Тайёрлади:
«ТАСДИКЛАЙМАН»
"Ўзбекистон почтаси" АЖ
Жиззах филиали директори
__________ Г.Кулдошев
______2015 йил
Директорнинг биринчи ўринбосарининг
ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ
"Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Жиззах филиали директорининг эксплуатация масалалари бўйича ўринбосари ўз хизмат вазифасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Республика ҳукуматининг соҳага тегишли қарорлари, Республика қонунлари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ йўриқномалари, буйруқлари ва фармойишлари, почта алоқа хизмати Низоми, почта қоидалари, махаллий бошқарув органлари қарорлари ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Жиззах филиали директорининг буйруқлари, ўз иш режаси асосида амалга оширади.
Директор биринчи ўринбосарининг хизмат вазифалари:
Вилоят худудида бозор иқтисоди шароитида почта алоқаси хизматининг меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этилишига раҳбарлик қилади.
Вилоят почта алоқа корхоналари ишлаб чиқариш фаолиятини текширади ва тегишли амалий ёрдам, тавсиялар беради.
Пул ва почта жўнатмаларини, пенсия пулларини қайта ишлаш ва ташиш технологияси меъёрий талабларига риоя қилинишини таъминлайди.
Почта жўнатмаларини, пул маблағларни қабул қилиш, ишлов бериш ва топшириш ҳамда транспортда ташиш холлари, жойларда хавфсиз сақланишини ташкил этади.
Почта жўнатмалари, пенсия, обуна ва пул жўнатмаларининг сақланишини таъминлаш бўйича тузилган комиссияга раҳбарлик қилади.
Почта-банк хизматларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, таъминот масалалари бўйича иш олиб боради.
Нашрларни тарқатиш масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан идоралараро келишувларни ишлаб чиқишда қатнашади.
Нашрларни тарқатиш хизматлари бозорининг талабини қондириш, уларнинг турларини кенгайтириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқади ва бажарилишини назорат қилади.
Нашрларни тарқатиш бозорида маркетинг тадқиқотлари ва мониторинг ўтказиш, нашрларни тарқатиш технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлайди.
Почта алоқаси тармоқларида иш режаларининг бажарилишини кўриб чиқади ва назорат қилади, тармоқ, алоқа бўлимларининг иши юзасидан тушган ариза ва шикоятларни ўрганиб чиқади ва чора-тадбирлар белгилаш юзасидан кўрсатма беради.
Фаолиятнинг барча турлари бўйича иш режаларининг бажарилишини назоратга олади.
Почта хизмати юзасидан амалий семинар ва ўқув машгулотларини, почта алоқа ходимлари касб кўрик танловларини ўтказишга раҳбарлик қилади.
Корхонада почта хизматини ташкиллаштириш бўлими фаолиятига рахбарлик қилади.
Шу билан биргаликда рахбарият томонидан берилган бошқа зарур топшириқларни бажаради.
Эслатма: Эксплуатация масалалари бўйича директор ўринбосари филиал директорининг буйруғига асосан директор ёки почта хавфсизлиги бўйича директор ўринбосари вақтинча ишда бўлмаган вақтда вазифасини бажаради.
Лавозим йўриқномасига почта хизмати соҳасида бўладиган ўзгаришлар муносабати билан қўшимчалар киритилиши мумкин
Тайёрлади
Танишдим
Do'stlaringiz bilan baham: |