‘"тасдиқлайман" Андижон давлат университети


Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси



Download 1,59 Mb.
bet4/32
Sana07.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#752407
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
факул хисобот тўғри

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси: Кафедрада жами 11 нафар профессор-ўқитувчилар 221 нафар талабаларга ўз билим ва малакалари билан таълим-тарбия бериб келмоқда. Мутахассислик ва умумкасбий фанлардан маъруза, амалий машғулот, лаборатория машғулоти ва мустақил таълимни олиб бордилар. Кафедранинг 2011-2012 ўқув йили учун тасдиқланган умумий штат бирлиги 12.25 меъёрни ташкил этди. Кафедра профессор-ўқитувчилари “Устоз-шогирд” тизимига амал қилган ҳолда кафедранинг ёш ассистентларига тажрибали ўқитувчиларни бириктириб, дарс машғулотларини сифатли бўлишига эришдилар.
2011-2012 ўқув йилида кафедра миллий кадриятлар асосидаги ҳамда жаҳон андозасига мос таьлим тарбия жиҳатларини ўрганиб янги педагогик технологиялар жорий қилиш орқали ўз фаолиятларини давом эттириб келмоқда. Жорий ўқув йилида кафедрада ўқитиладиган фанлардан жами ўқув соатлари: 11445 соатни ташкил этади. Жумладан: маъруза 628 соат, амалий 5832 соат, лаборатория 412 соат, семинар 190 соат, битирув малакавий ишлар 900 соат, педагогик амалиёт 432 соат, малакавий амалиёт 1070 соат, курс ишлари 570 соат, тақриз ДАК соатлари 330 соатни ташкил этади. Кафедра ўқув иш ҳажмида белгиланган соатлар бўйича кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари ўзига тақсимланган ўқув иш ҳажмларини бажардилар.
Мусиқа кафедраси: Ҳозирда кафедрада 2 та профессор, 1 та Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 7 та катта ўқитувчи, 14 та ассистент ва 8 та концертмейстр фаолият кўрсатмоқда. Кафедра ассистентлари учун 14936 соат, концертмейстрларига 5419 соат ўқув юкламалари ажратилган. Ўқув йили давомида кафедрада жами 14936, маъруза 182 соат, амалий 11176 соат, лаборатория 26 соат, семинар 50 соат, БМИ ишлар 625 соат, педагогик амалиёт 300 соат, малакавий амалиёт 224 соат, курс ишлари 210 соат, тақриз 90 соат, ДАК 125 соат ўтилди. Кафедрада ишлар режа бўйича амалга оширилмоқда. Ўқув режаси асосида кафедрада наъмунавий дастурлар, ишчи ўқув дастурлар ишлаб чиқилди. АДУ ректорининг 2010 йил 26 апрелидаги “Университетда ўқув жараёни ва ўқув услубий фаолиятини модернизациялаш ҳамда инновацион таълим технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан профессор-ўқитувчилар ўз устида мунтазам ишлаш тизими такомиллаштириш борасида ўқув жараёни ва ўқув-услубий фаолиятни модернизациялаш, ўқув машғулотларни сифатли ўтказилишини, ёзма иш, коллоквиум вариантларини ишчи дастурга мос келишини кўриб чиқилиб ва мутахасислик бўйича ижодий имтихонларни ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиб борилди. Олиб бориладиган коллеквюм, ёзма иш, амалий машғулот учун ишланмалар фан ўқитувчилари томонидан талабаларга етказилди.
Факультетнинг “Бошланғич таълим спорт тарбиявий иши”, “Педагогика ва психология”, “Мактабгача таълим”, “Мусиқа”, “Тасвирий санъат” таълим йўналишлари 4-босқич талабалари 2012-йил 28-февралдан 2012-йил 5-майига қадар Андижон вилоят, шаҳар ва туман халқ таълим бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида амалиёт ўтаб қайтдилар. Педагогик амалиёт ўташ давомида талабаларимиз ўқиш даврида ўрганган, эгаллаган билимларини ишга солдилар. Амалиёт давомида талабаларимиз дуч келиши мумкин бўлган муаммоларни баратараф этиш мақсадида ҳар пайшанба кунлари метод кунлари ташкил этилиб, профессор-ўқитувчилари билан суҳбатлар уюштирилди. Битирувчи курс талабаларини иш билан таъминлаш бўйича кафолат шартномаларини йиғиб олишни ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари томонидан назорат қилинди. Педагогик амалиёт давомида тайёрланган ҳужжатлар кафедра мудирлари томонидан текширилиди. Хисоботи кафедрага топширилди. “Бошланғич таълим” йўналиши бўйича 97 нафар, “Педагогика ва психология” йўналиши бўйича 48 нафар, “Мусиқа” таълим йўналиши бўйича 25 нафар, “Тасвирий санъат” йўналиши бўйича 36 нафар, “Мактабгача таълим” йўналишидан эса 26 нафар педагогик амалиётга чиқдилар. Жами 232 та талабадан 133 таси “5”, 99 таси эса “4” баҳо олдилар.
Барча таълим йўналишларида амалиёт олди конференциялари ўткизилиб, унда факултет декани педагогик амалиётга маъсул профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди. Конференцияда педагогик амалиётни ўтказиш тартиби, амалиётнинг умумий қоидалари ва методи ўқитувчилар ва талабаларнинг вазифалари, меъёрий ҳужжатлар юритиш ишлари тушунтирилиб, талабаларга ўқув семинари ташкил қилинди. Талабалар амалиёт даврида дарс конспектларини услубий томондан тўғри тузишни қоидасини билиб олдилар. Таълим-тарбия жараёнларига етарли эътибор қаратдилар. Дарснинг қурилиш жараёнига жиддий ёндашдилар. Талабалар машғулотлар ўтишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаландилар. Уларнинг замонавий педагогик технологияларидан фойдаланишида услубчиларнинг ва мактаб ўқитувчиларнинг кўрсатмалари қўл келди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, амалиёт даврида талабаларнинг юқори савияда дарс ўтиши кўпчиликни ҳурсанд қилди.
Дарсдан ташқари мустақил тадбир ўтказишда амалиётчи талабалар намунали тадбирлар ўтказдилар. Талабалар ўз ихтисосликлари бўйича дарсларни ўтиш билан бирга турли кечалар уюштирдилар.
Амалиётчи талабалар амалиёт даврида мактабларда фаолият юритаётган халққа танилган, тажрибали, ўз ишининг устаси бўлган педагоглар билан ўқувчилар ўртасида учрашувлар ташкил этдилар. Бу учрашувлар амалиётчи талабаларнинг ўзларига ҳамда ўқувчиларга маънавий жиҳатдан катта таъсир кўрсатди. Ўқувчиларнинг устозлари ҳақида, уларнинг машаққатли меҳнатлари ҳақидаги таасуротлари янада кенгайди. Педагогик амалиёт вақтида талабалар ота- оналар билан алоқага катта эътибор бердилар. Улар синфдаги ўқувчиларнинг ота-оналари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар ва фарзандларининг мактаб ва оиладаги фаолиятларини мунтазам назорат қилиб бордилар. Синфларда ота-оналарнинг умумий йиғилишларини ўтказишга ҳамиша эътиборни сусайтирмадилар.
Амалиётчи талабалар ўзларига бириктирилган мактабларга бориши билан турли фан ўқитувчиларининг дарсларига кирдилар ва уларнинг методик маҳоратларини ўргандилар. Уларнинг дарсларини тажрибали ўқитувчилар билан биргаликда таҳлил қилдилар. Таҳлил дафтарларида дарс кузатганлиги ҳақидаги маълумотлар акс эттирилди. Уларда энг камида 10 тадан дарс таҳлиллари кўрсатилган. Дарс таҳлилларида амалиётчи талабалар тажрибали педагогларнинг олиб борган машғулотларидан олган таассуротларини ёритиб бердилар. Шунингдек, амалиётчи талабаларнинг дарсларини ҳам таҳлил қилганлар ва ўртоқларига ўзларининг билим доираси, тажрибалари асосида тавсиялар ва маслаҳатлар бердилар. Улар ўз ҳисоботларида дарс таҳлилларини кўрсатдилар.
Профессор-ўқитувчилар ўзларига бириктирилган амалиётчи талабалар билан мунтазам алоқада бўлдилар. Уларга ўзларининг қимматли маслаҳатларини бериб бордилар. Амалиётчи талабалар уларнинг маслаҳатларидан миннатдор эканликларини ёзма равишда баён этдилар.
Педагогик амалиёт даврида талабалар ҳисобот тариқасида кўргазмали қуроллар, синфдан ташқари ўтказилган тадбирлар ишланмаси, баённомаси, фото альбом, расм ва турли хил кўргазмали қуроллардан намуналарни кафедрага топширдилар.
Педагогика факультети профессор-ўқитувчилари университетнинг барча таълим йўналишларига педагогик фанлардан дарс бериб келмоқда. Ўқитиладиган фанлардан фан дастурлари, ўқув ишчи дастурлар, шунга мувофиқ маъруза мантлар, уларнинг ўқув комплекс мажмуалари ҳамда электрон вариантлари тайёрланган. Кафедраларда ўқитиладиган фанлар бўйича семинар машғулотлари, амалий машғулотлар режалари ва лаборатория ишлари қайта кўриб чиқилиб, янгидан тузилиб, қўшимча адабиётлар билан тўлдирилган ҳолда ўз вақтида талабаларга етказиб берилди.
Кафедраларда ташкил этилган илмий-услубий семинарларда илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизими, фаолияти масалалари профессор-ўқитувчилар томонидан яратиладиган илмий-услубий қўлланмаларни такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига инновацион ёндашув масалалари, замонавий ўқитиш усулларидан фойдаланишнинг дидактик талаблари, кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот ишлари, дарс жараёнини сифат даражасини кўтариш ҳамда илмий услубий ишларни такомиллаштиришнинг самарали йўлларини ривожлантириш каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Натижада кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳияти ҳамда илмий-услубий ишларни такомиллаштириш юзасидан бажарган ишлари салмоғи ортди.
Факультет кафедралари аъзолари ўртасида “Устоз-шогирд” анъаналари яхши йўлга қўйилган бўлиб, ёш ўқитувчиларга тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан услубий ёрдам кўрсатиб борилди.
Факультетимизда иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва мақсадли тайёрлашнинг асосий мақсади-университетимизнинг илмий ва ижодий салоҳиятини ривожлантирувчи интеллектуал элитани тайёрлаш ва бу борада юксак истеъдод соҳибларига, билимининг тегишли соҳалари ва фаннинг аниқ номоён этиш ва ривожлантириш, ўзларидаги ноёб истеъдодини рўёбга чиқариш учун имконият яратишдир. Иқтидорли талабаларга бириктирилган профессор-ўқитувчилар ижодий ва услубий ишлаш тажрибасига эга бўлган, ўқув-услубий ва илмий фаолияти бўйича рейтинги юқори бўлганлардан танлаб олинади. Иқтидорли талабалар билан ишлашда юқори натижаларга эришган (олимпиада, танлов, талабалар илмий ишлари кўригида ғолиб чиққан) илмий раҳбар ва ўқитувчилар “Иқтидорли талабалар билан ишлаш маркази” томонидан рағбатлантирилиб келинмоқда.
Дарс жараёнида янада самарадорликка эришиш мақсадида профессор-ўқитувчилар томонидан кўргазмали воситалар, тарқатма материаллари, тест банклари, қўшимча зарурий ўқув-услубий қўлланмалардан фойдаланилди.
Педагогика факультетида Олий таълим муассаси кафедраларида илмий-тадқиқот ишлари, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ҳамда талабалар илмий-ижодий фаолиятини ташкил этиш юзасидан 8 август 2008 йил 237-сонли буйруғи ҳамда 2009 йил 88-буйруғига асосан Олий таълим муассасаларида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, иқтидорли талабаларни илмий-ижодий фаолиятга жалб қилиш борасида 2011-2012 ўқув йилида факультетлардаги талабалардан иқтидорли талабаларни танлаб олиш ва уларни педагогика ва бошқа фанга қизиқишларини орттириш ва илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишга ўргатиш борасида факультет кафедраларида қатор ишлар амалга оширилди.
Педагогика кафедраси: Педагогика кафедрасида 32 номдаги педагогик фанлар ўқитилади. Бу фанлардан фан дастурлари ва ўқув ишчи дастурлари ҳамда электрон вариантлари тайёрланган. Кафедра п.ф.н., катта ўқитувчиси З.Азимова “Ўқувчиларнинг шахслараро муносабатлари интеграл диагностикаси” номли монографияси “Фан ва технологиялар” нашриётида 2011 йили чоп этилди.
Педагогика фанлари номзоди, доцентлар К.Турғунбоев, М.Артиқова “Педагогик инновация асослари” Андижон нашриёт-матбаа МЧЖ да 2011 йил чоп эттирилди. О.Хасанбоева, М.Артикова, М.Мамажонов “Оилада ўсмирларини тадбиркорликка тайёрлашда моддий ва маънавий хаёт уйғунлиги”, Тошкент 2011 йилда “Фан ва технологиялар” нашриётида чоп этилди. К.Г.Юлдашев “Миллий тарбиянинг ахлоқий тарбиядаги ўрни” Андижон 2011 йил. М.Джўраева, З.Азимова “Интеграл таълимда технологиялар” (услубий қўлланма) Андижон 2011 йилда чиқарилди.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish