Йўл ҳақини тўлаш кассасида оператор мажбуриятлари.
Навбатчиликни қабул қилганда оператор қуйидагиларни бажариши лозим:
катта опеарторга шахсий нақд пуллари, уяли телефон, пластик карточка (лар)ни имзо остида топшириш;
катта оператордан жавобгарлик остида ТК, ЭЙК ва майда пул фондини олиш, уларни катта оператор иштирокида қайта санаш ва олинганлиги ҳақида “Сотиш китоби”, “ЭЙК ни сотиш китоби” ва “Майда пул фонди китобида” имзо қўйиш;
моддий бойликлар фақат ўз имзоси билан уларнинг олинганлигини тасдиқлаган шахснинг жавобгарлиги остида бўлиши мумкин;
операторлар моддий бойликлар ва банк қурилмалари учун тўлиқ моддий жавобгарликка эга бўлишади;
операторнинг автоматлаштирилган иш жойини текшириш ва тайёрлаш (QR чиптани сотиш ҳисоблагичи кўрсаткичларини таққослаш).
Навбатчилик вақтида оператор қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
сменани шахсий ID карта ёки логин ва пароль билан очиш;
йўловчиларга хизмат кўрсатишда нотўғри ҳисоблашларга йўл қўймаслик;
ишдаги барча хатоликлар ёки йўловчининг хизмат кўрсатилиш борасидаги эътирозлари ҳақида дарҳол катта оператор, станция бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахсга хабар бериш;
йўловчиларга ТК, ЭЙК, махсус жетонлар ва QR чипталарни сотишда тез ва аниқ хизмат кўрсатиш;
йўловчи билан пул ҳисоб-китоблари амалга оширилганда, тўлов учун қабул қилинган пул воситалари тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганга қадар йўловчининг кўз олдида туриши керак;
йўловчига қайтим, чекни бериш сотилган ТК, ЭЙК, махсус жетонлар ва ва QR чипталарни бериш билан бир вақтда амалга оширилиши лозим;
нақд пуллар тушуми, терминал бўйича тўлов чеклари, Х-ҳисобот, ТК ва МПК, кассирнинг АРМ ҳисоблагичи ва QR чипталарни сотиш кўрсаткичларини топшириш барча тегишли китобларда қайд қилиш орқали расмийлаштирилади, катта оператор ва операторнинг имзолари билан тасдиқланади;
касса олдида навбат йиғилишига йўл қўймаслик;
катта операторни кассани ТК, ЭЙК ва майда пуллар фонди, термоқоғоз билан тўлдириш зарурияти ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш;
Операторнинг кассадан қисқа муддатга кетишига фақат сменани шахсий ID карта ёрдамида ёпиш шарти билан катта операторнинг руҳсати орқали йўл қўйилиб, бунда оператор жавобгарлиги остида бўлган барча моддий бойликлар сейф, стол тортмаси ичига олиб қўйилган ва қулфланган бўлиши керак.
Смена тугагандан сўнг оператор сменани ўзининг шахсий ID картаси ёрдамида ёпиши, Х-ҳисоботни тузиши, пул билетларини купюраларга қараб саралаши, терминал бўйича тўлов чеклари, ТК ларни санаб чиқиши, тушумни ва сотилмаган ТК ва ЭЙК қолдиғини катта операторга топшириши, ўзининг иш жойини тартибга келтириши лозим. Нақд пуллар, чекларни санаш ва сотилмаган ТК ва ЭЙК ларни текшириш катта оператор томонидан оператор иштирокида амалга оширилиб, барча тегишли китобларда қайд қилиш орқали расмийлаштирилади, катта оператор ва операторнинг имзолари билан тасдиқланади.
Операторга қуйидагилар таъқиқланади:
йўловчига нуқсонли ТК, QR чипталар, ЭЙК ни сотиш;
йўловчилар билан нотўғри ҳисоб-китоб қилиш;
ишга таллуқли бўлмаган мавзуларда суҳбатлашиш;
ишга алоқадор бўлмаган адабиётни ўқиш;
касса хонасига бегона шахсларнинг киришига руҳсат бериш;
кассада шахсий буюмлар ва бегона предметларни сақлаш;
касса эшигини очиқ қолдириш;
иш ўрнини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш;
бошқа шахслар томонидан ID картанинг ишлатилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |