Тайёрлади:
Танишдим:
«ТАСДИКЛАЙМАН»
"Ўзбекистон почтаси" АЖ
Жиззах филиали директори
__________ Г.Кулдошев
______2015 йил
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали бош
ҳисобчисининг лавозим йўриқномаси
Бош ҳисобчи ўз хизмат вазифасини Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг соҳага тегишли қонун ҳужжатлари, солиқ ва молия тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар, бош ҳисобчилар тўғрисидаги Низом, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Бош директори ҳамда филиал директорининг буйруқлари, ўз иш режаси асосида амалга оширади.
Асосий хизмат вазифалари:
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиалида моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан тежамли фойдаланишни, мулкнинг сақланишини назорат қилади. Корхонада ва унинг бўлинмаларида ҳисоб-китоб ва ҳисоботлиликнинг рационал ташкил этишини таьминлайди.
Келиб тушаётган пул маблағлари ва асосий воситаларни ҳисобга олишни, бухгалтерия ҳисоботларида операциялар, ҳаражатлар сметаларининг ижроси, махсулот реализацияси, ишларининг бажарилиши, корхона хўжалик-молиявий фаолиятининг ёритилиши, шунингдек, молиявий дебет ва кредит операциялари, улар қонунийлиги ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишининг назорати, махсулот–ишлар таннархи, корхона ходимларига иш ҳақи буйича ҳисоб-китоб, давлат бюджетига тўловларни, капитал қурилмаларни молиялаштиришга маблағларни ҳисоблаш ва ўтказишнинг иқтисодий жихатдан асосланган калкуляцияларини тузиш, белгиланган муддатларда банкларнинг ссудалар буйича қарзларини кўчириш, иқтисодий рағбатлантириш ва бошқа жамғарма, захираларга маблагларни ҳисоблашни ҳисобга олишни ташкил қилади. Ҳисобхона ҳужжатлари, ҳисоб-китоб расчетлар ва тўлов мажбуриятлари, иш ҳақи жамгармасининг сарфланиши, мансаб окладларининг белгиланиши, пул маблаглари, товар-моддий бойликлар, асосий фондлар инвентаризациянинг ўтказилиши, шунингдек корхона бўлинмаларида ҳужжатли тафтишлар ташкил этишни текширишларда белгиланган тартибда риоя қилиниши устидан назорат ўрнатади.
Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботлари маьлумотлари буйича ички хўжалик захираларни аниқлаш, номақбул ҳаражатларга бархам бериш мақсадида корхона хўжалик-фаолиятини иқтисодий тахлилини ўтказишда қатнашади.
Камомадлар, пул маблаглари ва товар моддий бойликларнинг ноқонуний сарфланишини, молия ва хўжалик қонунчилиги бузилишларининг олдини олиш юзасидан чоралар кўради.
Камомадлар ва пул маблаглари хамда товар моддий бойликларни ўғирлаш буйича материалларни расмийлаштиришда қатнашади, зарур холларда уларнинг суд ва тергов органларига ўтказилишини назорат қилади. Штатлар, молиявий касса, тўлов ва ҳисобот интизоми, маъмурий хўжалик ва бошқа харажатлар, камомадларининг дебеторлик қарзлари ва бошқа йўқотишларнинг бухгалтерия балансидан чиқаришнинг қонунийлигини, бухгалтерия харажатларини сақлаш, расмийлаштириш ва белгиланган тартибда уларнинг архивга топширилишининг қонуний таъминланиши юзасидан ишларни амалга оширади. Ички хўжалик ҳисобини такомиллаштириш ва кенгайтириш, рационал режали ва ҳисобат харажатларини ишлаб чиқиш, ҳисоб-китоб ишларини механизациялаш воситаларини жорий этишни ташкил қилиш ишларида қатнашади. Дастлабки ҳужжатлар ва бухгалтерлик ёзувлари асосида бухгалтерлик ҳисоботларни ўз вақтида тузилишини ташкил этилишини таъминлайди, уларни белгиланган тартибда тегишли органларга тақдим этади. Корхона бўлинмалари ходимларига бухгалтерлик ҳисоби, назорати, ҳисоботлилик ва иқтисодий тахлил масалалари бўйича услубий ёрдам кўрсатади. Хисобхона бўлими ходимларига рахбарлик қилади .
Do'stlaringiz bilan baham: |