Гавда тузилиши тананинг ўлчамлари, шакли, тана қисмларининг ўзаро мувофиқликда жойлашиш нисбатлари (яъни, битта тана органининг бошқасига нисбатан жойлашиш ўлчамлари нисбати) билан аниқланади. Гавда тузилишига текширилаётган одам шуғулланувчи спорт турлари, овқатланиш, атроф – муҳит (иқлим шароитлари) ва бошқа омиллар таъсир кўрсатади. Гавданинг умумий тузилиши (конституция) – бу одам тана тузилишининг умумий хусусиятларини ифодалайди. М.В.Черноруский томонидан конститусиянинг қуйидаги кўринишдаги учта типи ўзаро ажратиб кўрсатилади: яъни, гиперстеник, астеник ва меёрий стеник. Бу муаллиф томонидан индивид сифатида одам организмининг морфологик ва шунингдек, функсионал хусусиятлари ҳисобга олинади.
Юқорида таъкидланганидек, гиперстеник гавда тузилиши типида тананинг кўндаланг ўлчамлари қиймати устунлик қилиши, бошнинг думалоқ шаклда бўлиши, юзларнинг кенг бўлиши, бўйиннинг қисқалиги ва йўғонлиги, кўкрак қафаси соҳасининг кенг ва қисқа бўлиши, қориннинг ўлчами катталиги, оёқларнинг калта ва қалинлиги, терининг зичлиги хос хусусият ҳисобланади.
Гавда тузилишининг астеник типида тананинг бўйлама ўлчамлари қиймати устунлик қилиши қайд қилинади. Астеник типдаги тана тузилишига эга бўлган кишиларда юз соҳаси тор, бўйин соҳаси узун ва ингичка бўлиши, кўкрак қафаси соҳаси узун ва ясси ҳолатда бўлиши, қорин соҳаси унчалик катта бўлмаслиги, оёқлар ингичка бўлиши, гавданинг мускуллари кучсиз ривожланганлиги ва тери қопламининг оқиш тусга эга бўлиши хос хусусият ҳисобланади.
Тана тузилишининг меёрий стеник типида тана қисмларининг ўзаро нисбатлари пропорсионал бўлиши қайд қилинади.
Одам организмининг танаси конститусионал типи ва унинг у ёки бу турдаги касалликларга чалинишга мойиллиги ўртасида боғлиқлик мавжудлиги аниқланган. Шундай қилиб, астеник типдаги тана тузилишига эга бўлган одамларда кўпроқ сил (туберкулёз), ошқозон – ичак тизими касалликлари, гиперстеникларда эса – моддалар алмашинуви тизими касалликлари, жигар касалликлари, қон босими ортиши (ҳафақон ёки гипертония) ва бошқа турдаги айрим касалликларга чалинишга мойиллик даражаси (берилувчанлик) юқори бўлиши аниқланган.
Cонрад томонидан (1963 йил) барча мавжуд морфологик белгиларига кўра, спортчиларнинг тана тузилиши типлари қуйидаги кўринишда ажратиб кўрсатилади: яъни, лептоморф, ателтоморф, пикноморф, метроморф (долихоморфизм ва брахиморфизм намоён бўлиши даражасига боғлиқ ҳолатда).
Ушбу ҳолатда эътибор бериш керакки, одатда спортчиларда аниқ типда ифодаланган тана тузилиши типи жуда кам учрайди. Бунда кўпроқ у ёки бу типдаги тана тузилиши белгиларининг устунлиги кузатилувчи, турли хил комбинатсион шаклларнинг кузатилиши қайд қилинади. Бироқ, алоҳида спорт турлари учун хос бўлган тана тузилиши типлари мавжуд. Ушбу кўринишда, баскетболчилар тана тузилишида бўйнинг узунлиги, оғир атлетикачилар ва соққа улоқтирувчиларда эса – тана тузилиши салмоқдорлиги, спорт гимнастикаси билан шуғулланувчиларда тана тузилишида бўйнинг паст бўлиши устуворлиги кузатилади ва ҳоказо.
Ҳулоса:
Do'stlaringiz bilan baham: |