Технологияси


Қора совуққа ва дўл ўришга қарши экинни парваришлаш



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

11. Қора совуққа ва дўл ўришга қарши экинни парваришлаш.
Бизда кеч 
баҳор ва эрга кузда бўладиган қора совуқлар сабзавотчиликка жиддий зарар 
келтиради. Бу асосан март-апрел, ҳатто май ойларида, кузда эса октябр - ноябр 
ойларида кузатилади. 
Бунга қарши энг оддий ва қулай усул бевосита экинни бостириб суғоришдир. 
Суғориш туфайли ўсимликни ўраб олган ҳаво сув буғи билан тўйинади. Натижада 
ҳаво ҳарорати 2-3° ошади. Бироқ, қора совуққа қарши курашишда суғориш кузда 
ҳаво ва тупроқ қуруқ бўлган-дагина самарали намгарчил тупроқда эса бефойда. 
Қора совуққа қарши сунъий усулда ѐмғир ѐғдириш ҳам яхши натижа беради. 
Бундан ташқари тутун чиқарадиган шашкалар ѐки аҳамияти бўлмаган ўсимлик 
органик 
қолдиқлари 
(похол, 
дарахт 
шохлари, 
бегона 
ўт, 
анғиз 
қолдиклари.супуринди кабилар) ѐқиб тутатилади. 
Баҳорда, ѐз бошларида экинлар айрим йиллар дўлдан қаттиқ зарарланади. 
Полиз экинлари, томатдош сабзавотлар қаттиқ зарарланиб қайта экилади. Пиѐз, 
сабзи, картошка шунингдек карам бош ўраганда дўл урса, тезда қайта ўсади. Бунинг 
учун дўл оқибатларини тез бартараф этиш учун азотли ўғитлар билан қўшимча 
озиқлантириш, қатор ораларини ишлаш, юмшатиш, чопиқ қилиш, суғориш тавсия 
этилади. 
12. Шўр ерларда сабзавот экинларини ўстириш технологиясининг 
хусусиятлари. 
Ўзбекистон тупроқ-ларининг 60 % майдони у ѐки бу даражада 
шўрлангандир. Бу эса сабзавот, полиз экинлари ва картошка ўсиши, ривожланиши 
ва ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатади. 
Шўрланиш тупроқ сингдирувчи комплекси таркибидаги катион ва анионларга 
қараб асосан шўртоб ва шўрҳокларга бўлинади. Агар тупроқ сингдирувчи комплек-
сида (ТСК) натрий, қисман магний,калий катионлари бўлса шўртоблар 
дейилиб,бундай тупроқлар мелиорацияси гипслашдан иборат. Шўрхокли шўрланган 
тупроқлар таркибида хлор, сульфат, анионлари ва бошқа тузлар бўлиб, бундай ерлар 
мелиорациясига сизот сувлар сатҳининг кўтарилишига йўл қўймаслик, зовурлар 
қазиш, ерни бостириб суғориш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистонда асосан шўрхокли шўрланиш кенг тарқалган бўлиб, хлор ва 
сульфат анионлари экинлар уруғининг кўкаришига заҳарли таъсир этиб,туп сони 
сийрак бўлиб қолади. Ҳосилдорлик пасаяди. Тупроқнинг шўрланиши умуман 
ўсимликдаги физиологик жараѐнлар-нинг нормал кечишига катта таъсир кўрсатади. 
Фотосин-тез, нафас олиш издан чиқиб,моддалар сарфи кўпаяди. Шўр ерларда 
ўсаѐтган ўсимликлар ҳужайра ширасининг концентрацияси юқори, баргларнинг 
сўриш кучи катта бўлгани учун транспирация тезлигининг кичиклиги билан 
фарқланади. 
Шўрланиш 
тупроқдаги 
микроорганизмлар, 
айниқса 
азотобактер 
ва 
нитрификацияловчи бактериялар фаолия-тини тўхтатиб қуяди.Бу эса ўз навбатида 
ўсимликнинг озиқланишига.вегетатив ва генератив органларининг шаклланишига 
салбий таъсир этади. 


66 
Тупроқнинг шўрланишига қарши курашишнинг асосий воситалари сизот 
сувларининг ер бетига кўтарили-шига йўл қўймайдиган агромелиоратив 
тадбирларни қўллаш (дренажлар қуриш, беда экиш ва х,.з.).ҳамда ернинг ўсимлик 
илдизи жойлашган қатламидаги тузларни пастга кетказиш мақсадида шўр ювишдан 
иборат. 
Шўрланишга қарши курашишдаги асосий мелиоратив усулларга қўшимча, 
кучсиз шўрланган ерларда бир қатор мелиоратив тадбирларни амалга оширгандан 
сўнг сабзавот-полиз экинлари ва картошка ўстиришга имкон берувчи 
агротехнологик тадбирлар тизимини академик В.И.Зуев ишлаб чиққан. Булар: 
1. Экинларнинг шўрга нисбатан чидамли тур ва навларини танлаш. 
2. Уруғни шўрланган ерларда ўстирилган экинлардан тайѐрлаш. 
3. Уруғларни экиш олдидан 3 % ли NaCI эритмаси ѐки зовур сувларида ивитиб 
экиш. 
4. Шўр кўтарилишгача етарли ҳосил олиш (тўплаш) учун иложи борича эрта 
муддат экиш, уруғни ундириб ѐки уруғлик туганакларни нишлатиб экиш. 
5. Мульчалаш ғоят самарали тадбир ҳисобланиб, намнинг буғланишига, 
шўрнинг кўтарилишига йўл қўймайди. 
6. Экинларни зич қилиб экиш. Бунда тупроқ юза сояланиб.буғланиш камаяди. 
7. Қатор ораларини юмшатиш (культивация қилиб туриш) шўрнинг 
кўтарилишига имкон бермайди. 
8. Кам нормада (400-500 м
2
.га) тез-тез суғориб туриш кабиларни ўз ичига 
олади. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish