Жавоб: тадқиқотчи С.Юлдашев: Саволингиз учун раҳмат. Устоз.
Биринчи саволга жавобим қуйидагича, жамият тараққиётидан маълумки ижтимоий-маданий технологиялар вақт нуқтаи назардан мунтазам ўзгариб боради. Бу билан уни ўрганиш жараёнини мураккаблаштиради. Ҳозирги босқични назарга олиб қарайдиган бўлсак, қуйидаги ижтимоий-маданий технологиялар бор: Лойиҳалаштириш технологияси, дам олиш технологияси, бошқарув технологияси ва “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” кабиларни келтиришимиз мумкин.
Иккинчи саволга жавобим, инновацион модел деганда, бугунги кун талабига жавоб берадиган ижтимоий-маданий технологияларни назарда тутганмиз. Масалан, “шахс-оила-маҳалла-таълим муассасаси-ташкилот-жамият” инновацион технология сифатида инсонларни кенг қамровли фаолиятда жамиятнинг бир бўлаги бўлган ҳолда тараққиётимизнинг янги босқичига ўз хиссаларини қўшишларини назарда тутганмиз.
Учинчи саволга жавобим, Диссертацион ишимиз юзасидан тадқиқот ўтказишни режалаштирган эдик, лекин пандемия туфайли эълон қилинган карантин сабабли ўтказа олмадик.
Савол: фалсафа фанлар доктори, профессор Н.А.Шермухамедова: саволларим қуйидагича:
Биринчидан, 1-боб, 2-боб ва 3-бобларнинг ўзаро алоқдорлиги қандай?
Иккинчидан, Ижтимоий-маданий технологиялар шахснинг дунёқараши, тафаккурининг ўзгаришига қандай таъсир қилади?
Учинчи саволим, Ўзбекистон шароитида ижтимоий-маданий технологияларга амал қилиняптими?
Жавоб: тадқиқотчи С.Юлдашев: Саволингиз учун раҳмат. Устоз!
Биринчи саволга жавобим қуйидагича, боблар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик жамиятда ижтимоий-маданий технологияларнинг генезисидан бошлаб ривожланиши ва ҳозирги босқичдаги жараёнларини қамраб олдик. Давлат ва жамият бошқарувида ижтимоий-маданий технологияларнинг ривожланиш динамикаси илмий тадқиқотимиз доирасида очиб беришга тизимли ёндашув асосида таҳлил қилдик.
Иккинчи саволга жавобим қуйидагича, ижтимоий-маданий технологиялар шахснинг дунёқараши, тафаккурининг ўзгаришига қараб давлат ва жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий ҳаёт фаолияти ижтимоий-маданий технологияларнинг асосий тамойиллари ва бошқарув функцияларини ифодалаш сифатида таъсири қилади. Масалан, тараққиётнинг янги босқичида одамлар дунёқараши ўзгарди. Жамиятда шахсларнинг фаоллигини ошганлигида ёки давлат идораларини халққа хизмат қилишдаги жараёнларда буларни кўришимиз мумкин.
Учинчи саволга жавобим, Ўзбекистонда ижтимоий-маданий технологияларга амал қилинмоқда, жумладан, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишдаги айнан ижтимоий-маданий технологиялардан фойдаланилмоқда. Масалан, кам таъминланганларни уй-жойларини яхшилаш, жойларда ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлашда, Виртуал ва Халқ қабулхоналарнинг фаолиятида кўришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |