ва биологик (физиологик) пишишлар бир вақтда 
ѐки турли муддатларда кузатилади. 
Масалан, Қизил помидор техник пишган бўлса, яшил мева уруғи ҳаѐтчан, 
унувчан бўлади. Демак, помидорда биологик пишиш олдин кузатилади. 
Полиз экинларида биологик ва техник пишиш бир вақтда кузатилади. 
Бодрингда биологик пишиш уруғчилик участкаларида кузатилади.Истеьмол учун 
техник пишиш-даги барра мевалари ишлатилади. 
Кўпчилик сабзавот экинларининг ҳосили техник пишганда йиғишга 
киришилади.Бу вақтда улар маьлум истеьмол ва товарлик сифатига эга. 


68 
Аҳолини ѐз бошиданоқ, янги сабзавот, картошка, полиз билан таъминлаш учун 
уларнинг ҳосили тўла пишмасдан йиғиб олинади. Ҳаддан ташқари пишириб 
юборилса, кеч йиғиштирилса, зарарли бўлиб, ҳосил дағаллашади, вазнини йўқотади, 
ѐрилади, зараркунандалар зарарлайди. Қишда узоқ сақлаш учун сабзавот-полиз ва 
картошка ҳосили тўла пишганда йиғиштирилиши керак, чунки пишмаган мева, пиѐз, 
карам, илдизмева яхши сақланмайди. Ҳосилни йиғишда экинларнинг паст ҳарорат-
га бардошлилиги ҳисобга олинади. Бунда биринчи навбатда пиѐз ҳосили 
йиғиштирилади, чунки узоқ вақт қуритилади. 
Пиѐздан 
сўнг озгина совуққа чидайолмайдиган экин-лар бодринг, 
томатдошлар, полизлар йиғиб олинади. Сўнгра картошка, лавлаги, турп, сабзи ва 
карам ҳосили йиғиштирилади. 
Даладаги ҳосилини йиғиштириб олиш бўйича сабзавот экинлари 3 гуруҳга 
бўлинади:
1. Ҳосили бир мартада бутунлай йиғиштириладиган экинлар (кечки карам, 
илдизмевалилар, пиѐз, саримсоқ, қовоқ, картошка); 
2. Бир ѐки бир неча марта саралаб териладиган экинлар (эртаги карам, 
гулкарам, қовун ва тарвуз тезпишар навлари); 
3. Ҳосили техник пишгандан бошлаб кўп марта териладиган экинлар (помидор, 
қалампир, бодринг, ловия кабилар). 
Сабзавот экинлар ҳосилини йиғиш, саралаш ва ташишда эҳтиѐт бўлиш, 
шикастланиш, кесилишдан сақлаш лозим. Акс ҳолда улар чирийди ва бузилади. 
Сабзавотлар ҳосилини йиғиштириш кўп меҳнат талаб қилади. Умумий 
меҳнатнинг 65-75 %и шунга тўғри келади. Ҳосилни йиғиб-териб олишда турли 
машина ва мосламалардан фойдаланилади. 
Булар ичида кўп ишлатиладиганлари УРД-8, палак ўриш машинаси ва КИР-1,5 
Б ротацион майдалагич - косилка картошка илдизмева, ем-хашак ўтларини йиғиб 
олишга мўлжалланган. ОПКШ-1,4 , ЕМ-11, ЛКГ-1,4 , МСК-I маркали машиналар 
илдизмевали.пиѐз ва карам ҳосилини йиғишда қўлланилади. Улар Т-1б,Т-25,Т-40, 
Беларусь тракторларига агрегатланади. Платформалардан эса ПОУ-2, ПТ-3,5 кенг 
қўлланилади. Картошка ковлащда КГН-2Б, КСТ-1,4 ковлагичлар МТЗ-80 тракторига 
осилиб ѐки тиркалиб ишлатилади. 
Йиғиб олинган сабзавотлар ҳосили қуритилади ва давлат стандартлари 
(ГОСТ)га мувофиқ товар маҳсулотига ҳамда чиқитга ажратилади. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish