‘"тасдиқлайман" Андижон давлат университети


Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси



Download 1,59 Mb.
bet14/32
Sana07.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#752407
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32
Bog'liq
факул хисобот тўғри

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси: Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлаш яхши йўлга қўйилган. Вилоят миқёсидаги танловларда, Республика миқёсидаги фан олимпиадаларида талабаларимиз ўз билимларини намоён этиб келмоқдалар. 2011-2012 ўқув йилида “Муҳандис” тўгараги қатнашчиси 2-босқич “Б” гуруҳ талабаси Х.Тўхтасинова Республика фан олимпиадасининг 2-турида “Чизмачилик ва чизма геометрия” фанидан муваффақиятли қатнашиб, фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Кафедрадаги “Муҳандис”, “Тасвир”, “Ижодкор” деб номланган тўгараклар уч йўналиш бўйича фаолият олиб боради. Бундан ташқари талабалар тадқиқот натижалари бўйича турли танловларда, илмий–амалий конференцияларда иштирок этиб, тезис ва мақолалар эълон қилинди. Мазкур ўқув йилида 1-4 курс талабаларидан 17 нафари иқтидорли талаба ҳисобланиб, ҳар бирининг индивидуал иш режаси асосида кафедра ўқитувчилари раҳбарлигида илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар. Кафедрада иқтидорли талабалар билан олиб бориладиган ишлар умумий ҳолатда эътиборга лойиқ. Бу масъулиятли ишга, иқтидорли талабаларга дарс беришга илмий даражали ва талабани мақсадли тайёрлаш дастури бўйича етарли билимга эга бўлган профессор-ўқитувчилар танланди. Тўгаракларни ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад талабаларнинг дарсдан кейинги бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ихтисослик фанлари бўйича билимларини янада оширишдир. Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлаш истиқболли режаси ишлаб чиқилган. Кафедра шу режа асосида иш олиб боради. Иқтидорли талабалар билан ишлашда ҳам жорий йилда ютуқларга эришилди. Иқтидорли талабалар билан ишлашни сифатли ташкил этиш мақсадида кафедрада иш қоғозлари жамланмаси мавжуд. Булар истиқболли режадан ташқари, иқтидорли талабалар билан ишлашнинг низоми, йиллик ҳисоботлар, иқтидорли талабаларга оид ректорнинг буйруқлари, кафедра бўйича иқтидорли талабалар рўйҳати, конференция, танлов, викторина ўтказилишга оид ҳужжатлардир. Факулътетда давлат стипендиялари ва бошқа нуфузли совринларга эга бўлаётганларнинг аксарияти ана шу иқтидорли талабалар билан мақсадли иш олиб боришнинг натижасидир. Тўгаракларнинг илмий-тадқиқот йўналишлари:
- мактабда чизмачилик ва тасвирий санъат дарсларини жаҳон андозаларига мос равишда олиб боришга;
-дарсда янги педагогик технологияларни қўллаш орқали ўқувчилар савиясини ўстиришга;
-педагогиканинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлган мултимедия воситалари орқали таълим самарадорлигини ошириш, ўқувчиларни чизмачилик дарсларида оддий ва мураккаб чизмаларни компютер графикасида бажара олишга ва шу орқали дарс самарадорлигини оширишга ўргатиш.
Умуман олиб қаралганда, кафедрада илмий-тадқиқот ишлари, иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича таҳсинга лойиқ ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2011-2012 ўқув йилида жуда кўп иқтидорли талабалар университет миқёсида яхши натижаларга эришдилар. Кафедрамизда ҳар бир иқтидорли талабалар билан ишлаш режалари тузилган бўлиб, 1-курсдан то 4-курсгача ишлаб чиқилган режалар босқичма-босқич амалга ошириб, талабаларнинг билимлари кенгайтирилиб борилаверади.
МУСИҚА КАФЕДРАСИ: Мусиқа кафедрасида ҳам иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва мақсадли тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Иқтидорли талабаларни излаш ва аниқлаш ўқишнинг дастлабки кунларидан ва касбга йўналтириш ишларини олиб бориш жараёнида амалга оширилмоқда. Иқтидорли талабалар бошланғич билимлари ҳисобга олинган ҳолда, психологик ва педагогик тестлар ўтказиш орқали қобилиятининг ривожланганлик дараси профессор-ўқитувчиларимиз томонидан аниқланмоқда. Кафедрамизда иқтидорли талабаларга дарс беришга илмий даражали ва талабани мақсадли тайёрлаш дастури бўйича етрали билимга эга профессор-ўқитувчилар жалб этилган. Таълим йўналишимизда таҳсил олаётган ҳар бир талабага бириктирилган илмий раҳбарининг асосий вазифалари белгилаб қўйилган. Улар:

  • иқтидорли талабаларни мақсадли тайёрлаш дастурини тузиш ва уни амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

  • иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича етакчи хорижий давлатлардаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва уларни ўз фаолияти давомида қўллаш;

  • янги педагогик технология, компьютер технологияси ва видео-аудио техникаларини ўқув жараёнида кенг қўллаш;

  • мақсадли дастурни муваффақиятли бажараётган иқтидорли талабаларни моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича таклифлар киритишдан иборат.




Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish