Таянч тушунча ва иборалар


Тезисни қуйидаги беш усул орқали рад этиш мумкин



Download 188,26 Kb.
bet22/41
Sana21.06.2022
Hajmi188,26 Kb.
#688615
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   41
Bog'liq
4-мавзу МАНТИҚ

Тезисни қуйидаги беш усул орқали рад этиш мумкин:
1. Оппонент (мухолиф) ўртача ташлаган тезисни рад этиш учун факт ва далиллар келтириш.
2. Мухолиф ўз тезисига асос қилиб олган далилларни тадқиқ қилиш.
3. Рад қилинувчи исбот тезисининг чинлиги тезисни тасдиқлаш учун келтирилган далиллардан келиб чиқмаслигини исбот этиш.
4. Рад қилинувчи тезисга зид бўлган янги тезисни мустақил равишда исбот этиш.
5. Рад қилинувчи тезиснинг ўзининг нотўғрилигини исбот қилиш.
Исбот ва раддия қоидалари турли мунозара ва муҳокамаларда кенг қўлланилади.
Мунозара (дискуссия) деб баҳсли масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш учун зарур бўлган усулга айтилади. Мунозара исбот ва раддия, фикр-мулоҳаза юритишнинг мантиқий қонун-қоидаларига асосланади. Шунингдек, мунозарани олиб бориш ва унда амал қилиниши лозим бўлган ахлоқий қоидалар (этик нормалар) ҳам мавжуддир.
Баҳс юритиш санъати (эристика) ўзига хос қонун-қоидаларга амал қилишни талаб этади.
Буларга асосан қуйидагилар киради:
– заруриятсиз баҳслашмаслик;
– мавзусиз баҳс юритмаслик ва баҳс давомида мавзудан четга чиқмаслик ёки мавзуни ўзгартирмаслик;
– баҳс мавзуси юзасидан ўзаро зид ёки қарама-қарши фикрлар бўлмаса, баҳсни тўхтатиш;
– мавзуни яхши биладиган, ақлли одамлар билангина баҳслашиш;
– баҳс юритишда мантиқий қонун-қоидаларга амал қилиш, ўзининг ва мухолифининг фикрларидан хулоса чиқара олиш, мантиқий зиддиятларни аниқлаш ва бартараф этиш, асослар тўғри бўлса, исботлашнинг ҳам тўғрилигини эътироф этиш ва ҳ.к.;
– бир баҳс доирасида баҳслашиш усулларини аралаштириб юбормаслик.
Аргументлашнинг мантиқий асосларини билиш ва баҳс юритиш қоидаларига амал қилиш тафаккур маданиятини юқори даражага кўтариш имконини беради.
Билишнинг мақсади қайд қилинган ҳодисаларнинг моҳиятини тушунтиришдан иборат. Буни ҳамма вақт ҳам мавжуд тасаввурлар, принциплар ёрдамида амалга ошириб бўлмайди. Билиш жараёнида маълум бир зиддиятлар, биринчи навбатда, мавжуд билимларимизнинг эришган даражаси билан янги билиш вазифаларини ҳал қилиш зарурияти ўртасида зиддият келиб чиқади, муаммоли вазият пайдо бўлади. Бундай зиддиятлар, айниқса, кундалик ҳаётимизда мураккаб вазифаларни ҳал қилишда, фанда эса туб бурилишлар даврида яққол намоён бўлади. Масалан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида вужудга келадиган жуда кўп масалалар уларни ечишга янгича ёндашишни тақозо этади. Муаммоли вазият, масалан, табиатшуносликда ХIХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида радиоактивлик ҳодисасининг қайд қилиниши, электроннинг кашф этилиши, нурланишнинг квант хусусиятга эгалигининг асосланиши ва шу каби кашфиётлар натижасида вужудга келган. Унинг моҳиятини табиатшуносликнинг, биринчи навбатда, физиканинг мавжуд қонунлари ва принципларининг янги қайд қилинган ҳодисаларни тушунтириш учун етарли эмаслигида, деб билмоқ зарур.
Шуни ҳам айтиш керакки, илмий билишда муаммоли вазиятни фан тараққиётининг ички эҳтиёжлари ҳам келтириб чиқариши мумкин. Масалан, ҳозирги пайтда фанда синергетика ғоялари ва методларини тушунтириш, математикада аксиоматиканинг имкониятлари ва қўлланиш соҳаларини аниқлаш билан боғлиқ бўлган вазифаларни ҳал қилиш зарурияти янги вазиятни яратади.
Демак, муаммоли вазият мавжуд илмий тасаввурлар билан қайд қилинган янги фактлар ўртасидаги зиддиятнинг пайдо бўлиши ёки ана шу илмий тасаввурларнинг ўзининг етарли даражада тизимга солинмаганлиги, яхлит бир таълимот сифатида асосланмаганлиги натижасидир.
Мана шундан келиб чиқиб, муаммоли вазият билиш тараққиётининг турли босқичлари ва бўғинларида олам ҳамда уни билиш ҳақидаги мавжуд тасаввурларни, билиш методи ва воситаларини ўзгартиришнинг объектив заруриятидан иборат, дейиш мумкин
Муаммо деб ўрганилиши ва ҳал қилиниши зарур бўлган назарий ёки амалий масалага айтилади.
Муаммо ҳар бир илмий назария ва фаразий фикр учун асос бўлиб хизмат қилади.
Фараз (гипотеза) деб ҳали исбот қилинмаган, тахминий, эҳтимолий фикрга айтилади.
Фараз аналогия ёки қиёс орқали амалга оширилади.
Фараз тафаккур шаклларидан бири бўлиб, тушунчалар, муҳокамалар ва хулоса чиқариш системасидан иборатдир. Фараз орқали оламдаги воқеа ва ҳодисаларнинг хусусиятлари, қонуният ва сабаблари билиб олинади. Шунинг учун у билишда катта аҳамиятга эга.
Тадқиқотчи текширилаётган ҳодисаларнинг ўхшашлигини бундан олдин қонунлари муқаррар бўлган ҳодисалар билан аниқлаб, тахминий, эҳтимолий фикрни баён қиладики, бунда муайян алоқадорлик қонуни мавжуд бўлади. Бундай фаразий фикрни чиқариш учун тадқиқотчи тўпланган илмий билимларнинг барчасини аниқлашга ҳаракат қилади. Масалан, атом тузилиши тўғрисидаги назария Қуёш системаси сайёраларига қиёс қилиб ишлаб чиқилган эди.
Фанда маълум бўлган барча назариялар аввал бошда фаразлар тарзида илгари сурилган, кейинчалик тажрибада тасдиқланиб, назария шаклини олган. Масалан, Дарвин таълимоти, Менделеевнинг химиявий элементлар даврий системаси шулар жумласидандир.
Тадқиқ этилаётган объекти нуқтаи назаридан фаразлар икки хил бўлади: 1) умумий ва 2) хусусий фаразлар
Умумий фараз деб маълум жинсдаги воқеа-ҳодисаларнинг хусусиятлари, қонуният ва сабаблари тўғрисидаги эҳтимолий фикрларга айтилади.
Умумий фараз миқдор жиҳатидан кўп, ҳажм ва кўлами кенг, катта, жинс ҳодисаларни текширишда қўлланилади. Масалан, атом тўғрисидаги фаразий фикр, Дарвин томонидан турларнинг табиий танланиш асосида вужудга келганлиги тўғрисида илгари сурган ғояси, Коперникнинг гелиоцентрик фарази, Ньютоннинг бутун олам тортилиши тўғрисидаги фикри, Кантнинг Ер шарининг шарсимон газдан вужудга келганлиги тўғрисидаги фарази ва бошқалар шулар жумласидандир. Улардан кўпи ҳозирги кунда исботланиб, назарияларга айланди.
Хусусий фараз деб конкрет, айрим, якка факт ва ҳодисаларга, уларнинг хосса-хусусиятларига тааллуқли эҳтимолий фикрларга айтилади.
Хусусий фараз тор, чекланган доирадаги буюм-ҳодисаларга татбиқ этилади.
Умумий ва хусусий фаразларни илгари суриш ва асослаш жараёни ишчи фараз орқали амалга оширилади.
Ишчи фараз деб тадқиқотнинг дастлабки босқичида илгари суриладиган ва кейинчалик текширилиши лозим бўлган эҳтимолий фикрга айтилади.

Download 188,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish