Курс иши мавзу: Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромад қисми ижроси ҳисоби Гурух



Download 378,65 Kb.
bet1/12
Sana25.02.2022
Hajmi378,65 Kb.
#271048
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Shaxboz bh 118)


УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРКАНД ИКТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ

“БАНК-МОЛИЯ ХИЗМАТЛАРИ” ФАКУЛЬТЕТИ


“БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ” КАФЕДРАСИ
“БУДЖЕТ ХИСОБИ” ФАНИДАН
КУРС ИШИ
Мавзу: Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромад қисми ижроси ҳисоби
Гурух: Бх-118
Бажарди: Собиров Ш


Самарканд – 2021
Мавзу: Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромад қисми ижроси ҳисоби
Режа
Кириш

  1. Давлат бюджети даромадлари ҳисобининг хусусиятлари ва вазифалари.

  2. Ғазна ижроси шароитида Давлат бюджети даромадларининг касса ижроси ҳисоби.

  3. Ғазна ижроси шароитида Давлат бюджети даромадларини бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари ва ҳисоб регистрларида акс эттириш.

Хулоса

Кириш
Давлат бюджети - давлат пул маблағларининг (шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбаалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ, мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йуналишлари ва миқдори назарда тутилади1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тузилмаси уз ичига Республика бюджетини, Крракдлпогистон бюджети ва маҳаллий бюджетларни уз ичига олади. Бюджет ижроси жараёнида белгиланган тартибда бюджет даромадлари шакллантирилади ва ҳаражатлар бюджет таснифи бўйича амалга оширилади. Бюджет ижроси ҳақида ахборотлар бюджет ҳисобини жорий этиш орқали шакллантирилади.
Бюджет ҳисоби - бюджет ижроси жараёни бухгалтерия ҳисоби бўлиб, бюджет ижроси жараёнида бюджет маблағлари ва уларнинг манбаалари ҳаракатини акс эттириб иатижалари бўйича тегишли тартибда бухгалтерия ва молиявий ахборотларни шакллантириб беради.
Бюджет ҳисобининг предмети бу бюджет ижроси жараёнида бюджет маблағлари ва уларни манбаалари ҳаракатига оид иқтисодий муносабатлар мажмуасидир.
Бюджет ҳисобини юритилишини уч йуналишга ажратиш мумкин, яъни:

  1. Республика, Қорақолпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар ижросининг ҳисоби - Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органлари ҳамда Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан олиб борилади;

  2. Бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар (Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси), шунингдек бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар ижросининг ҳисоби -тегишли бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан олиб борилади;

  3. Бюджет ташкилотларида даромадлар ва ҳаражатлар сметаси ижросининг ҳисоби бўйича бюджет ташкилотлари томонидан олиб борилади.

Бюджет ҳисоби давлат бюджети ижроси бўйича юритилади ва бюджет ижроси ҳолати ҳақида маълумотларни шаклланишини таъминлайди.
Бюджет ҳисобининг вазифалари:
Бюджет ижросини амалга ошириш ва натижаларини шакллантириш;
Бюджет ижроси жараёнини ҳужжатлаштириш ёрдамида рўйхатга олиш;
Бюджет ижроси жараёнида бухгалтерия ҳисобваракларда бюджет маблағлариии ҳолати ва ҳаракатини акс эттириш;
Бюджет ташкилотларида даромадлар ва ҳаражатлар сметалари ижросини амалга ошириш ва натижаларини шакллантириш;
Бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисоби ҳисобваракларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий қийматликлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тулик ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш;
Бюджет ижросига оид бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш ва ҳисоботларни тузишдан иборатдир.
Молия органларида шу жумладан Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлимларида бюджет ҳисоби давлат бюджети ғазна ижроси шароитида Республика, Крракдлпогистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар даромадлари шаклланиши ҳаражатларини амалга ошириш, бюджет ижроси иатижалари бўйича бухгалтерия ахборотларини шакллантириб беради.
Бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларда бюджет ҳисоби жамғармалар бюджети даромадлари шаклланиши ҳаражатларини амалга ошириш, бюджет ижроси иатижалари бўйича бухгалтерия ахборотларини шакллантириб беради.
Бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоби бюджет маблағлари бўйича ҳаражатлар, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва ҳаражатлар сметалари ижросини таъминлайди ва улар иатижалари бўйича бухгалтерия ахборотларини шакллантириб беради.
Бюджет ҳисобининг субъектлари бўлиб молия органлари (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлимлари, Бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари,) бюджет ташкилотлари бўлиб ҳисобланади.
Бюджет ҳисобининг обьектлари бўлиб, бюджет ижроси жараёнида бюджет даромадлар ва ҳаражатлари, бюджет пул маблағлари, бюджет ссудалари, ҳисоблашув бўйича маблағлар, айланма касса маблағлари, бюджет ташкилотларининг даромадлари, ҳаражатлари, пул маблағлари, мулкий қийматликлари ва мажбуриятлари ҳисобланади.
Бюджет даромадлари Ўзбекистон Республикаси "Бюджет кодекси"га мувофиқ давлат бюджети даромадлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади :

  • Қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар;

  • Давлатнинг молиявий ва бошқа активларини жойлаштирилишини, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар;

  • Қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, хадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;

  • Юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл даромадларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;

  • Резидент юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар;

  1. Қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа даромадлар.



Download 378,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish