Ташқи иқтисодий алоқалар статистикаси



Download 76,24 Kb.
bet5/9
Sana14.06.2022
Hajmi76,24 Kb.
#668930
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ташқи иқтисодий фаолият статистикаси

17.2-жадвал


Ташқи савдо обороти еластиклигини тавсифловчи кўрсаткичлар





Кўрсаткичлар

Ҳисоблаш тартиби

Изоҳ

1.

Експорт еластиклиги(ЕЕ)

Э Э : ЯИМ
Э Э ЯИМ

Е - експорт ўсими Е - експорт ҳажми
ЯИМ - ялпи ички маҳсулот ўсими

2.

Експортнинг илгарилаш коеффициенти (КЕ)

К Э ЖЭ : ЖЯИМ

ЖЕ - експорт индекси Жяим - ЯИМ индекси

3.

Импорт еластиклиги(ЕИ)

Э И : ЯИМ
И И ЯИМ

И - импорт ўсими И - импорт ҳажми

4.

Импортнинг илгарилаш коеффициенти (КИ)

К И ЖИ : ЖЯИМ

ЖИ - импорт индекси

5.

Координация индекси (ЖК)

ЖК ЖЭ : ЖИ
К НМ Э : И

КНМ - координация нисбий миқдори



ЕЕ>1 ва ЖЕЯИМ бўлиши мазкур мамлакатда товарлар експортининг уларни ишлаб чиқаришга нисбатан тезроқ ўсганлигидан далолат беради. Бу албатта ижобий ҳол.
ЕИ>1 ва ЖИЯИМ бўлишини еса ҳар доим ҳам маъқул деб бўлмайди. Чунки мамлакат ўз еҳтиёжини қондириш учун ўзида ишлаб чиқаришдан кўра товарларни четдан олиб келишига ҳаракат қилган бўлади.
Мамлакат ташқи савдо обороти балансининг ижобий бўлиши учун:

    • Е>И

    • ЖКЕИ яъни ЖК>1

бўлиши керак. Мамлакатнинг жаҳон бозоридаги иштироки ва унинг самарадорлигини експорт ва импортнинг нисбати, уларнинг таркиби белгилайди.
Иқтисоди ривожланган мамлакатларнинг експорти кўп ва у асосан тайёр саноат маҳсулотларидан иборат. Кам ривожланган мамлакатларда експортнинг ўзи оз, агар катта бўлса ҳам барибир хом ашёдан иборат бўлади. Улар импортида тайёр маҳсулот, ҳатто озиқ-овқатнинг ҳиссаси катта бўлади. Иқтисодёти кучли ривожланган давлатлар импортида хом ашё, ёқилғи ва бутловчи қисмлар катта салмоққа ега бўлади.
      1. Миллий ҳисоблар тизимида ташқи иқтисодий алоқалар статистикаси


Миллий ҳисоблар тизимида резидент ва норезидент институцион бирликлар ўртасидаги иқтисодий операциялар «ташқи дунё» сектори счётларида қайд етилади. Резидентлар ўртасидаги жорий операциялар «товарлар ва хизматлар», «бирламчи даромадлар ва жорий трансфертлар» счётларида қайд етилади (схемаларга қаранг).




17.1-схема


Ташқи дунё товарлар ва хизматлар счёти (млрд. АҚШ $)

Фойдаланиш турлари

Ресурслар

  1. Товарлар ва хизматлар експорти, ш.ж.

    • товарлар

    • хизматлар

  2. Салдо: ташқи савдо баланси

1124

1. Товар ва хизматлар импорти

1093

-31








Баланс

1093

Баланс

1093

Хорижий даромадлар учун ресурс бўлиб уларнинг манфаати учун мазкур мамлакат товарлари ва хизматлари експортидан фойдаланиш хизмат қилади ва аксинча, мазкур мамлакат манфаати хорижий давлатлар ресурсларидан фойдаланиш еса бу давлатлар учун фойдаланиш турлари ҳисобланади. Бу икки томон салдоси ижобий қийматга ега бўлса, хорижий давлатлар учун у фаол (актив) салдо, мазкур мамлакатлар учун еса – тақчилликни англатади ва аксинча бўлса, тескари талқинга ега бўлади.


Ташқи дунё товарлар ва хизматлар счётида ресурслар сифатида – товар ва хизматлар импорти, фойдаланиш тури сифатида еса – уларнинг експорти қаралади. Бу счёт салдоси ижобий қиймат билан ифодаланса, хорижий давлатлар ташқи савдода актив балансга ега бўлади, мазкур мамлакат учун еса ташқи савдо тақчиллик билан якунланганлигини англатади.
Товарлар експорт «Фоб» баҳода ҳисобга олинади, яъни товар қийматига експорт қилинувчи мамлакат чегарасигача олиб бориш харажати ҳам қўшилади. Бунда сотувчи ўз ҳисобидан харидор ижарага олган кема бортига маҳсулотни етказиб бериши лозим. Кемани харидор ёллайди, сотувчи товар учун кемага юклаш давригача жавобгар бўлиб, сотиш нархи (ФОБ)га товар нархи (ТН), ташиб келтириш харажатлари (ТКХ) ишлаб чиқариш харажати унсури сифатида қўшилади:
ФОБ=ТН+ТКХ
Юкни кемага жойлаштириш сотувчи мажбуриятига кирмайди ва қабул қилинган меъёрларга кўра кема егаси ҳисобига бажарилади ҳамда харидор томонидан ижара ҳақига киритилади.
Айрим ҳолларда божхона ҳужжатларида товарлар импорти бўйича уларнинг СИФ баҳоси қайд қилинган бўлади. Бу баҳо таркибига ФОБ нархидан ташқари суғурта қиймати (СҚ) ҳам киради:
СИФ=ФОБ+СҚ
Бунда сотувчи кемани ижарага олиши, ижара ҳақини тўлаши, маҳсулотни жўнатувчи портга етказиши, белгиланган муддатда уни ўз ҳисобидан кема бортига юклаши ва харидорга коносамент (яъни, юкни ташишга қабул қилинганлиги ва ташувчининг олувчига етказиш мажбуриятини тасдиқловчи ҳужжат)ни топшириши лозим.
Сотувчи мажбуриятига, шунингдек, транспортда юз бериладиган хавф-хатарлардан юкни суғурта қилиш ҳам киради. Шунинг учун ҳам сотувчи харидорга харидор номига суғурта полисини топшириши лозим.
Хизматлар таркибига қуйидагилар киради:

    • барча турдаги тарнспорт хизматлари;

    • шахсий ва амалий сафарлар;

    • почта, телекоммуникация ва бошқа овоз етказиш хизматлари;

    • суғурта ва молиявий хизматлар;

    • компютер ва ахборот йиғиш, бериш хизматлари;

    • муаллифлик ҳуқуқи, патент, лойиҳа, юридик маслаҳатлар бериш, конъюктурани ўрганиш, бошқариш ва бухгалтерия маслаҳатларини бериш кабилар.

Експорт ва импорт таркибида тарнспорт хизматлари енг юқори салмоқни ташкил
қилади.
Експорт ва импортни баҳолаш товар ва хизматлар бўйича ташқи баланс
кўрсаткичини ҳисоблаш ёрдамида амалга оширилади. Бунинг учун експорт билан импорт таққосланади.
Агар товар ва хизматлар импорти уларнинг експортидан кўп бўлса, у ҳолда баланс мазкур мамлакат учун нохуш бўлиб, минус «-» билан характерланади.
Агар товар ва хизматлар импорти уларнинг експортидан кам бўлса, у ҳолда баланс мазкур мамлакат учун қулай, мақбул бўлиб, плюс «+» билан характерланади. Бирламчи даромадлар ва жорий трансфертларнинг ташқи дунё мамлакатлари билан муносабат жараёнида шаклланадиган бирламчи даромадлар ва жорий трансфертлар,
уларнинг тақсимоти акс еттирилади. У қуйидаги шаклга ега.

Download 76,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish