VII боб.
Станцияларда махсус транспорт карталарини ҳисобга олиш.
Умумий қоидалар
Метрополитенда бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйҳати Ўзбекистон Республикасининг 30.08.1996 йилги 278-I сонли “ШАҲАР ЙЎЛОВЧИ ТРАНСПОРТИДАН БЕПУЛ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА”ги ҚОНУНИ томонидан белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.2017 йилдаги 31-сонли “Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ пенсионерлар метрополитенда бепул юриш ҳуқуқига эга.
Махсус карталарни бериш тартиби.
Махсус транспорт карталари (Imtiyozlik, Pensioner) тартиб рақами берилган уч нусхадаги накладной бўйича иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан берилиб, “Ҳаракат” хизматининг иқтисодчиси томонидан расмийлаштирилади. “Ҳаракат” хизматининг иқтисодчиси махсус транспорт карталарини станция бошлиғи ёки операторга накладной бўйича берилишини амалга оширади ва улар биан биргаликда махсус транспорт карталарини қайта санашдан ўтказади, сўнгра катта оператор томонидан “Пенсионерлар учун махсус ТК ни ҳисобга олиш китоби”да рўйҳатга олади.
Катта оператор томонидан операторлар жавобгарлик остида бериладиган барча махсус транспорт карталари “Пенсионерлар учун махсус ТК ни ҳисобга олиш китоби”да қайд этилади.
Махсус карталар йўқолганда далолатнома тузилади ва карталарни тиклаш бўйича вужудга келадиган барча харажатлар айбдор шахснинг иш ҳақидан ушланиб қолинади.
Метрополитенда фойдаланиладиган махсус транспорт карталарининг миқдорини ҳисобга олиш тартиби.
Метрополитендан фойдаланувчи пенсионерларнинг сонини ҳисобга олиш тартиби махсус транспорт карталари (Pensioner) бўйича, Imtiyozlik картаси бўйича метрополитенда бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг сонини ҳисобга олиш эса махсус АНП ёрдамида амалга оширилади.
Расмийлаштириш йўловчиларнинг ўтиш миқдорида қатъий назар ҳар куни махсус АНП лардан амалга оширилади. Катта оператор ва оператор йўловчиларнинг ўтиш кўрсаткичларини текширади, уни аввалги расмийлаштириш кўрсаткичлари билан таққослайди. Катта оператор шахсан “Пенсионерлар учун махсус ТК ни ҳисобга олиш китоби”да барча ўрнатилган махсус АНП ларнинг қайд қилинишини амалга оширади.
Станциянинг катта оператори ҳар бир махсус АНП нинг ҳисоблагичи бўйича натижаларнинг арифметик ҳисоблашини амалга оширади ва йўловчиларнинг ўтиш натижасини чиқаради.
Махсус АНП ишида бузилиш аниқланганда “АНП ни таъмирлаш китоби”да қайд қилинган ҳолда электрмеханикка (слесарга) хабар қилинади (хабарнинг санаси ва вақти кўрсатилади), йўловчиларни ўтказиб юбориш эса шу ердаги моз ҳолатдаги бошқа АНП орқали амалга оширилади.
Ҳар суткада тунги сменанинг катта оператори кун давомидаги махсус АНП маълумотларини расмийлаштириш натижалари ҳақида махсус АНПнинг ҳисоблаш натижалари бўйича 2 нусхадаги маълумотлар далолатномасини тузади. Далолатноманинг иккала нусхаси ҳам станция бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс ва катта оператор томонидан имзоланади. Катта оператор расмийлаштиришни суткалик рапортда амалга оширади.
Тунги сменанинг катта оператори бир ойда икки марта 2 нусхадаги “Моддий бойликларнинг ҳаракатланиши ҳақида ҳисобот” тузиб (3-илова), унда ҳисобот даврининг боши ва охирига келиб махсус транспорт карталарининг миқдори кўрсатилади, станциянинг бошлиғи ва катта оператори томонидан имзоланади.
Тунги сменанинг катта оператори бир ойда бир марта 2 нусхадаги “Инвентаризация ҳисоботи”ни тузиб (5-илова), унда сутканинг 00 соатига келиб махсус транспорт карталарининг қолдиқ сони кўрсатилади, станциянинг бошлиғи ва катта оператори томонидан имзоланади.
ИШЛАБ ЧИҚДИ:
“Ҳаракат” хизмати бошлиғи С.С.Қодиров
КЕЛИШИЛДИ:
Метроплитен бош муҳандиси Б.Г.Содиқов
“Тошкент метрополитени” УК
бошлиғи ўринбосари А.А.Қосимов
Иқтисодиёт, молия ва
меҳнатни ташкиллаштириш
хизмати бошлиғи Ж.П.Хамроев
“Сигнализация ва алоқа” хизмати
бошлиғи Н.А.Мирзакаримов
“Тошкент метрополитени” УК
бош бухгалтери Ф.С.Бозоров
Касаба уюшмаси қўмитаси Б.А.Тожиев
1-Илова
Do'stlaringiz bilan baham: |