______2015 йил
"Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Жиззах филиали туман, шаҳар почта алоқаси тармоги хат ташувчисининг (почтальоннинг) лавозим йўриқномаси
Асосий хизмат вазифалари:
Хат ташувчи бозор иқтисоди шароитида мижозларга замонавий хизмат кўрсатишни, почта хизмати қоидалари ҳамда соҳага тегишли бошқа меъёрий ҳужжатларни яхши билиши шарт.
Хат ташувчи (почтальон) вақтли нашрларни, хат ва хабарларни эгаларига бутунлигича ўз вақтида тўлик етказиб беради, почта жўнатмаларини қабул қилади ва жўнатишни ташкил қилади, почта жўнатмаларини, бандерол, посилка, перевод, пенсия ва ижтимоий нафақалар ведомостини ҳамда пулини қабул қилади, эгаларига ўз вақтида етказиб беради.
Вақтли нашрларни, хат ва ҳабарларни етказиб беришда иш режими ўзгариб туриши мумкин, яъни байрам ёки дам олиш кунлари газета ва журналлар нашрдан чиқса, шу куннинг ўзида эгаларига етказилишини таъминлайди.
Ахолидан телеграмма қабул қилади, телеграммаларни етказади,, телефон хизмати, электр энергия, газ ва бошқа хизмат турлари учун пул йиғимларини йиғади. Ишлаб чиқариш жараёнида ички хизмат вазифаларини бажаради, саралаш бўлими фаолиятига ёрдам беради.
Мижозларга почта жўнатмалари, хат-хабарларни жўнатиш тартиблари тўғрисида тушунчалар беради, почта жўнатмаси манзилидаги мижоз кўчиб кетган ёки уйида йўқлиги сабаблари тўғрисида маълумот тайёрлайди, суд-милиция органлари ёки фуқоролар томонидан юборилган буюртмали хатларнинг уведомлениесини ёзиб тайёрлайди ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлайди, вақтли нашрларни тарқатиш журнали буйича ўз вақтида мижозларга газета ва журналларни етказиб беради.
Почта жўнатмаси ёки телеграммалар ҳисоб-китобини олиб боради, журналга қайд қилиб боради, ахолига почта белгилари, марка, конверт, откриткалар хамда газета ва журналлар сотишни ташкил қилади.
Абонент ящикларининг тоза, озода сақланишини назорат қилади, ўзи хизмат кўрсатадиган худудда хушмуомалалик ва изланувчанлик билан обрў қозониб боришга интилиши лозим. Мижозни алоқа бўлимига чақириб эмас, балки унинг уйига бориб хизмат кўрсатади.
Меҳнат интизоми, ички меҳнат тартиби қоидаларига, иш жойида тозалик-озодаликни сақлашга, гигиена қоидаларига риоя қилиши зарур.
Техника хавфсизлигига риоя қилиши, хушёр ва огох бўлиши лозим.
Алоқа бўлими бошлиғи томонидан берилган бошқа зарур топшириқларни бажаради.
Малака талаби: Ўрта-махсус ёки ўрта маълумотли, молиявий соҳада ишлаган, муомала маданияти шаклланган, турли ёшдаги мижозлар билан ишлашни биладиган, соғлиги почта хизматида ишлаш талабига жавоб берадиган шахс бўлиши лозим. Ўзлаштириш, ўғирлик борасида судланмаган, ижтимоий келиб чиқиши ижобий бўлиши шарт.
Эслатма: Ушбу лавозим йўриқномаси Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисидаги қонуни», Меҳнат қонуни, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2003 йил 3 июндаги 151-сон буйруғи билан тасдиқланган, Республика Адлия Вазирлиги томонидан 2003 йил 16 июлда №1256-сон билан рўйхатга олинган «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари», Агентликнинг 2002 йил 21 октябрдаги 127 – сон буйруғи билан амалга жорий қилинган «Почта қоидалари» ва соҳага тегишли бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган.
Лавозим йуриқномасига почта хизмати соҳасида бўладиган ўзгаришлар муносабати билан қўшимчалар киритилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |