4-жадвал
Қисқа муддатли кредитларда қўлланиладиган ҳисобварақлар7
Ҳисобварақалар рақами
|
Ҳисобварақаларнинг номланиши
|
12600
|
Якка тартибдаги тадбиркорлар
|
12700
|
Давлат корхоналари
|
12900
|
Хориж инвестицияси иштирокидаги корхоналар
|
13000
|
Нодавлат нотижорат ташкилотлари
|
13100
|
Хусусий корхоналар
|
13200
|
Банк бўлмаган молиявий муассасалар
|
Бу асосий ҳисобварақларнинг дебет томонида тегишли банк корхона, ташкилот, жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар, кредит томонида уларнинг қайтарилиши акс этади. Юқоридаги ҳисобварақларнинг барчаси бир қатор суб ҳисобварақларни ўз ичига олиб, уларда муддатли, муддати ўтган, қайта кўрилаётган ссудалар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритилади.
Бунинг баробарида, тижорат банкларида узоқ муддатли кредит операцияларини олиб бориш учун тадбиркорлик субъектларига қуйидаги ссуда ҳисобрақамлари очилади.
5-жадвал
Узоқ муддатли кредитларда қўлланиладиган ҳисобварақлар8
Ҳисобварақалар рақами
|
Ҳисобварақаларнинг номланиши
|
14900
|
Жисмоний шахслар
|
15000
|
Якка тартибдаги тадбиркорлар
|
15100
|
Давлат ташкилотлари
|
15200
|
Нодавлат нотижорат ташкилотлари
|
15300
|
Хориж капитали иштирокидаги корхоналар
|
15400
|
Банк бўлмаган молиявий ташкилотлар
|
15500
|
Хусусий корхоналар
|
Агар харид қилинган товарнинг ҳақини дарҳол тўлаш лозим бўлсаю, лекин бунинг учун фирманинг ўз маблағи етмаса, бундай ҳолларда фирмада бир марталик қарз маблағларига эҳтиёж пайдо бўлади. Бу эҳтиёжни қондириш учун “кредит линияси очилмаган” ссуда ҳисоб варағидан фойдаланилади. Бундай ҳисоб варақдан кредит бериш бир марта ссуда бериш йўли билан амалга оширилади. Бундай ссуданинг ҳар бири бўйича банк алоҳида қарор қабул қилади.
Корхона ва ташкилотларга ёки алоҳида олинган жисмоний шахсларга ссуда ҳисоб варағи очилгандан сўнг улар бўйича ссуданинг берилиши ва қайтарилиши бўйича операцияларни амалга ошириш мумкин. Ҳар бир ссуданинг берилиши кредит коммисияси фармойиши асосида амалга оширилади, яъни кредит бўлими бўлимига мижозга ссуда бериш тўғрисидаги фармойишини ҳисоб операцион бўлими масъул ижрочиларига берадилар. Масъул ижрочилар фармойишда кўрсатилган реквизитлар асосида ссуда бериш бўйича бухгалтерия проводкаларини бажарадилар. Ссуда ҳисобварақларининг ўзи муддатли, муддати ўтган, қайта кўрилаётган каби ссудалар бўйича алоҳида юритилади.
Банк мижозларини кредит олиш қобилияти корхонанинг олган қарз маблағларини самарали фойдаланиши учун ишонч билдирувчи, қарз олувчининг олган кредитларини шартнома асосида қайтариш қобилияти ва тайёрлашни билдирувчи молиявий хўжалик ҳолатидир. Бошкача сўз билан айтганда, кредитга қобиллик хўжалик субъектлари томонидан кредитларни ўз вақтида ва тўлалигича қайтара олиш қобилияти ҳамда молиявий аҳволига бериладиган баҳодир.
Хўжалик юритувчи субъектларининг кредитга лаёқатлиги бир қатор кўрсаткичлар билан ифодаланади. Булар:
-қоплаш коэффициенти;
-ликвидлилк коэффициенти;
-маблағлар билан таъминланганлик (автономия) коэффициенти.
Шунингдек ўз айланма маблағлари мавжудлиги динамикаси, фойдалилик ва айланма маблағларнинг айланиши кўрсатклари ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир.
Кредит лаёқатлигини баҳолаш хўжалик субъектларини баланс ва фойда зарарлар тўғрисидаги ҳисоботлашга асосан амалга олишади. Бундан ташкари, кредитга қобилликни аниқлаш даврида зарурий ҳолларда статистик, аналитик ва бошқа маълумотлардан ҳам фойдаланилади.
Молиявий коэффициентлар қуйидагича аниқланади.
1. Қоплаш коэффициенти қиска муддатли тарздаги ликвид маблағларни қиска муддатли мажбуриятларга нисбатан тарзида ҳисобланади. У қуйидаги тартибда аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |