Ташқи иқтисодий алоқаларни тавсифловчи кўрсаткичлар
Ташқи иқтисодий алоқаларни таҳлил қилишда макроиқтисодий статистика қуйидаги кўрсаткичларни ҳисоблайди.
халқаро савдо-сотиқни тавсифловчи кўрсаткичлар;
халқаро ишлаб чиқариш кооперациясини тавсифлочи кўрсаткичлар;
халқаро капитал миграциясини ифодаловчи кўрсаткичлар;
халқаро ишчи кучи миграциясини тавсифловчи кўрсаткичлар;
ўзаро тўловлар ва ҳисоб валюталари операцияларини ифодаловчи кўрсаткичлар.
Ґар бир гуруҳ кўрсаткичлари мутлақ ва нисбий миқдорларда ҳисобланилади. Бунда қиёсий ёндашиш ва унинг шартларига қатъий риоя қилиш ўта зарурдир.
Халқаро иқтисодий муносабатларда савдо-сотиқ етакчи ўрин тутади ва бу жаҳон бозорида қуйидаги кўрсаткичларда ўз ифодасини топади (17.1-жадвал).
17.1-жадвал
Ташқи савдо-сотиқни тавсифловчи кўрсаткичлар
Т/р
|
Кўрсаткичлар
|
Ҳисоблаш тартиби
|
И з о ҳ
|
1
|
2
|
3
|
4
|
1.
|
Регионнинг експорт квотаси (КЕ)
|
К Э 100
Э ЯИМ
ЖЭ К Э : К Э
1 0
|
Е - експорт ҳажми
ЯИМ - ялпи ички маҳсулот ЖЕ – експорт индекси
КЕо ва КЕ1 – базис ва жорий даврларда експорт квота даражалари
|
1а.
|
Регионнинг реал експорт квотаси (КРЕ)
|
К Э 100
РЭ СМ
ЖРЭ К РЭ : К РЭ
1 0
|
СМ – регионнинг соф маҳсулоти
ЖРЕ - реал експорт индекси
КРЕо ва КРЕ1- базис ва жорий даврларда импорт даражалари
|
2.
|
Регионнинг импорт квотаси (КИ)
|
К И 100
И ЯИМ
ЖИ К И : К И
1 0
|
Е - експорт ҳажми
ЯИМ - ялпи ички маҳсулот ЖЕ – експорт индекси
КЕО ва КЕ1- базис ва жорий даврларда импорт даражалари
|
2а.
|
Импортнинг мамлакат истеъмолидаги салмоғи (КДИ)
|
К И и 100
дИ ИС
и
|
Ии – и маҳсулот импорти
ИСи - мазкур и
маҳсулотнинг
мамлакатдаги жами истемоли
|
3.
|
Регионнинг ташқи савдо
|
К 0,5( Э И ) 100
ТС ЯИМ
|
Бу кўрсаткич Е ва И ҳажмининг ярмисининг ЯИМ
|
|
квотаси (КТС)
|
|
да бўлган нисбатини
ифодалайди
|
4.
|
Халқаро рақобатбардошлик коеффициенти (КРБ)
|
К Э И
РБ ТСО
ЖРБ К РБ : К РБ
1 0
|
ТСО – ташқи савдо обороти ЖРБ – халқаро рақобат-
бардошлик индекси КРБ0 ва КРБ1- базис ва жорий
даврлардаги рақобатбардошлик даражалари
|
5.
|
Импорт коеффициенти (КИ)
|
К И и
И ИЧ Э
и и
ЖИ К И : К И
1 0
|
Ии – мазкур и маҳсулот импорти
Еи - мазкур и маҳсулот експорти
ИЧи - мазкур и маҳсулотни ишлаб чиқариш
ЖИ – импорт индекси
КИ0 ва КИ1- базис ва жорий даврларда импорт даражалари
|
6.
|
Жон бошига тўғри келган савдо обороти
(КА)
|
К ТСО
А А
|
А - аҳолининг ўртача сони
|
7.
|
Регионнинг халқаро савдо-сотиқдаги салмоғи (КТСО)
|
К РТСО 100
ТСО Ж
ТСО
ЖдБ К ТСО : К ТСО
1 0
|
РТСО – регионнинг ташқи савдо обороти
ЖТСО – жаҳоннинг ташқи савдо обороти
ЖдП – регионнинг ташқи савдо оборотдаги салмоғининг индекси
|
Бу кўрсаткичлар ёрдамида ташқи савдо динамикаси, експорт ва импорт товарларига бўлган баҳонинг ўзгариши, товарлар таркибидаги силжишлар, товароборотнинг ҳудудий тақсимоти, ташқи савдо ташкилотлари фаолиятининг самарадорлиги, уларнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрни, шунингдек, мамлакат иқтисодиётида халқаро савдо-сотиқнинг аҳамияти каби муҳим жиҳатлар ўрганилади.
Експорт (инг. ехпорт, лот. ехпортаре - четга чиқариш) деганда товарлар, хизматлар ва капитални ташқи бозорга чиқариш тушунилади. Яъни:
товар експорти - моддий неъматларни четга чиқариш;
хизматлар експорти – бу хориждаги шерикларга ишлаб чиқариш ёки истеъмолга оид тўловли хизмат кўрсатиш;
капитал експорти – бу мамлакат ташқарисида капитал қўйиш (корхона ва объектлар қуриш ва ишга тушириш) ва бошқалар.
Експорт квота деганда муайян товар (хизмат, капитал)ни експортга белгиланган ҳажм (ҳисса)да ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тушунилади. Бу квота
Квота - бу умумий ишлаб чиқариш, сотиш, импорт, експорт ва бошқа ижтимоий фаолият соҳаларида келишув асосида ҳар бир иштирокчи учун жорий қилинадиган ҳисса. У халқаро битимларга биноан амалга оширилади.
(КЕ) енг аввало експортнинг (Е) ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбати билан белгиланади. Ушбу коеффициент (КЕ) қанча юқори бўлса, шу қадар давлат халқаро иқтисодий муносабатларга юқори даражада жалб етилган бўлади.
Масалан, АҚШнинг експорт квотаси 10-15 фоизга, Германия, Франция, Италия, Англияники 25-30, Японияники 18 фоизга яқин, Белгия, Венгрия, Сингапурники 11-13 фоизга тенг. Ўзбекистонинг ЯИМда експортнинг улуши кейинги йилларда 10-12 фоиз атрофида, собиқ иттифоқда у 10 фоизга тенг еди.
Бироқ бу кўрсаткич халқаро иқтисодий муносабатларнинг сифат тузилишини тўлиқ акс еттирмайди. Шу сабабли уни ифодаловчи яна бир кўрсаткичдан фойдаланилади. Бу реал експорт квотаси (КРЕ) бўлиб, експортнинг мамлакат соф маҳсулотига нисбати билан ўлчанади.
Ривожланган мамлакатлар учун у тахминан 40-50 фоизига тенг. Бу еса ишлаб чиқарилган барча маҳсулотнинг ярми ташқи бозорга олиб чиқиб кетилишини англатади.
Импорт (лот. импорто – олиб келиш) – деганда ички бозорда сотиш учун мамлакатга хорижий товарлар, технология, капитал киритиш ва хизматлар келтириш тушунилади. Импорт миқдори ва таркиби мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотида тутган ўрнига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |