Ташқи савдо обороти еластиклигини тавсифловчи кўрсаткичлар
№
|
Кўрсаткичлар
|
Ҳисоблаш тартиби
|
Изоҳ
|
1.
|
Експорт еластиклиги(ЕЕ)
|
Э Э : ЯИМ
Э Э ЯИМ
|
Е - експорт ўсими Е - експорт ҳажми
ЯИМ - ялпи ички маҳсулот ўсими
|
2.
|
Експортнинг илгарилаш коеффициенти (КЕ)
|
К Э ЖЭ : ЖЯИМ
|
ЖЕ - експорт индекси Жяим - ЯИМ индекси
|
3.
|
Импорт еластиклиги(ЕИ)
|
Э И : ЯИМ
И И ЯИМ
|
И - импорт ўсими И - импорт ҳажми
|
4.
|
Импортнинг илгарилаш коеффициенти (КИ)
|
К И ЖИ : ЖЯИМ
|
ЖИ - импорт индекси
|
5.
|
Координация индекси (ЖК)
|
ЖК ЖЭ : ЖИ
К НМ Э : И
|
КНМ - координация нисбий миқдори
|
ЕЕ>1 ва ЖЕ >ЖЯИМ бўлиши мазкур мамлакатда товарлар експортининг уларни ишлаб чиқаришга нисбатан тезроқ ўсганлигидан далолат беради. Бу албатта ижобий ҳол.
ЕИ>1 ва ЖИ>ЖЯИМ бўлишини еса ҳар доим ҳам маъқул деб бўлмайди. Чунки мамлакат ўз еҳтиёжини қондириш учун ўзида ишлаб чиқаришдан кўра товарларни четдан олиб келишига ҳаракат қилган бўлади.
Мамлакат ташқи савдо обороти балансининг ижобий бўлиши учун:
бўлиши керак. Мамлакатнинг жаҳон бозоридаги иштироки ва унинг самарадорлигини експорт ва импортнинг нисбати, уларнинг таркиби белгилайди.
Иқтисоди ривожланган мамлакатларнинг експорти кўп ва у асосан тайёр саноат маҳсулотларидан иборат. Кам ривожланган мамлакатларда експортнинг ўзи оз, агар катта бўлса ҳам барибир хом ашёдан иборат бўлади. Улар импортида тайёр маҳсулот, ҳатто озиқ-овқатнинг ҳиссаси катта бўлади. Иқтисодёти кучли ривожланган давлатлар импортида хом ашё, ёқилғи ва бутловчи қисмлар катта салмоққа ега бўлади.
Миллий ҳисоблар тизимида ташқи иқтисодий алоқалар статистикаси
Миллий ҳисоблар тизимида резидент ва норезидент институцион бирликлар ўртасидаги иқтисодий операциялар «ташқи дунё» сектори счётларида қайд етилади. Резидентлар ўртасидаги жорий операциялар «товарлар ва хизматлар», «бирламчи даромадлар ва жорий трансфертлар» счётларида қайд етилади (схемаларга қаранг).
17.1-схема
Ташқи дунё товарлар ва хизматлар счёти (млрд. АҚШ $)
Фойдаланиш турлари
|
Ресурслар
|
Товарлар ва хизматлар експорти, ш.ж.
Салдо: ташқи савдо баланси
|
1124
|
1. Товар ва хизматлар импорти
|
1093
|
-31
|
|
|
Баланс
|
1093
|
Баланс
|
1093
|
Хорижий даромадлар учун ресурс бўлиб уларнинг манфаати учун мазкур мамлакат товарлари ва хизматлари експортидан фойдаланиш хизмат қилади ва аксинча, мазкур мамлакат манфаати хорижий давлатлар ресурсларидан фойдаланиш еса бу давлатлар учун фойдаланиш турлари ҳисобланади. Бу икки томон салдоси ижобий қийматга ега бўлса, хорижий давлатлар учун у фаол (актив) салдо, мазкур мамлакатлар учун еса – тақчилликни англатади ва аксинча бўлса, тескари талқинга ега бўлади.
Ташқи дунё товарлар ва хизматлар счётида ресурслар сифатида – товар ва хизматлар импорти, фойдаланиш тури сифатида еса – уларнинг експорти қаралади. Бу счёт салдоси ижобий қиймат билан ифодаланса, хорижий давлатлар ташқи савдода актив балансга ега бўлади, мазкур мамлакат учун еса ташқи савдо тақчиллик билан якунланганлигини англатади.
Товарлар експорт «Фоб» баҳода ҳисобга олинади, яъни товар қийматига експорт қилинувчи мамлакат чегарасигача олиб бориш харажати ҳам қўшилади. Бунда сотувчи ўз ҳисобидан харидор ижарага олган кема бортига маҳсулотни етказиб бериши лозим. Кемани харидор ёллайди, сотувчи товар учун кемага юклаш давригача жавобгар бўлиб, сотиш нархи (ФОБ)га товар нархи (ТН), ташиб келтириш харажатлари (ТКХ) ишлаб чиқариш харажати унсури сифатида қўшилади:
ФОБ=ТН+ТКХ
Юкни кемага жойлаштириш сотувчи мажбуриятига кирмайди ва қабул қилинган меъёрларга кўра кема егаси ҳисобига бажарилади ҳамда харидор томонидан ижара ҳақига киритилади.
Айрим ҳолларда божхона ҳужжатларида товарлар импорти бўйича уларнинг СИФ баҳоси қайд қилинган бўлади. Бу баҳо таркибига ФОБ нархидан ташқари суғурта қиймати (СҚ) ҳам киради:
СИФ=ФОБ+СҚ
Бунда сотувчи кемани ижарага олиши, ижара ҳақини тўлаши, маҳсулотни жўнатувчи портга етказиши, белгиланган муддатда уни ўз ҳисобидан кема бортига юклаши ва харидорга коносамент (яъни, юкни ташишга қабул қилинганлиги ва ташувчининг олувчига етказиш мажбуриятини тасдиқловчи ҳужжат)ни топшириши лозим.
Сотувчи мажбуриятига, шунингдек, транспортда юз бериладиган хавф-хатарлардан юкни суғурта қилиш ҳам киради. Шунинг учун ҳам сотувчи харидорга харидор номига суғурта полисини топшириши лозим.
Хизматлар таркибига қуйидагилар киради:
барча турдаги тарнспорт хизматлари;
шахсий ва амалий сафарлар;
почта, телекоммуникация ва бошқа овоз етказиш хизматлари;
суғурта ва молиявий хизматлар;
компютер ва ахборот йиғиш, бериш хизматлари;
муаллифлик ҳуқуқи, патент, лойиҳа, юридик маслаҳатлар бериш, конъюктурани ўрганиш, бошқариш ва бухгалтерия маслаҳатларини бериш кабилар.
Експорт ва импорт таркибида тарнспорт хизматлари енг юқори салмоқни ташкил
қилади.
Експорт ва импортни баҳолаш товар ва хизматлар бўйича ташқи баланс
кўрсаткичини ҳисоблаш ёрдамида амалга оширилади. Бунинг учун експорт билан импорт таққосланади.
Агар товар ва хизматлар импорти уларнинг експортидан кўп бўлса, у ҳолда баланс мазкур мамлакат учун нохуш бўлиб, минус «-» билан характерланади.
Агар товар ва хизматлар импорти уларнинг експортидан кам бўлса, у ҳолда баланс мазкур мамлакат учун қулай, мақбул бўлиб, плюс «+» билан характерланади. Бирламчи даромадлар ва жорий трансфертларнинг ташқи дунё мамлакатлари билан муносабат жараёнида шаклланадиган бирламчи даромадлар ва жорий трансфертлар,
уларнинг тақсимоти акс еттирилади. У қуйидаги шаклга ега.
Do'stlaringiz bilan baham: |