Тасдиқлайман: «Ўзбекистон темир йўллари» аж бошқарув раиси ўринбосари в б. «Тошкент метрополитени» ук бошлиғи


Станция катта операторининг мажбуриятлари ва унинг жавобгарлиги



Download 106,29 Kb.
bet12/24
Sana03.06.2022
Hajmi106,29 Kb.
#633644
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
Коммерческая инструкция узб

Станция катта операторининг мажбуриятлари ва унинг жавобгарлиги.




      1. Катта оператор лавозимига тиббий кўрикдан ўтган, ўқиш курсларини тамомлаган ва имтиҳондан ўтган, оператор лавозимида камида 6 ой иш стажига эга бўлган шахслар тайинланади.

      2. Катта операторнинг мустақил ишлашига фақат қуйидагилардан кейин руҳсат этилади:

  • мазкур йўриқномадан ўтиш ва катта оператор лавозимига тайёргарлик кўриш;

  • “Ҳаракат” хизмати қошидаги комиссияда белгиланган тартибда имтиҳон топширилиши;

  • икки йилда бир марта катта оператор “Ҳаракат” хизмати қошидаги комиссияда ушбу йўриқнома бўйича билимларнинг даврий текширилишидан ўтиши.

      1. Катта оператор станция бошлиғининг тақдимига кўра “Ҳаракат” хизмати бошлиғининг буйруғи билан тайинланади, бошқа лавозимга ўтказилади ва лавозимидан озод қилинади.

      2. Катта оператор оператив ва маъмурий жиҳатдан станция бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахсга бўйсинади.

      3. Катта оператор маъмурият билан тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузиши зарур.

      4. Ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда катта оператор иш кийимида бўлиши, ёнида зарур миқдордаги респираторларга эга бўлиши (2-4 дона), йўловчилар ва метрополитеннинг бошқа хизматчилари билан хушмуомала бўлиши, операторлар томонидан ишлаб чиқариш интизомига риоя қилиниши учун жавоб бериши керак. Катта операторлар ва операторлар томонидан шахсий пуллар, сумкалар ва бегона буюмларнинг иш жойлари ва кассаларда сақланишига йўл қўйилмайди.

      5. Навбатчиликка киришишдан аввал катта оператор иш куни учун белгиланган буйруқ, фармойиш, кўрсатма ва ташиш режасини бажариш бўйича топшириқни олиш учун станция бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи маъсул шахснинг ҳузурига келиши лозим.

      6. Навбатчиликни қабул қилганда катта оператор қуйидагиларга мажбур:

  • ходимлар (сменадаги катта оператор ва операторлар)нинг шахсий тўлов воситалари, уяли телефонлар, номига очилган банк пластик карточкаларини қабул қилиш ва “Шахсий пуллар, пластик карточкалар ва уяли телефонларни топшириш китоби” да икки тарафнинг имзоси қўйилган ҳолда қайд этиш;

  • навбатчиликни топшираётган катта оператор иштирокида:

а) қайта санашни ўтказиш ва:

  • ҳақиқий мавжуд бўлган барча моддий бойликлар, терминал бўйича тўлов чеклари, Z-ҳисоботлар, ЭЙК, ТК, валидатор, махсус жетонларни тегишли китоблар бўйича ҳисобга олинган маълумотлари билан таққослаш;

  • пул маблағлари суммасини қабул қилиш;

б) қуйидагиларни текшириш:

  • олдинги сменанинг пул тушуми солинган пломбаланган пул қопларининг мавжудлиги, уларга илова қилинган ведомостларнинг тўғри текширилгани, пламбалардаги тамғаларнинг аниқлиги ва уларнинг “Пул қоплари китоби” ва “Қабул қилиш-топшириш китоби”даги ёзувларга мувофиқлигини;

  • АНП, валидатор, пул-ҳисоб машиналари ва терминалнинг ҳолатини;

  • касса ва АНП ларнинг товушли ва қўриқлаш сигнализацияси ишини;

  • ўзининг аввалги навбатчилигидан кейин “АНП, валидатор ва терминалнинг шикастланиши ва таъмирланиши китоби”да киритилган қайдларни;

  • пломбираторлар, станция ёрлиқлари, АНП калитлари, касса хоналаридаги ёнмайдиган сейфлар ва темир шкафларнинг калитлари ва штампларни;

  • станциялардан мавжуд бўлган касса-ғаладонлар ва уларнинг пломбаланганлигини (СТСФ нозирининг пломбаси) .

Навбатчиликни қабул қилиб олган катта оператор барча моддий бойликларни қабул қилиб олганидан сўнг навбатчиликни топшираётган катта операторнинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда сменани қабул қилишнинг барча тижорат ҳужжатлари бўйича расмийлаштириши лозим.

      1. Навбатчилик вақтида катта оператор қуйидагиларга мажбур:

  • станция кассаларида бўлган барча моддий бойликлар ва пул маблағларининг бутунлигини таъминлаш;

  • СТСФ нозирларини станция кассасининг (ТК, ЭЙК, майда пул фонди, термоқоғоз билан) тўлдирилиши ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш;

  • имзо остида “Пенсионерлар учун махус ТК ни ҳисобга олиш китоби”да қайд қилинган ҳолда назорат қилаётган операторларга махсус ТК ни бериш;

  • операторларнинг ишини ташкиллаштириш ва мунтазам назорат қилиш, кассирнинг АИЖ бўйича ҳисоботларини таққослаш орқали кассадаги майда қайти пулларнинг текширилишини вақти-вақти билан ўтказиб туриш;

  • операторларни зарур миқдордаги ТК, қайтимга бериладиган майда пуллар ва ЭЙК, махсус жетонлар билан ўзвақтида таъминлаб туриш (АНП ва QR чипталарни чиқариш тизими носоз бўлганда) ва бойликларнинг қабул қилиниши ва топширилишини катта оператор ва операторнинг имзолари остида “Сотиш китоби”, “ЭЙК ни сотиш ктиоби” ва “Майда пул фонди китоби”да қайд қилиш;

  • операторлардан нақд пул тушуми, терминал бўйича тўлов чеклари, Х-ҳисобот, сотилмаган ТК, махсус жетонлар ва ЭЙК қолдиғини қабул қилиб олиш ва оператор иштирокида барчасини қайта санаш, оператордан барча бойликларни қабул қилиш, уларни берча тегишли китобларда қайд қилиш, буни оператор ва катта операторнинг имзолари билан тасдиқлаш;

  • катта оператор ҳисоби остида бўлган станциянинг барча моддий бойликларининг ҳисобини юритиш;

  • тунги сменада ТК, ЭЙК, QR чипталарнинг сотилиши (тўлдирилиши), топширилган тушум ҳақидаги маълумотлар далолатномаси, стукалик рапорт, моддий бойликларнинг ҳаракатланиши ҳақидаги ҳисобот (ойда икки марта), АНП нинг тўхташлари ҳақидаги ҳисоботни тузиш, ҳар ойлик, шунингдек тариф ўзгарганда бойликлар инвентаризациясини ўтказиш;

  • станцияда ўрнатилган барча назорат ўтказиш автоматлари ва уларнинг қўриқлаш сигнализациясининг меъёрдагидек ишлаши устидан назорат қилиш;

  • йўловчи автоматикаси, валидаторлар ва терминал носоз бўлган тақдирда, ҳолда “АНП, валидатор ва терминалнинг шикастланиши ва таъмирланиши китоби”да тегишли қайдни киритади ва ПА масофа навбатчиси ва “Сигнализация ва алоқа” хизмати ПОС навбатчиси, СТСФ нозирларига хабар қилиш орқали электрмеханикни чақиради;

  • АНП носоз бўлган тақдирда катта оператор назорат-ўтказиш пунктидаги операторга йўловчиларни Imtiyozli, Pensioner карталари ва ТК бўйича ўтказиш учун “АНП шикастланиши ва таъмирланиши китоби” да имзо остида махсус валидаторнинг берилишини амалга оширади.

  • зарур бўлганда кассалар олдида йўловчиларнинг кўп тўпланиб қолишига йўл қўймаслик учун бевосита сотиш жараёнижа иштирок этиш;

  • навбатчиликда турган операторларни алмаштириш;

  • кассага бегона шахсларнинг киришига йўл қўймаслик.

      1. Навбатчиликни топширганда катта оператор қуйидагиларга мажбур:

  • навбатчиликни қабул қилаётган катта оператор иштирокида:

а) қайта санашни ўтказиш ва қуйидагиларни топшириш:

  • ортиб борувчи рақамланишга мувофиқ ҳақиқий мавжуд бўлган моддий бойликлар, терминал бўйича тўлов чеклари ва Z ҳисоботлар, ойлик йўл чипталари, махсус жетонлар, ТК, уларни тегишли китоблардаги ҳисоб маълумотлари билан таққослаш;

  • нақд пуллар ва майда пуллар фонди суммаси;

  • тушум солинган пломбаланган пул қопларининг мавжудлиги, уларга илова қилинган ведомостларнинг тўғри тўлдирилганлиги, пломбалардаги тамғаларнинг аниқлиги ва уларнинг “Пул қоплари ва нақд пуллар китоби”даги ёзувларга мувофиқлиги;

  • АНП, НЎП, валидаторлар ва пул-ҳисоб машиналари, терминал ҳолати;

  • барча товушли ва қўриқлаш сигнализацияининг ишлаши;

  • станция ёрлиғи, АНП калити, касса хоналаридаги ёнмайдиган сейфлар ва темир шкафларнинг калитлари ва штампларни;

  • станциялардан мавжуд бўлган касса-ғаладонлар ва уларнинг пломбаланганлигини.

      1. Ишда юз берган барча нуқсон ва камчиликлар ҳақида катта оператор рапорт орқали станция бошлиғига, у бўлмаган тақдирда эса унинг ўрнини босувчи шахсга хабар бериши, зарур бўлганда ихтиёрий шаклдаги далолатнома тузиши лозим.

      2. Катта операторга қуйидагилар таъқиқланади:

  • АНП калитларини операторга бериш;

  • ишга таллуқли бўлмаган мавзуда суҳбатлашиш;

  • ишга алоқадор бўлмаган адабиётни ўқиш;

  • касса хонасига бегона шахсларнинг киришига руҳсат бериш;

  • кассада шахсий буюмлар ва бегона предметларни сақлаш;

  • касса эшигини очиқ қолдириш;

  • иш ўрнини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш;

  • бошқа шахслар томонидан ID картанинг ишлатилиши.





  1. Download 106,29 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish