18
нутқида алоҳида ўрин эгаллади.
Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан
бири бу – Афғонистон муаммосидир. Ўзбекистон БМТ доирасида афғон
можаросини ҳал қилишнинг бош тарафдори сифатида ташкилот минбаридан
туриб мазкур масалага такрор ва такрор жаҳон эътиборини қаратди.
Жумладан, Ўзбекистон 1997 йилда Афғонистон билан чегарадош олти
мамлакат, шунингдек, Россия ва АҚШ иштирокида “6+2 гуруҳи” мулоқот
гуруҳини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Ушбу форматдаги
дастлабки йиғилиш 1997 йил октябрда Нью-Йоркда, иккинчиси 1999 йил
июлда Тошкентда ташкил этилди. Тошкент учрашувининг энг катта ютуғи бу
– Афғонистондаги икки асосий гуруҳ, яъни “Толибон” ҳаракати ва
унга
қарши коалиция Афғонистон Бирлашган Фронти вакилларини илк маротаба
бир стол атрофида музокаралар учун тўплади. Тошкент учрашуви якунлари
натижасида “Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этишнинг
асосий тамойиллари тўғрисида” Тошкент Декларацияси
37
қабул қилинди.
Декларация БМТда узоқ вақт тер тўкиб бажарилган ишнинг натижаси
сифатида “6+2” гуруҳи давлатларининг позициялари ва ёндашувларини
бирлаштирди
38
.
1999 йил 28 июлда Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик Кенгашида “6+2”
гуруҳининг Тошкент учрашуви якунлари муҳокама қилинди. Тошкент
Декларацияси БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Бош Ассамблеянинг расмий
ҳужжати сифатида тарқатилди
39
. Бироқ, “6+2” мулоқот гуруҳи Афғонистонда
уруш ва нотинчликни бартараф борасидаги сўнгги манзил эмас эди.
Чунки
афғон муаммоси ўзининг ижобий ечимини топмади. Шунинг учун ҳам
Ўзбекистон 2008 йил апрелда НАТО саммитида ушбу муаммо бўйича
музокаралар жараёнида НАТОнинг ҳам иштирок этишини назарда тутиб,
“6+2” мулоқот гуруҳини “6+3” гуруҳига айлантириш зарур, деган янги ғояни
илгари сурди.
Ўзбекистон Республикасининг таклифлари ва ташаббуслари халқаро
экспертлар жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди. Жумладан, Кембриж
университети Марказий Осиё форуми илмий ходими Ширин Акинер
фикрича, “Афғонистон беқарорликнинг асосий манбаи бўлиб, бу
мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш учун ҳали кўп иш қилиш керак.
“6+3” мулоқот гуруҳини тузиш тўғрисидаги таклиф имкон борича тезроқ
ҳаётга татбиқ этилиши даркор”
40
. Масаланинг муаммоли томони шундаки,
ҳозирга қадар афғон можаросини ижобий томонга ҳал этиб бўлмади. Демак,
бу борада БМТ бошчилигида муаммонинг ечимига янги мақбул йўллар
излаш лозим.
37
Tashkent Declaration on Fundamental Principles for a Peaceful Settlement of the Conflict in Afghanistan.
A/54/174 S/1999/812. – P. 5.
38
Халқ сўзи. 1999 йил, 20 июль
39
Акмалов Ш. Афганистан в современной системе международной безопасности // Ценртальная
Азия и
Кавказ. 2009. № 6 (66). – Б. 25.
40
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик
ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисдаги нутқи хорижий ижтимоий-
сиёсий доиралар вакилларининг муносабатлари ва шарҳлари. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б. 28.
19
Мазкур параграфда Ўзбекистоннинг БМТ билан Марказий Осиёда ядро
қуролидан холи ҳудуд яратиш масаласидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор
қаратилган. Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудуд сифатида эътироф
этиш ғояси илк бор Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти
И. А. Каримов томонидан 1993 йил сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг
48-сессиясида илгари сурилган.
Шундан сўнг 1997 йил февралда Марказий Осиё
мамлакатлари
бошлиқлари йиғилиши бўлиб ўтди ва унинг натижаси сифатида
Ўзбекистоннинг минтақада ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш ташаббуси
қўллаб-қувватланган “Олмаота Декларация”си имзоланди. 1997 йил 14
–
16
сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё – ядро қуролидан холи
ҳудуд” мавзусидаги халқаро конференция ташкил этилди
41
. Ушбу
конференциянинг натижаси сифатида Марказий Осиё давлатлари ташқи
ишлар вазирларининг минтақада ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш
масаласи юзасидан Баёноти қабул қилинди.
Марказий Осиё мамлакатлари, БМТ ва МАГАТЭнинг биргаликдаги узоқ
меҳнатидан сўнг 2006 йил 8 сентябрда Семипалатинск шаҳрида “Марказий
Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш тўғрисида”
42
ги шартнома
имзоланди. 2006 йил 6 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг 61-сессиясида
“Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд” номли резолюцияси
43
қабул
қилинди ва 2009 йил 21 мартдан бошлаб эса ушбу шартнома тўлиқ
кучга
кирди
44
.
Бундан ташқари, параграфда Ўзбекистоннинг Орол муаммоси юзасидан
БМТ доирасидаги халқаро ва минтақавий ташаббуслари амалга оширилган
йирик лойиҳалар мисолида таҳлил қилинган. Жумладан, Орол ва Оролбўйи
минтақасини ривожлантиришга бағишланган кўплаб лойиҳалар ўзаро
ҳамкорликда амалга оширилди. Бироқ самарали натижаларга эришилмади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, диссертацияда Орол муаммосининг оқибатлари
ўрганилган ҳолда, Ўзбекистонда БМТ шафелигида доимий фаолият
юритувчи “Марказий Осиё минтақасида экологик муаммоларни илмий ва
амалий тадқиқ этиш” марказини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорликни
кучайтириш таклифи илгари сурилади.
Диссертациянинг тўртинчи боби “
Ўзбекистоннинг Бирлашган
Do'stlaringiz bilan baham: