«тасдиклайман» "Ўзбекистон почтаси" аж жиззах филиали директори Г. Кулдошев



Download 362 Kb.
bet7/45
Sana23.02.2022
Hajmi362 Kb.
#160718
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45
Bog'liq
лавозим йурикномалар

3. Алоқа бўлими бошлиғи билиши шарт:
Алоқа бўлимида қилинадиган ишларни, почта қоидаларини, почтальон бажариши лозим бўлган вазифаларни, барча мамлакатларнинг худудий бўлинишини, телеграф ва шахарлараро сўзлашув қоидаларни;
Вазифасини бажариш вақтида–хизмат қиладиган худудида техникадан унумли фойдаланиш қоидаларини, алоқа қоидаларини, алоқа Низомини, иқтисод асосларини, ишни ташкил қилиш, техника хавфсизлиги қоидаларини, меҳнат қонунлари асосларини, ички меҳнат тартиби қоидаларини тўлиқ билиши шарт.
Малака талаби: Ўрта махсус маълумотга эга бўлиб, камида бир йил алоқа соҳасида ёки молиявий муносабатлар билан боғлиқ соҳада ишлаган бўлиши шарт. Муомала маданияти шаклланган, турли ёшдаги мижозлар билан ишлашни биладиган, соғлиги почта хизматида ишлаш талабига жавоб берадиган шахс бўлиши лозим. Ўзлаштириш, ўғирлик борасида судланмаган, ижтимоий келиб чиқиши ижобий бўлиши лозим.
Ушбу лавозим йўриқномаси Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисидаги қонуни», Меҳнат қонуни, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2003 йил 3 июндаги 151-сон буйруги билан тасдиқланган, Республика Адлия Вазирлиги томонидан 2003 йил 16 июлда №1256-сон билан рўйхатга олинган «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари», Агентликнинг 2002 йил 21 октябрдаги 127–сон буйруги билан амалга жорий қилинган «Почта қоидалари» ва соҳага тегишли бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган.



  • Лавозим йўриқномасига почта хизмати соҳасида бўладиган ўзгаришлар муносабати билан қўшимчалар киритилиши мумкин.

Тайёрлади:


Танишдим:



«ТАСДИКЛАЙМАН»
"Ўзбекистон почтаси" АЖ
Жиззах филиали директори
__________ Г.Кулдошев
______2015 йил
"Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Жиззах филиали туман, шаҳар почта алоқаси тармоқлари операторининг лавозим йўриқномаси


Асосий хизмат вазифалари:
Оператор халқаро, давлат ахамиятига молик ва бошқа турдаги хат-хабарларни қабул қилади, расмийлаштиради ва жўнатади, вақтли нашр ҳамда хат-хабарларнинг эгаларга етказилишини назорат қилади, тарқатилмаган почта жўнатмаларини расмийлаштиради, почта тўлов белгиларини (марка, конверт, откритка) сотиш, вақтли нашрларга обунани расмийлаштириш, манзилга келган хат-хабарлар ҳамда телеграммаларни қабул қилиш ва тарқатиш, халқаро телефон сўзлашуви учун абонент қабул қилиш, телефондан фойдаланганлик, электр энергияси, газ учун хизмат хақи тўловларини йиғиш, расмийлаштириш, маълумот тайёрлаш, ходимлар билан ишни ташкил қилиш, хисоб-китоб олиб бориш ишларини бажаради.
Посилка, қимматбаҳо бандерол, буюртмали хатларни ҳамда пул ўтказмаларини қабул қилади, расмийлаштиради ва жўнатади. Переводлар қабул қилади ва тарқатади, пенсия ва ижтимоий нафақалар маблағини тарқатади, шаҳарлараро телефон сўзлашуви учун абонентлар қабул қилади, касса операцияларни амалга оширишда иштирок этади, уларни тўловга ўтказади, почтальонларга переводлар ҳамда пенсия ва ижтимоий нафақалар тўлови учун маблағ беради, почта тўлов белгиларини сотиш ва расмийлаштириш, пул маблағларини қабул қилади, тарқатади ва уларни сақлаш, уларнинг қолдиғини қайта топшириш ишларини амалга оширади ва расмийлаштириб боради, перевод учун келган пулларнинг аниқ мақсадда ишлатилишини таъминлайди, переводлар бўйича ҳисоботнинг ўз вақтида ва сифатли топширилишини назорат қилади, алоқа бўлимларида почта жўнатмаларининг тўғри қабул қилиниши ҳамда жўнатилишини назорат қилади, халқаро ва давлат ахамиятига молик почта жўнатмаларининг қабул қилиниши ҳамда жўнатилишини назорат қилади, ишлаб чиқариш билан боғлиқ ёзишмаларни амалга оширади.
Участкаларга почтальонларнинг етказиш схемасини ишлаб чиқишда қатнашади, саралаш гурухи жадвалини ишлаб чиқади, етказиб бериш бўйича картотека тузишда иштирок этади.
Вақтли нашрларни эгаларига етказилишида почтальонларга тақсимлаш ва ўз вақтида етказиб берилишини назорат қилади, почтальонлардан қолдиқ маблағ, сотилмаган ва тарқатилмаган вақтли нашрларни қабул қилиб олади, расмийлаштиради. Мижозлар томонидан тушган ариза ва шикоятларнинг сабабларини ўрганади, белгилангани тартибда жавоб тайёрлайди. Почтальонлар билан тушунтириш ишлари олиб боради. Улар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф қилиш чора-тадбирларини кўради. Почта қутилари, абон ящикларининг тоза-озода сақланиши ва фойдаланиши устидан назорат ўрнатади, почтальонларга яқиндан ёрдам беради. Ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилади. Ишлаб чиқариш зарурияти юзасидан ишдан ташқари ёки байрам кунлари қонунда белгиланган тартибда ишга жалб қилинишидан бош тортмайди.

Download 362 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish