Таянч тушунча ва иборалар



Download 188,26 Kb.
bet21/41
Sana21.06.2022
Hajmi188,26 Kb.
#688615
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41
Bog'liq
4-мавзу МАНТИҚ

2. Четдан исбот этиш деб тезиснинг чинлигини унга қарама-қарши бўлган бошқа тезис (антитезис)ни келтириш ва зид қўйиш орқали далиллашга айтилади.
Исботнинг бу тури мантиқнинг учинчисини истисно қонунига асосланади. Бу қонунга биноан, бир вақтда ё тезис, ёки антитезис чин бўлиши мумкин эмас. Агар антитезиснинг хатолиги аниқланса, унда тезис чин бўлади ва аксинча.
Мантиқий исботни амалга ошириш муайян қоидаларга амал қилишни тақозо этади. Бу қоидалар уч гуруҳга бўлинади:
1. Тезисга тааллуқли қоидалар:
1. Тезис аниқ ва равшан ҳукмлардан иборат бўлмоғи лозим. Акс ҳолда тезисни исбот қилиб бўлмайди. Бу қоидани бузиш тезисдан қочиш (четга чиқиш ёки тезисни йўқотиб қўйиш) хатосига олиб келади.
2. Тезис исботнинг бошидан охиригача асл маъносида ишлатилиши лозим. Акс ҳолда тезисдан қочиш, фикр чалғиши ва ноизчиллиги хатолари содир бўлади.
2. Аргументларга тааллуқли қоидалар:
3. Ҳар қандай исбот ва раддияда асослар ёки далиллар шак-шубҳасиз чин ҳукмлар, билимлардан иборат бўлмоғи лозим. Ёлғон, хато ҳукмлар, фикрлар орқали ҳеч қандай фикрни исбот этиш ёки рад қилиш мумкин эмас.
4. Далиллар тезисни асослаш учун етарли бўлиши керак. Далиллар етарли бўлмаса, тезисни тўлиғича асослаб бўлмайди. Далиллар ҳаддан ташқари кўп, ортиқча бўлса ҳам тезисни асослаш иши қийинлашади. Бу ерда ҳам ўзига яраша меъёр, чегара, «оралиқ, олтин ҳалқа» бўлиши керак.
3. Демонстрацияга тааллуқли қоидалар:
5. Асосли фикр изчил, мантиқий тузилган ва ишончли бўлиши, асослардан қонуний суратда келиб чиқадиган бўлиши лозим. Акс ҳолда зўрма-зўраки, сунъий ва хато хулоса чиқариш, асослашда сакраш каби хатолар содир бўлади.
Раддия деб бирор тезиснинг нотўғрилигини ёки асоссизлигини исботлаш усулига айтилади.
Раддия исботни қайта текшириб кўриш, аниқлаш ва мустаҳкамлаш усулидир. Масалан: «Юпитер планетасининг йўлдошлари бор», деган тезисни қуйидагича исботлаш мумкин:
Барча планеталарнинг йўлдошлари бор.
Юпитер планетадир.
Демак, Юпитернинг ҳам йўлдошлари бор.
Ушбу исботни таҳлил қила туриб, «Барча планеталарнинг йўлдошлари бор», деган асоснинг нотўғрилигини аниқлаш мумкин. Бу фикрнинг раддиясини қуйидагича тузиш мумкин:
Маълумки, Венеранинг йўлдошлари йўқ.
Венера планетадир.
Демак, баъзи планеталарнинг йўлдошлари йўқ.
Раддия орқали чиқарилган хулоса ёрдамида «Барча планеталарнинг йўлдошлари бор», деган фикр хато эканлигини аниқлаймиз.

Download 188,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish