Майда пул кассаси, йўловчи томонидан нотўғри ҳисоб-китоб учун эътирозлар бўлганда ва моддий бойликлар унутиб қолдирилганда катта оператор ва операторнинг ҳаракатлари
Станциянинг катта оператори текшириш вақтида текширувчи шахсга барча тижорат ҳужжатларини тақдим этиши шарт. Шундан сўнг текшириш якунланганга қадар китобда ҳеч қандай қайдлар қилинмайди.
Катта оператор жавобгарлиги остида бўлган пуллар, ТК ва ЭЙК ларни қайта санаш шахсан катта оператор томонидан амалга оширилади.
Катта операторнинг ҳисоби остида бўлган барча моддий бойликларни қайта саноқдан ўтказишда номувофиқликлар вужудга келган тақдирда, қайта санаш станция бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс иштирокида такроран, аммо уч мартадан кўп бўлмаган миқдорда ўтказилади, шундан сўнг текшириш далолатномаси тузилади. Далолатномада касса бўйича барча оғишлар акс эттирилади.
Оператордаги майда пуллар кассасини текшириш станциянинг катта оператори ёки станция бошлиғи (ёки унинг ўринбосари) иштирокида амалга оширилади;
оператор жавобгарлиги остида бўлган пуллар, ТК, ЭЙК ва терминал чекларини қайта санаш шахсан оператор томонидан амалга оширилади;
операторнинг ҳисоби остида бўлган барча моддий бойликларни қайта саноқдан ўтказишда номувофиқликлар вужудга келган тақдирда, қайта санаш такроран амалга оширилади, шундан сўнг текшириш далолатномаси тузилади. Далолатномада касса бўйича барча оғишлар акс эттирилади.
Текшириш давомида аниқланган ортиқча пул маблағлари (текшириш, сменан топшириш ва қабул қилиш вақтида, йўловчи томонидан пул маблағлари унутиб қолдирилганда) станция кассасига кирим қилинади ва “Пул қоплари ва нақд пуллар китоби”да қайд қилиниб, банкга юборилади. Далолатнома 2 нусхада тузилади (8-илова), биринчи нусха станцияда қолади, иккинчиси эса СТСФ бўлимига топширилади.
Пул маблағлари камомади “Шахсий пуллар, пластик карталар ва уяли телефонларни топшириш китоби”да кўрсатилган ходимларнинг шахсий пулларидан қопланади. Камомадни қоплаш учун қуйидаги комиссия таркибида ихтиёрий шаклдаги далолатнома тузилади:
станция бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс, катта оператор (сменани қабул қилаётган), оператор (майда пул кассасининг текширилиши ўтказилаётган оператор).
Катта операторда моддий бойликлар ортиқчаси аниқланган тақдирда ихтиёрий шаклдаги далолатнома тузилади, моддий бойликлар далолатнома билан биргаликда сабаблар аниқланганга (яъни аниқлаштириш баённомаси тузилганга) қадар станция бошлиғига топширилади.
Тузилган далолатнома асосида станция бошлиғи (масофа бошлиғи, хизмат раҳбарияти) аниқлаштириш баённомасини тузган ҳолда аниқлаштиришни ўтказади. Айбдор ходимдан етказилган зарарнинг ундирилиши бухгалтерия томонидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 207 моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Йўловчи томонидан операторга нотўғри ҳисоб-китоб бўйича эътироз билдирилганда, оператор катта оператор, станция бошлиғи ёки унинг ўринбосарини чақириши лозим.
Катта оператор станция бошлиғи ёки унинг ўринбосари иштирокида йўловчи эътироз билдирган операторнинг кассасидаги нақд пуллар суммаси ва моддий бойликларнинг солиштирилиши амалга оширилади. Текшириш натижалари ҳақида йўловчи иштирокида икки нусхадаги далолатнома тузилади ва бир нусхаси йўловчига берилади.
Агар эътироз катта операторнинг ҳаракатларига қарши қаратилган бўлса, катта оператор бу ҳақида станция бошлиғи ёки унинг ўринбосарини дарҳол хабардор қилиши зарур. Ушбу ҳолатда станция бошлиғи ёки унинг ўринбосари майда пуллар кассасини белгиланган тартибда текшириши лозим.
Текшириш натижалари ҳақида “Ҳаракат” хизмати масофаси бошлиғига ҳисобот берилади.
Йўловчи томонидан кассада пул воситалари ёки ТК (назорат-ўтказиш пунктида) унутиб қолдирилганда, йўловчини орқага қайтариш чораларини кўриш. Йўловчини орқага чақириб қайтаришнинг имкони бўлмаган тақдирда, катта оператор, станция бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахсни чақириш лозим. Унутиб қолдирилган пул воситалари билан ушбу ҳолатда 4.6.3 бандида назарда тутилган тартибдаги амаллар бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |