11. Oзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги
“Умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлашни
такомиллаштириш борасидаги қoшимча чора тадбирлар тoғрисида”
ги қарори (№ПҚ-362)
3-банд. Oзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳар йили 1
декабргача:
кейинги oқув йилига тавсия этиладиган дарсликлар рoйхатини,
шунингдек янгиланган варианти чиқарилгани
муносабати билан бекор
қилинган дарсликлар рoйхатини ота-оналарга маълум қилишни;
умумтаълим мактаблари кутубхона фондларининг зарур дарсликлар ва
oқув-методик
қoлланмалари билан таъминланганлигини,
шунингдек
утилизация қилинадиган жисмоний ва маънавий эскирган дарсликлар ҳамда
oқув-методик қoлланмаларини аниқлаш мақсадида
мазкур кутубхона
фондларини хатловдан oтказишни;
навбатдаги oқув йили учун oқитиладиган тиллар, номлар ва синфларга
қараб умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва oқув-методик
қoлланмаларининг
ихтисослаштирилган
ярмаркалари,
педагоглар
жамоатчилиги ва oқувчиларнинг ота-оналари фикрини oрганиш, шунингдек
хатловдан oтказиш натижалари асосида предметлар бўйича дарсликлар ҳамда
oқув-методик қoлланмалари чиқариш ва сотишга прогноз квоталари
шакллантирилишини таъминласин.
4-банд. Oзбекистон Республикаси Хаlқ таълими вазирлиги, Соғлиқни
сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда дарсликлар ҳамда oқув
қoлланмаларининг нашриёт расмийлаштируви ва
матбаа ижроси давлат
стандартини белгиланган тартибда қайта кoриб чиқсин ва қайтадан
тасдиқласин, уларнинг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги ҳамда
белгиланган фойдаланиш муддати давомида тегишли жисмоний ҳолатини
таъминлашни ҳисобга олган ҳолда уларни нашр этиш чоғида фойдаланадиган
қоғоз ҳамда бошқа матбаа материалларининг сифат кўрсаткичларига
нисбатан талаблар оширилишига алоҳида эътибор қаратсин;
матбаа корхоналарида ўрнатилган стандартларга риоя этилиши устидан
самарали ички назорат механизмини жорий этсин.
7-банд. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,
Молия
вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир
ой муддатда Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва oқув-методик
қoлланмалари билан таъминлаш тартиби тoғрисидаги низомни ишлаб чиқсин
ва тасдиқласин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
умумтаълим мактабларининг кутубхона фондлари учун ҳамда ярмарка
савдоси ва чакана савдо тармоғи орқали эркин сотиш учун дарсликлар ва
oқув-методик қoлланмалари тайёрлашга буюртманомани
шакллантириш ва
бажариш;
умумтаълим мактабларининг айрим тоифадаги oқувчиларини давлат
бюджети маблағлари ҳисобига дарсликлар билан аниқ таъминлаш;
дарсликларни ижарага бериш тартиби;
кутубхоналардаги дарсликлар ва oқув-методик қoлланмаларни сақлаш
учун тегишли шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда oқувчилар oртасида
дарсликларни авайлаб асраш туйғусини ривожлантиришга йoналтирилган
тарбиявий ишлар олиб борилишини ташкил
этиш умумтаълим мактаблари
кутубхоначилари меҳнати натижаларига баҳо бериш мезонлари;
фойдаланишга яроқсиз бўлиб ҳолган дарсликлар ва oқув-методик
қoлланмаларни утилизация қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: