«тасдиқлайман»


Илмий семинар раиси – Г.Т.Маҳмудова



Download 215 Kb.
bet3/13
Sana21.02.2022
Hajmi215 Kb.
#74878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
C.Юлдашев БАЁННОМА

Илмий семинар раиси – Г.Т.Маҳмудова: Мазкур диссертация Фарғона давлат университетида бажарилган ва 2019 йил 28 июнда университетнинг Тарих факультети “Фалсафа” ва “Фуқаролик жамияти” кафедраларининг 11-сонли қўшма мажлисида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган. Диссертация юзасидан сўз тадқиқотчи С.Юлдашевга
Тадқиқотчи – С.Ў.Юлдашев: Ассалому алайкум, Ҳурматли илмий-назарий семинар раиси, аъзолари ва устозлар! Сизларнинг муҳокамангизга ҳавола этаётган тадқиқот ишимнинг мавзуси «Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни» деб номланган.
Бугун жаҳон халқлари тамаддуннинг янги миқдор ва сифат ўзгаришлари кузатилаётган даврда яшамоқда. Жамият муаммоларини асоси умуминсоний қадриятларни аста-секинлик билан кундалик истеъмолдан чиқариш, маънавий махдудлик, “маданиятлар тўқнашуви” орқали шахснинг ижтимоий бегоналашуви каби ижтимоий инқирозларни вужудга келтирмоқда. Инсоният олдида турган мавжуд ижтимоий хавфларни олдини олишда жаҳолатга қарши маърифий билан курашиш тамойилига асосланган инновацион ғоялар ва замонавий ижтимоий-маданий технологияларни ривожлантиришни тақозо этмоқда.
Ривожланган мамлакатларда давлат ва жамиятни ислоҳ қилишнинг янги ижтимоий-маданий технологияларини чуқур ўрганиш, давлат ва жамият тараққиётини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш, амалда жорий этиш ва ривожлантириш асосига юксалмоқда. Ҳозирда кадрлар инновацион салоҳиятини юксалтириш билан жамиятни ижтимоий-маданий муҳитини юксалтириш марказлари фаолият кўрсатмоқда. Ҳар бир мамлакат бу борада ўзига хос чора-тадбирлар негизида илмий бошқариш технологияси ва механизмларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда.
Мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегиясига кўра Ўзбекистон аҳолиси турмуш даражасини ижтимоий-маданий жиҳатдан кўтариш, бунинг учун хусусан, замонавий, оқилона бошқарув тизимини жорий этиш, «Давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда, одамлар турмушини кескин яхшилаш», долзарб вазифа ҳисобланади. Бу жамиятни илмий бошқаришнинг ижтимоий-маданий технологияларини амалиётга тадбиқ этишнинг замонавий шакллари, инновацион ғоялар ва ишланмаларини илмий тадқиқ этиш заруратини келтириб чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон «Ёшларга доир давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги, 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги, 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонлари ҳамда 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тарихий манба ҳисобланган “Авесто”дан бошлаб Афлотун, Абу Наср Форобий, Низомулмулк асарларида, шунингдек, Амир Темур ўз хукмронлик даврида жамиятни илмий бошқаришнинг ижтимойи-маданий технологиялардиа мавжуд бўлган долзарб жиҳатларга доим эътибор бериб келган. Юқорида келтирилган мутафаккирларнинг илмий-назарий қарашлари ҳозирги ижтимоий-маданий технологияларни ўрганишда манба вазифасини бажаради.
Мамлакатимиз файласуф олимлари томонидан жамиятни илмий бошқариш ва унда ижтимоий-маданий технологияларни ўрни масаласи махсус тадқиқот мавзуси сифатида ўрганилмасада, унинг умумилмий хусусиятларининг баъзи жиҳатлари тадқиқ этилган. Масалан, Ж.Туленов, Ф.Мусаев Х. Ҳайдаров, А.Султоновлар ўзларининг диссертацион тадқиқотлари даражасида ўрганган.
Хорижлик файласуфлардан К.М.Хендерсон, О.П.Двиведи, Н.А.Бандаренко, А.Файоллар жамият бошқарув маданиятининг субъектив сабабларини, Ф.У.Тейлор, М.Вебер, М.X.Месконлар жамият бошқарув маданиятининг субъектив ва объектив сабабларини ўзаро боғлиқлиги муаммосини, В.Г.Афанасьев, Н.Луман, Ю.П.Сурмин, Н.В.Туленковлар жамиятни илмий бошқаришни ижтимоий технологиялар билан боғлиқ хусусиятларини муайян жиҳатларини тадқиқ этган.
Мазкур тадқиқот иши давлат ва жамият бошқарувида ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрнини назарий қарашлар тизимида ўрганишга қаратилган. Шунингдек, жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг мамлакатимизда илк маротаба тадқиқ этиш мавзунинг ишланганлик даражасини янада бойитади.
Тадқиқотнинг мақсади ёшлар интеллектуал маданиятининг ижтимоий-фалсафий моҳияти ва уни ривожлантириш жараёнини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг объектини жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг намоён бўлиш тенденцияларини фалсафий жиҳатларини тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқотнинг предмети қилиб эса жамиятдаги ижтимоий-маданий технологияларни такомиллаштириш омиллари ташкил қилади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг эволюцияси, ижтимоий маданий фаолиятнинг воситалари назарий ва амалий такомиллашуви (шахс ва қадриятлар диалектикаси) самарадорлигини оширишдаги ўрни очиб берилган;
Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштиришнинг инновацион моделлари (шахс-оила-маҳалла-таълим муассасаси-ташкилот-жамият), концептуал-эвристик технологиялар (тадрижийлик, сифатлилик, тизимлилик)ни уйғунлаштириш орқали жойлардаги маънавий-маърифий тадбирларни ташкиллаштириш имкониятлари илмий асосланган;
жамиятни илмий бошқаришда кадрлар фаолиятини юксалтиришнинг “интеллект + ресурс + ташаббус + инновация” каби ижтимоий-маданий хусусиятлари (рационаллик, прагматик, меҳнаткашлик, халқ дарди ва ташвишини ўз дарди ва ташвиши деб билиши, шижоат ва ғайрат), ёшларнинг ижтимоий-маданий технологияларидан рационал фойдаланиш йўллари “Беш ижобий ташаббус” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида (инсон ҳаёти, унга хизмат кўрсатишини манзилли мақсадли яхшилашга қаратилганлиги), шунингдек, жамоатчилик ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини ташкиллаштиришда (қайта ўзгартирувчилик, ўзини-ўзи ташкиллаштириш технологиясидан), танловлар ўтказиш (тартибга солувчи-бошқарув функцияси) амалиётида илмий зарурлиги асосланди.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти жамиятда ижтимоий-маданий технологияларни ижтимоий-фалсафий жиҳатларининг тадқиқ қилинганлиги билан белгиланади. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичини чуқур англаб етишга хизмат қилиши билан белгиланади. Айни пайтда, диссертацияда баён этилган хулосалар ушбу йўналишдаги кейинги тадқиқотлар учун муайян назарий манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, унда ўз аксини топган назарий хулосалар, амалий тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят ва туманлардаги бўлимлари, “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” фаолиятида, ёшлар билан ўтказиладиган мулоқот, давра суҳбатлари ҳамда ушбу йўналишдаги маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ташкил этишда, шунингдек, муаммога доир фуқароларнинг ўзи ўзини бошқариш органлари фаолиятини ривожлантиришда амалий тавсиялар сифатида қўлланилиши мумкин.
Диссертациянинг “Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг назарий-методологик жиҳатлари” деб номланган биринчи бобида жамиятни илмий бошқаруви ижтимоий-маданий технологияларнинг назарий-методология асосларини мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини фалсафий тадқиқи долзарб эканлиги ўрганилган. Шунингдек, ушбу бобда ижтимоий жараёнлар жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларни жамиятдаги заруратидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий-маданий технологияларни генезиси ва унинг эволюциясини фалсафий таҳлил қилинган.
Диссертациянинг иккинчи боби “Янги тараққиёт босқичида жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни” деб номланиб, демократик ислоҳотлар самарадорлиги аввало халқ маданияти, унинг маданий мероси, анъана ва қадриятларига содиқ ҳолда уни ривожлантириш, шу халқнинг тарихий илдизлари билан биргаликда янги инновацион технологиялардан фойдаланишда намоён бўлиши ўрганилган.
Тадқиқотнинг учинчи боби “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитида ижтимоий-маданий технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш” деб номланиб, демократик давлат жамият тараққиёти йўлининг қайси йўналишини ўрганишимиздан қатъий назар унинг барқарор ривожланиши кадрлар салоҳияти, бошқарув бўғини вакиллари, умуман, бошқарув ресурсларини фаоллаштириш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ вазифаларнинг амалга оширилишига бевосита боғлиқлиги тадқиқ қилинган.
«Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни» мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:
1. Жамиятни илмий бошқариш ўз моҳияти кўра ижтимоий-маданий технология ҳисобланади. Бу ўз навбатида жамият ва инсон тўғрисидаги онтологик масалаларни жамиятни илмий бошқаришнинг бош муаммоси сифатида қабул қилиниши унинг ижтимоий-маданий технология эканлигини билдиради. Жамиятни илмий бошқаришнинг генезиси рационал тафаккур билан ишлаб чиқилади ва ижтимоий онгга тадбиқ қилинади.
2. Ижтимоий-маданий технологиялар тараққиётнинг янги босқичида шахс дунёқарашининг маданий кўринишларидан бири сифатида юзага чиқади.
3. Жамиятда ижтимоий-маданий технологиялардан фойдаланиш жамиятнинг турли қатламлари маънавий эҳтиёжларига жавоб бера олганлиги сабабли узоқ вақтлар давомида самарали бўлади. Ўз навбатида самарадорликка монанд тарзда турлича муносабатлар шаклланади. Умуман, жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологиялардан фойдаланиш ўзининг илк ривожланиш босқичларидан то ҳозирги давргача ижтимоий адолатсизликка қарши норозиликни ифодалайди.
4. Жамиятни илмий бошқаришнинг ижтимоий-маданий технологияларини амалга оширишда инсон омили ва унинг имкониятлари тўғрисидаги қарашлар муҳимдир. Мақсадга эришиш учун комил инсон шахсини шакллантириш билан ижтимоий-маданий технологияларни ривожлантирувчи кадрлар шаклланади. Бу баркамол авлодни тарбиялашда ижтимоий-маданий аҳамиятини сақлаб қолади.
5. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ижтимоий-маданий технологияларни инновацион моделларини яратиш ва концептуал-эвристик технологияларидан тўғри фойдаланиш шахсни жамиятдаги сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва маданий фаолиятида ўхшашликларни мавжуд эканлигини кўрсатади.
6. Жамиятни илмий бошқаришнинг ижтимоий-маданий технологияларидан тизимли равишда фойдаланиш кенг жамоатчиликни, тажрибали педагогларни, меҳнат фахрийларини, намунали оила аъзоларини жалб қилиш, уларнинг таълим-тарбия соҳасидаги шахсий намуналари ва тажрибаларидан унумли фойдаланилса кутилган натижага эришилиши исботланади. Илмий тадқиқот ишимизнинг қисқача мазмуни мана шулардан иборат, эътиборларингиз учун раҳмат!

Download 215 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish