Ташкилоти билан муносабатлари тарихи


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 0,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/35
Sana23.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#119785
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35
Bog'liq
ozbekiston respublikasining birlashgan millatlar tashkiloti bilan munosabatlari tarixi

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Диссертация натижалари 14 
та халқаро (жумладан, 10 та хорижда ва 4 та Ўзбекистонда) ва 16 та 
республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация 
мавзуси бўйича жами 50 та илмий иш эълон қилинган. Шулардан Ўзбекистон 
Республикаси Олий Аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари 
асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 19 
мақола, жумладан, 17 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда нашр 
этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, тўрт боб, 
хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан 
иборат. Диссертациянинг тадқиқот қисми 154 бетни ташкил этади.
 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида танланган мавзунинг долзарблиги асосланиб, 
тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети белгилаб олинган. 
Тадқиқотнинг фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишларига 
мослиги кўрсатилиб, илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган. 
Олинган натижаларнинг ишончлилиги асосланган ҳолда назарий ва амалий 
аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий 
этилиши, апробацияси ва таркибий тузилиши бўйича маълумотлар 
келтирилган. 
Диссертациянинг “Халқаро муносабатлар тизимида Ўзбекистоннинг 
халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини ўрганишнинг методологик 
ёндашувлари” деб номланган биринчи бобида замонавий халқаро 
муносабатлар тизимида Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан 
ҳамкорлигини ўрганишнинг назарий методологик ёндашувлари ҳамда ўзаро 
ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек, БМТнинг халқаро 
муносабатлардаги ўрни ва ташкилотни ислоҳ этиш зарурияти ҳамда уни 
амалга ошириш муаммолари таҳлил этилган. Бобда келтирилган назарий 
хулосалар асосида Ўзбекистон Репсубликасининг халқаро ташкилотлар 
билан ҳамкорлигини тадқиқ этишнинг методологик ёндашувлари ёритиб 
берилган.
Ўзбекистоннинг 
халқаро 
ташкилотлар 
билан 
ҳамкорлигини 
ўрганишнинг назарий методологик ёндашувлари” деб номланган биринчи 
параграфда Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар, хусусан 
БМТ билан ҳамкорлиги масалалари тарихий, тизимли, қиёсий-компаратив, 
фанлараро ёндашув ва тамойиллар асосида таҳлил қилинган. Параграфда 


13
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тарихий ёндашув 
асосида тарихий далил, манбалар, давр, макон категориялари асосида 
ёритилган. Бундан ташқари, ҳуқуқий ёндашув асосида эса ўзаро 
ҳамкорликнинг юридик жиҳатлари халқаро ва миллий норматив ҳужжатлар 
асосида таҳлил қилинган. 
Тадқиқот ишида Ўзбекистон ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигининг 
динамикасини таҳлил қилишда қиёсий-компаратив метод ва фанлараро 
ёндашув муҳим аҳамият касб этган. Бунда диссертацияда тарих
сиёсатшунослик, ҳуқуқшунослик, диншунослик, иқтисодиёт, демография, 
социология каби фанлар билимларидан фойдаланилган. Жумладан
Ўзбекистон ва БМТ муносабатлари турли тарихий даврлар мисолида қиёсий 
таҳлил қилинган.
Муаллиф Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг етакчи давлатлари
нуфузли халқаро ташкилотлари билан минтақавий ва глобал тинчликни 
қарор топтириш, инсон тараққиёти концепциясини амалга ошириш, фан ва 
таълим, маданият ва санъатни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, экологик 
муаммоларни биргаликда бартараф этиш каби устувор масалалар юзасидан 
кенг қамровли ҳамкорлик муносабатларини кўрсатиб ўтган.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлари Марказий Осиё 
минтақаси билан узвий боғлиқдир. Жумладан, тарихий жараёнларни 
методологик нуқтаи назардан таҳлил этган А. Тойнбининг фикрича, Амударё 
ва Сирдарё оралиғидаги макон табиий шароитларга кўра муҳим йўллар 
кесишадиган халқаро чорраҳада жойлашганлиги
16
билан аҳамиятлидир. 
Бундан ташқари, Марказий Осиёнинг қулай географик ва геостратегик 
жойлашуви, табиий ва интеллектуал омиллар, тарихий жараёнлар ҳамда 
халқаро муносабатлардаги ўрни Ф. Фукуяма, Т. Фридман, С. Хантингтон, 
З. Бжезинский
17
каби 
олимларнинг 
тарихий 
ва 
сиёсий 
таҳлил 
методологиясига бағишланган асарларида ҳам қайд этилган. Ўзбекистонлик 
сиёсатчи С. Сафоев таъкидлаганидек, “Марказий Осиёнинг ҳозирги 
ривожланиш йўлларини тушуниб етиш учун уни тарихий нуқтаи назардан 
тадқиқ қилиш жуда муҳимдир”
18
. М. Рахимов фикрича эса, “XX аср охири ва 
XXI аср бошлари воқеаларини уч асосий: миллий, минтақавий ва глобал 
аспектларда ўрганиш лозим”
19


Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish