МАҲАЛЛА РАИСИ Ф.И.О АМАЛГА ОШИРАДИГАН ИШЛАР
|
|
“Маҳалла-сектор-халқ қабулхона - маҳалла” тамойили асосида фуқаролар томонидан келиб тушган 40 га яқин мурожаат (газ, свет, ичимлик суви ва ҳ.к.) юзасидан тегишли ташкилотларга муаммоларнинг ечими юзасидан таклифлар киритиш.
|
1. Фуқароларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш;
2. Мурожаатларнинг мазмунига қараб туркумлаштириш;
3. Мурожаатларда кўтарилган масалалар бўйича уларни тегишли ташкилотларга юбориш;
4. Мурожаатларнинг ижроси ҳақида фуқароларни хабардор қилиш;
|
Фарғона туман ҳокимлиги,
Халқ қабулхонаси,
сектор раҳбари,
тегишли корхона ташкилот раҳбарлари
|
|
Ҳорижда юрган 71 нафар меҳнат мигрантлари билан доимий мулоқотда бўлиш ҳамда уларнинг оилаларидан хабар олиш.
|
1. Ҳорижда юрган меҳнат мигрантларининг рўйхатларини шакллантириш;
2. Меҳнат мигрантларининг муаммоларини аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
3. Меҳнат мигрантларининг оила аъзоларидан доимий равишда хабар олиб бориш;
|
Фарғона туман ҳокимлиги,
Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази,
сектор раҳбари
|
|
Ҳориждан қайтган меҳнат мигрантларини аниқлаш, уларни бандлигини таъминлаш ва тиббий кўрикдан ўтишларини ташкиллаш.
|
1. Хориждан қайтган меҳнат мигрантларини аниқлаш, уларни қайд этиш дафтарларига рўйхатга қўйиш;
2. Мутахассислиги юзасидан бандлигини таъминлаш;
3. Зарур бўлганида қўшимча мутахассисликларга ўқитиш ва доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш;
|
МФЙ раиси,
Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази,
Худуд профилактика инспектори,худуд патронаж ҳамшираси
|
|
37 та эҳтиёжманд оилаларнинг ва
2 нафар ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилашга кўмаклашиш.
|
1. Эҳтиёжманд оилаларнинг рўйхатларини шакллантириш;
2. Оилаларнинг муаммоларини ўрганиш;
3. Оилаларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан уй-жой, моддий ва уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;
|
МФЙ раиси,
сектор рахбари
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими
|
|
“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида 7 500 дона терак кўчатларини етиштириш ва парваришлаш, уларни маҳалла балансига ўтказиш ишларини ташкил этиш.
|
1. Туман нуронийлар жамғармаси билан ҳамкорликда маҳаллада
7 500 дона терак кўчатларини экиш;
2. 7 500 дона терак кўчатларини фуқаролар йиғинлари балансига ўтказиш ва далолатномаларни расмийлаштириш;
3. Экилган терак кўчатларини парвариш қилиб бориш, бунда жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишсизларни банд қилиш;
|
МФЙ раиси,
,
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими,
Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази,
|
|
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни, оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида маҳалладаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳи ва “Бувижонлар мактаби” кенгаши томонидан 2 ярим йилликда 12 маротаба жамоатчилик ва тарғибот тадбирларини ўтказиш.
|
1. Жамоатчилик ва давра суҳбатлари дастурларини ишлаб чиқиш;
2. Ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган ва ажрим ёқасига келиб қолган оилалар рўйхатини шакллантириш;
3. “Кексалар маслаҳати” гуруҳи ва “Бувижонлар мактаби” кенгаши томонидан тарғибот тадбирларини ташкил этиш;
|
МФЙ раиси,
Сектор рахбари,
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими,
Жамоатчилик ва ҳамкор вакиллари
|
|
|