‘"тасдиқлайман" Андижон давлат университети


Бошланғич таълим методикаси кафедраси



Download 1,59 Mb.
bet3/32
Sana07.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#752407
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
факул хисобот тўғри

Бошланғич таълим методикаси кафедраси: Бошланғич таълим методикаси кафедрасида 2011-2012 ўқув йили учун университет ректори томонидан тасдиқланган намунавий ўқув режа ва ишчи ўқув режа асосида иш олиб борилди, барча фанлар юзасидан 2012 йилда тасдиқланган намунавий ўқув дастури асосида ҳар бир фан бўйича ишчи ўқув дастурлари бугунги таълим ва тарбия жараёнидаги янгиликларни ҳисобга олган ҳолда тузиб чиқилди. Кафедрада тасдиқланган университет ўқув жараёнининг жадвали мавжуд бўлиб, унда кафедранинг йиллик ўқув фаолият жараёни тўлақонли ўз ифодасини топган. Унинг асосида ва ишчи ўқув режасига мувофиқ профессор-ўқитувчиларнинг дарс жадваллари, унда машғулот тури, тақвимий тематик режалар тузилиб, янги замонавий педагогик технологиялар асосида машғулотлар ташкил қилинди. Юқоридаги дастур ва режалар бўйича ўқув юкламалари ва тақсимоти ва уларнинг бажарилиши ҳақида қуйидагиларни айтиш мумкин: ўқув режадаги математика секциячи бўйича 1 босқич талабалари учун “Математика”, ҳамда “Педагогика ва психология” йўналиши учун “Олий математика” фанларидан, 2-босқич талабалари учун “Математика”, 3-босқич талабалари учун “Математика”, “Математика ва уни ўқитиш методикаси”, ҳамда 4-босқич талабалари учун “Математика”, “Математика ўқитиш методикасидан махсус курс”, “Математика ўқитиш методикаси”, фанлари бўйича машғулотлар олиб бориш режалаштирилган бўлиб, бу йилги ўқув юкламалари математика секцияси бўйича 6180 соатни ташкил этади. Шундан 812 соат маъруза, 1320 соат амалий машғулот, 256 соат лаборатория, малакавий амалиёт 280 соат, битирув малакавий иши 1175 соат, педагогик амалиёт 410 соат, курс иши 399 соат, БМИ, ДАҲ 108 соат, БМИ тақриз 235 соатни машғулоти қолганлари аудиториядан ташқари соатларни ташкил этади. Бундан ташқари 3-курслар учун курс ишлари, малакавий амалиёт, 4-курслар учун муаллимлик амалиёти ҳамда битирув малакавий ишлари режалаштирилган. 2011-2012 йил ялпи ўқув жараёнини ташкил этувчи мазкур вазифаларнинг барчаси тўлақонли бажарилди ва давлат ҳужжатларида расмий ифодасини топди.
Ўқув режадаги она тили секцияси бўйича 1-босқич талабалари учун “Она тили”, “Хуснихат” фанлари, 2-босқич талабалари учун “Она тили”, “Она тили ўқитиш методикаси”, “Болалар адабиёти ва фолкълор” ҳамда 3-босқич талабалари учун “Она тили”, “Она тили ўқитиш методикаси” ҳамда Психология йўналииш “Она тили ва адабиёт”, МТБС йўналишлари “Тил ва нутқ ўстириш методикаси” фанлари, 4-босқич талабалари учун “Она тили”, “Она тили ўқитиш методикаси махсус курс” фанлари бўйича машғулотлар олиб бориш режалаштирилган бўлиб, жами бу йилги ўқув юкламалари 6334 соат, маъруза 858 соат, амалий машғулот 1162, лаборатория 68 соат, семинар 544 соат, малакавий амалиёт 224, битирув малакавий иши 1075 соат, педагогик амалиёт 450 соат, курс иши 318 соат, БМИ ДАҲ 162 соат, БМИ тақриз 215 соатни қолганлари аудиториядан ташқари соатларни ташкил этади. Шу билан бирга 3-курс талабалари учун курс ишлари, малакавий амалиёт, 4-курслар учун муаллимлик амалиёти ҳамда битирув малакавий ишлари режалаштирилган. 2011-2012 йил ялпи ўқув жараёнини ташкил этувчи мазкур вазифаларнинг барчаси она тили секцияси бўйича ҳам тўлақонли бажарилди ва давлат ҳужжатларида расмий ифодасини топди.
Ўқув режадаги рус тили секцияси бўйича 1-босқич талабалари учун “Родной язык ” «Чистописание» фанлари, 2-босқич талабалари учун “Родной язык”, “Метод.преп.рус.яз”, «Детская литература и фолкьлор» фанлари, 3-босқич талабалари учун “Родной язык”, “Метод.преп.рус.яз”, “Совр.рус.яз” фанлари, 4-босқич битирувчи талабалар учун “Родной язык”, фанлари бўйича машғулотлар олиб бориш режалаштирилган бўлиб, жами бу йилги ўқув юкламалари 1726 соатни ташкил этади. Жумладан 294 соат маъруза, 468 соат амалий машғулот, 104 соат семинар, малакавий амалиёт 56 соат, битирув малакавий иши 150 соат, педагогик амалиёт 55 соат, курс иши 81 соат, БМИ ДАҲ 24 соат, БМИ тақриз 30 соатни қолганлари аудиториядан ташқари соатларни ташкил қилади. Бундан ташқари 3-курслар учун курс ишлари, малакавий амалиёт, 4-курслар учун муаллимлик амалиёти ҳамда битирув малакавий ишлари режалаштирилган. 2011-2012 йил ялпи ўқув жараёнини ташкил этувчи мазкур вазифаларнинг барчаси рус тили секцияси бўйича ҳам тўлақонли бажарилди ва давлат ҳужжатларида расмий ифодасини топди.
Кафедра бўйича жами соат 14240 соатни ташкил этгани ҳолда шундан 1964 соат маъруза, 2950 соат амалий машғулот, 428 соат лаборатория, малакавий амалиёт 560, битирув малакавий иши 2400 соат, педагогик амалиёт 915 соат, курс иши 798 соат, БМИ ДАҲ 294 соат, БМИ тақриз 480 соатни ташкил этади ва барча соатлар ўз вақтида ўқув режа ва давлат таълим стандарти бўйича белгиланган мезонлар асосида бажарилди ва ҳужжатлар орқали расмийлаштирилди.
Бошланғич таълим методикаси кафедрасида жами 19 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб боради.
Шундан: 5 нафари илмий даражали бўлиб, 5 нафари фан номзоди, бир нафари фан докторидир. Доцентлар 4 та, 9 та катта ўқитувчи, 5 таси эса ассистентдир.
Кафедрада курс ишлари мавзулари ва илмий раҳбарлари аниқланган. 5-семестрда она тили ўқитиш методикасидан курс иши олинган ва баҳоланган, баённомалари қилинган. 6-семестрда математика ўқитиш методикасидан курс иши олинган ва баҳоланган, баённомалари қилинган.
Кафедрада ўқув йилининг бошланишидаёқ БМИ мавзулари кундузги бўлимда тарқатиб бўлинган. БМИ мавзулари, талабалар ва илмий раҳбарлар рўйхати деканатга ҳамда ўқув бўлимига тақдим этилган. Илмий раҳбарлар талабалар билан битирув малакавий ишлар юзасидан доимий маслаҳатлар олиб бордилар ва бугунги кунда битирув малакавий ишлари бажарилиб, ҳимоя қилинди. Натижалар қуйидагича бўлди: жами 97 талабадан 41 нафари “аъло”, 56 нафари “яхши” натижага эришди.
Шунингдек, профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро дарсларга кириши доимий равишда ташкил этилди. Кафедрамиз катта ўқитувчиси Н. Жўраеванинг 301-гуруҳ талабаларига “Олмош ва сон сўз туркумлари устида ишлаш” мавзусидаги 03.03.2012, катта ўқитувчи А.Сотволдиев 303, 304 гуруҳ талабаларига “Аниқ интеграл тадбиқлари” мавзусида 05.03.2012, кафедра ассистенти Н.Абдуллаева “Сонли ифода ва унинг сон қиймати” амалий машғулоти 03.03.2012 йил БТСТИ 202-гуруҳда амалий машғулот дарсларини ўтди ва дарс кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан таҳлил қилинди. Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур машғулотларда факулътет декани доц.М.Мамажонов бошчилигида бошқа кафедрадаги тажрибали ва ёш профессор-ўқитувчилар ҳам мунтазам қатнашдилар ва ҳар бир дарсни кенг, чуқур таҳлилини уюштирдилар. Улар ўзаро дарс кузатишларида ютуқ ва камчиликларни ҳолисона кўрсатиб ўтдилар. Бу албатта дарс машғулотларини сифат даражасини ошишида, ўқитувчиларда дарсга бўлган масъулиятини янада кучлироқ шаклланишига муҳим омил бўлди. Ҳар бир профессор-ўқитувчиларининг дарс таҳлили мавжуд.
Кафедрада йиллик ўқув жараёнида профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларидаги ўқув соатларини бажариш қуйидагича:

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish