Ташкилоти билан муносабатлари тарихи



Download 0,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/35
Sana23.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#119785
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35
Bog'liq
ozbekiston respublikasining birlashgan millatlar tashkiloti bilan munosabatlari tarixi

Республикасининг 
Бирлашган 
Миллатлар Ташкилоти билан ўзаро муносабатларининг устувор 
йўналишлари” деб номланган учинчи бобида ижтимоий-иқтисодий 
ислоҳотлар, БМТнинг барқарор тараққиёт масалаларини ифодалаган глобал 
дастурлари ва Марказий Осиёда тинчлик ҳамда барқарор тараққиётни 
таъминлаш йўлидаги ҳамкорлик масалалари ёритиб берилган.
“Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва БМТнинг барқарор тараққиёт 
масалаларини ифодалаган глобал дастурлари юзасидан ҳамкорлик” деб 
номланган биринчи параграфда БМТнинг 2000

2015 йилларда амалга 
оширилган Мингйиллик ривожланиш мақсадлари (Millennium Development 
Goals)
33
ва 2015

2030 йилларга мўлжалланган Барқарор ривожланиш 
мақсадлари (Sustainable Development Goals)
34
глобал дастурлари юзасидан 
ўзаро ҳамкорлик алоқалари ва мамлакатнинг бу борадаги натижалари таҳлил 
қилинган. 
Ўзбекистондаги 2016 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб ижтимоий-
сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ўзгариш ва янгиланишлар жараёни 
бошланди. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида”
35
ги Фармонига асосан, 2017

2021 Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бу борада муҳим асос 
бўлди. Халқаро экспертларнинг таъкидлашича
36
, Ҳаракатлар стратегиясида 
белгиланган чора-тадбирлар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари 
билан уйғундир.
“Марказий Осиёда тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш 
йўлидаги ҳамкорлик: муаммо ва натижалар” деб номланган иккинчи 
параграфда Ўзбекистон ва БМТнинг минтақавий хавфсизлик, тинчлик ва 
барқарор тараққиёт, Марказий Осиё минтақасини ядро қуролидан холи ҳудуд 
деб эълон қилиш, афғон можаросини тинч йўл билан ҳал этиш, экологик 
барқарорликни таъминлаш ва бошқа масалаларда кенг ҳамкорлик алоқалари 
таҳлил қилинган.
Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ва бошқа қатор 
минтақавий масалалар юзасидан Ўзбекистон БМТ доирасида бир қатор аниқ 
йўналтирилган ташаббуслар илгари сурди. Улар Афғондаги нотинчликни 
тезда ҳал этиш, минтақада ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш ва Орол 
муаммоси оқибатларини юмшатиш каби ташаббуслар сифатида Ўзбекистон 
Республикаси Биринчи Президенти И.А. Каримовнинг БМТ 48-сессиясидаги 
33
United Nations Millennium Declaration. Resolution adopted by the General Assembly. A/RES/55/2. Fifty-fifth 
session 18 September 2000. – P. 9.
34
Transforming our world: the 2030 Agenda for Sustainable Development // A/RES/70/1Resolution adopted by the 
General Assembly on 25 September, 2015.
35
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2017. №6. 70-модда. – Тошкент: – Б. 25–150. 
36
http://xs.uz/index.php/homepage/sijosat/item/9629-arakatlar-strategiyasi-bar-aror-rivozhlanish-ma-sadlari-bilan-
uj-un (10.03.2017). 


18 
нутқида алоҳида ўрин эгаллади. 
Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан 
бири бу – Афғонистон муаммосидир. Ўзбекистон БМТ доирасида афғон 
можаросини ҳал қилишнинг бош тарафдори сифатида ташкилот минбаридан 
туриб мазкур масалага такрор ва такрор жаҳон эътиборини қаратди. 
Жумладан, Ўзбекистон 1997 йилда Афғонистон билан чегарадош олти 
мамлакат, шунингдек, Россия ва АҚШ иштирокида “6+2 гуруҳи” мулоқот 
гуруҳини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Ушбу форматдаги 
дастлабки йиғилиш 1997 йил октябрда Нью-Йоркда, иккинчиси 1999 йил 
июлда Тошкентда ташкил этилди. Тошкент учрашувининг энг катта ютуғи бу 
– Афғонистондаги икки асосий гуруҳ, яъни “Толибон” ҳаракати ва унга 
қарши коалиция Афғонистон Бирлашган Фронти вакилларини илк маротаба 
бир стол атрофида музокаралар учун тўплади. Тошкент учрашуви якунлари 
натижасида “Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этишнинг 
асосий тамойиллари тўғрисида” Тошкент Декларацияси
37
қабул қилинди. 
Декларация БМТда узоқ вақт тер тўкиб бажарилган ишнинг натижаси 
сифатида “6+2” гуруҳи давлатларининг позициялари ва ёндашувларини 
бирлаштирди
38
.
1999 йил 28 июлда Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик Кенгашида “6+2” 
гуруҳининг Тошкент учрашуви якунлари муҳокама қилинди. Тошкент 
Декларацияси БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Бош Ассамблеянинг расмий 
ҳужжати сифатида тарқатилди
39
. Бироқ, “6+2” мулоқот гуруҳи Афғонистонда 
уруш ва нотинчликни бартараф борасидаги сўнгги манзил эмас эди. Чунки 
афғон муаммоси ўзининг ижобий ечимини топмади. Шунинг учун ҳам 
Ўзбекистон 2008 йил апрелда НАТО саммитида ушбу муаммо бўйича 
музокаралар жараёнида НАТОнинг ҳам иштирок этишини назарда тутиб, 
“6+2” мулоқот гуруҳини “6+3” гуруҳига айлантириш зарур, деган янги ғояни 
илгари сурди.
Ўзбекистон Республикасининг таклифлари ва ташаббуслари халқаро 
экспертлар жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди. Жумладан, Кембриж 
университети Марказий Осиё форуми илмий ходими Ширин Акинер 
фикрича, “Афғонистон беқарорликнинг асосий манбаи бўлиб, бу 
мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш учун ҳали кўп иш қилиш керак. 
“6+3” мулоқот гуруҳини тузиш тўғрисидаги таклиф имкон борича тезроқ 
ҳаётга татбиқ этилиши даркор”
40
. Масаланинг муаммоли томони шундаки, 
ҳозирга қадар афғон можаросини ижобий томонга ҳал этиб бўлмади. Демак, 
бу борада БМТ бошчилигида муаммонинг ечимига янги мақбул йўллар 
излаш лозим.
37
Tashkent Declaration on Fundamental Principles for a Peaceful Settlement of the Conflict in Afghanistan. 
A/54/174 S/1999/812. – P. 5. 
38
Халқ сўзи. 1999 йил, 20 июль 
39
Акмалов Ш. Афганистан в современной системе международной безопасности // Ценртальная Азия и 
Кавказ. 2009. № 6 (66). – Б. 25. 
40
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик 
ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисдаги нутқи хорижий ижтимоий-
сиёсий доиралар вакилларининг муносабатлари ва шарҳлари. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б. 28. 


19
Мазкур параграфда Ўзбекистоннинг БМТ билан Марказий Осиёда ядро 
қуролидан холи ҳудуд яратиш масаласидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор 
қаратилган. Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудуд сифатида эътироф 
этиш ғояси илк бор Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти 
И. А. Каримов томонидан 1993 йил сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 
48-сессиясида илгари сурилган.
Шундан сўнг 1997 йил февралда Марказий Осиё мамлакатлари 
бошлиқлари йиғилиши бўлиб ўтди ва унинг натижаси сифатида 
Ўзбекистоннинг минтақада ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш ташаббуси 
қўллаб-қувватланган “Олмаота Декларация”си имзоланди. 1997 йил 14

16 
сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё – ядро қуролидан холи 
ҳудуд” мавзусидаги халқаро конференция ташкил этилди
41
. Ушбу 
конференциянинг натижаси сифатида Марказий Осиё давлатлари ташқи 
ишлар вазирларининг минтақада ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш 
масаласи юзасидан Баёноти қабул қилинди.
Марказий Осиё мамлакатлари, БМТ ва МАГАТЭнинг биргаликдаги узоқ 
меҳнатидан сўнг 2006 йил 8 сентябрда Семипалатинск шаҳрида “Марказий 
Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш тўғрисида”
42
ги шартнома 
имзоланди. 2006 йил 6 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг 61-сессиясида 
“Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд” номли резолюцияси
43
қабул 
қилинди ва 2009 йил 21 мартдан бошлаб эса ушбу шартнома тўлиқ кучга 
кирди
44
.
Бундан ташқари, параграфда Ўзбекистоннинг Орол муаммоси юзасидан 
БМТ доирасидаги халқаро ва минтақавий ташаббуслари амалга оширилган 
йирик лойиҳалар мисолида таҳлил қилинган. Жумладан, Орол ва Оролбўйи 
минтақасини ривожлантиришга бағишланган кўплаб лойиҳалар ўзаро 
ҳамкорликда амалга оширилди. Бироқ самарали натижаларга эришилмади. 
Шундан келиб чиққан ҳолда, диссертацияда Орол муаммосининг оқибатлари 
ўрганилган ҳолда, Ўзбекистонда БМТ шафелигида доимий фаолият 
юритувчи “Марказий Осиё минтақасида экологик муаммоларни илмий ва 
амалий тадқиқ этиш” марказини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорликни 
кучайтириш таклифи илгари сурилади.
Диссертациянинг тўртинчи боби “Ўзбекистоннинг Бирлашган 

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish