20
Мазкур бобнинг
“Илмий-техникавий, таълим соҳаларидаги лойиҳалар
ва дастурлар: миллий ва халқаро тажриба” деб номланган биринчи
параграфида Ўзбекистон Республикаси БМТнинг фан, таълим ва маданият
масалалари бўйича махсус ташкилоти – ЮНЕСКО аъзолигига 1993 йил 26
октябрь куни мазкур ташкилот Бош анжуманининг 27-сессиясида қабул
қилинганлиги
45
1996 йилда Тошкентда ЮНЕСКО ваколатхонаси
46
иш
бошлаганлиги қайд этилган.
Таъкидланишича, мустақил Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКОга аъзо
бўлган дастлабки йилларда ҳамкорлик масалалари фақат маданият соҳасига
қаратилди. Чунки, эндигина мустақил тараққиёт йўлига кириб келаётган ёш
давлат ЮНЕСКОга бой тарихий обидалар, моддий ва номоддий маданий
мерос кабилар билангина маълум эди. Кейинги йилларда ўзаро
ҳамкорликнинг кўлами ва ижтимоий географияси тобора кенгайиб борди.
Жумладан, фан, таълим, ахборот-коммуникация техонологиялари, соғлиқни
сақлаш, экология каби масалаларда ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб
борди. Ўзбекистон 1996
–
2017 йилларда ЮНЕСКОнинг 14 та қўмитасига
сайланди, 7 та халқаро ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни тасдиқлади,
республикада ташкилотнинг 16 та
47
турли марказлари ташкил этилди.
Ўзбекистонга 1995 йил августда ЮНЕСКОнинг ўша вақтдаги Бош
директори Федерико Майор илк маротаба ташриф буюрди
48
. Ташриф
давомида у Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо
бериб, мустақил Ўзбекистон ЮНЕСКО учун катта кашфиёт бўлди, деб
таъкидлади.
ЮНЕСКО Ўзбекистон Республикасида таълим жараёнининг барча
йўналишлари ва босқичларида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, 1996
йилдан буён Ўзбекистонда 46 та ўқув муассасаси, шундан, 41 та умумтаълим
мактаби ва 5 та касб-ҳунар коллежи ҳамда академик лицейлари
ЮНЕСКОнинг Бирлашган мактаблар тармоғига аъзо сифатида фаолият
юритмоқда. Ўзбекистон Республикасининг ўн бир олий ўқув юртларида
ЮНЕСКО кафедралари ташкил этилди. Бироқ муаммо шундаки, ушбу
кафедраларнинг асосий қисми пойтахт олий ўқув юртларида ва уларнинг
ягона тармоғи яратилмаган. Ўтган 6
–
7 йил давомида мамлакатдаги бирор
олий ўқув юртида бундай кафедралар ташкил этилмаган. Шундан келиб
чиқиб, диссертант, етакчи олий ўқув юртларида, жумладан, республика
вилоятларида ҳам педагогика йўналишида “Халқ педагогикаси”, ахборот-
технологиялари йўналишида “Замонавий глобал технологиялар”, санъат
йўналишида “Маданий мерос ва халқ санъати” каби янги йўналишдаги
ЮНЕСКО кафедраларини ташкил этишни таклиф этади.
45
Рахимов М. Сотрудничество Республики Узбекистан со специализированными учреждениями ООН. 1991–
1999 гг (на примере ЮНЕСКО). Автореферат дисс. канд.ист.наук. – Ташкент, 2000. – С. 24.
46
UNESCO in Central Asia. – Paris. 1997. – P. 7.
47
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Комиссияси. 1994-2009. 4615900003UZB-
сонли ЮНЕСКО Қатнашув дастури. – Тошкент, 2009. – Б. 37.
48
Do'stlaringiz bilan baham: