Ўзбекистон Республикасининг 30.08.1996 йилдаги 278-1 сонли Қонунидан кўчирма
Шаҳар йўловчи транспортидан (йўналиш таксиси ва таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига қуйидаги шахслар эга:
Ҳарбий хизматчилар бўлган ИЖУ (1941-1945 й.й.) иштирокчилари;
ИЖУ (1941-1945 й.й.) ногиронлари ва I гуруҳ уруш ногиронига ҳамроҳлик қилаётган шахслар;
ИЖУ (1941-1945 й.й.) йилларида фронт орқасида шижоатли меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
Афғонистон Ислом Республикаси ва бошқа давлатларнинг ҳудудларида ҳарбий ҳаракатларда собиқ байналминалчи ҳарбий хизматчилар;
Чернобиль АЭС даги ҳалокатни бартараф этишда иштирок этган ва нурланиш касаллигига дучор бўлган фуқаролар;
Кўзи ожиз 1-гуруҳ ногиронлари ва унга ҳамроҳлик қилаётган шасхлар;
ИИВ ички ва қоровул қўшинларида, Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва бирлашмаларида муддатли ҳарбий хизмат ва контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар ва сержант унвонидаги ҳарбий хизматчилар, ДХХ нинг чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, ФВВ ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ҳарбий тузилмалари хизматчилари.
Олий ҳарбий таълим муассасалари ва ДХХ институтининг курсантлари.
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.1996 йилдаги 291-сонли Қарорига мувофиқ юқорида санаб ўтилган шахслар метрополитенда бепул юриш учун махсус “вкладиш” га эга бўлишлари ва уни шаҳар йўловчи транспортидан фойдаланишда кўрсатишлари зарур.
I-гуруҳ уруш ногиронлари ва I-гуруҳ кўзи ожиз ногиронларга ҳамроҳлик қилаётган шахсларга гувоҳнома берилмайди. Улар йўловчи транспортида бепул юриш ҳуқуқига фақат ушбу ногиронларга ҳамроҳлик қилган вақтда эга бўлишади.
Шаҳар йўловчи транспортида бепул юриш ҳуқуқига фақат юқорида санаб ўтилган ҳарбий хизматчилар, ҳарбий унвонини тасдиқловчи гувоҳномани кўрсатган тақдирда эга бўлишади.
Изоҳ:
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ҳақиқий ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган оддий ва сержант таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар ЎзР нинг 09.01.2018 йилдаги ЎРҚ-458 сонли қонунига асосан ЎзР Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий қуролли кучлари таркибига киради.
2-Илова
Станция «________________»
(Сана ва вақт)
ДАЛОЛАТНОМА
Биз қуйида имзо чекувчилар СТФС нозири ____________________, ТМДС _____________________, катта оператор ______________________ ушбу далолатномани шу ҳақда туздикки, АНП нинг техник сабабларга кўра ўчирилгани туфайли сана ________________ вақт ________________ да № __________ вестибюлда ___________-рақамли касса-ғаладон ўрнатилди.
Касса-ғаладондан купюралар бўйича _______________ сўм (рақамлар ва ёзув билан) пуллар олинди. ____________ - рақамли касса-ғаладон СТФС нозирининг пломбиратори ёрдамида пломбаланди.
Бу ҳақида имзо қўйдик:
(фамилия, исми, шарифи) (имзолар)
_________________________________________________________________
__________________________________________________________________
3-Илова
Do'stlaringiz bilan baham: |