Бош ҳисобчи:
Солиққа оид янгиликлардан доимий хабардор бўлиши ва уларни фаолият давомида қўллай билиши;
Ҳисобхона ҳужжатларини тоза, озода сақлаши, ташкилот ҳисобхонаси сирларини четга чиқармаслиги;
Ички меҳнат тартиби қоидаларини яхши билиши ва ўзи, бўлимидаги ходимларнинг огишмай амал қилиши;
Раҳбарият томонидан берилган бошқа зарур топшириқларни бажариши лозим.
Малака талаби: Ўз мутахассислиги буйича олий ёки ўрта-махсус маълумотли, мутахассислиги яъни ҳисобчилик ёки иқтисодчи соҳасида камида 3 ёки 5 йил ишлаган компьютерни билиши шарт.
Лавозим йўриқномасига почта хизмати соҳасида бўладиган ўзгаришлар муносабати билан қўшимчалар киритилиши мумкин.
Тайёрлади:
Танишдим:
«ТАСДИКЛАЙМАН»
"Ўзбекистон почтаси" АЖ
Жиззах филиали директори
__________ Г.Кулдошев
______2015 йил
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали
Хисобчи-мутахассисининг лавозим йурикномаси
Асосий хизмат вазифалари:
Уз хизмат вазифасини Узбекистон Республикаси хукуматининг сохага тегишли карорлари, молия ва соликка оид меъёрий хужжатлар, филиал бошлиги ва бош хисобчисининг буйруклари, уз иш режаси буйича барча сўралган ишларни олиб боради.
1-тоифа хисобчи ходимларнинг ойлик моашларини, мехнат таътили, моддий ёрдам, пенсия маблагларини, солик туловлари хамда бошка турдаги туловларни хисоблайди .
Давлат бюджетига,ижтимоий сугурта фондларига ва бошка тегишли ташклотларга туланадиган туловлар микдорини хисоблайди ва тулаб беришни расмийлаштиради.Ойлик маошлари буйича хисобот тайёрлайди. Тулов тартибига катъий риоя килинишини назорат килади. Ташкилотга кирим килинган хар бир асосий фондлар буйича хисоб олиб боради, хар бир моддий товар буйича инвентар карточкасини юритади. Асосий воситаларни инвентаризация килиш буйича директор томонидан имзоланган буйрук асосида ташкил килинган ташкилот комиссияси ишида иштирок этади.
Почта алока тармокларида камомадлар, пул маблаглари хамда товар моддий бойликларнинг ноконуний сарфланиши, молия ва хужалик конунчилиги бузилишларининг олдини олиш юзасидан катъий амалий иш олиб боришда иштирок этади.
Ходимларнинг ойлик маошлари, мехнат таътили, моддий ёрдам, мукофот ва бошка пул маблагларининг уз вактида берилишини таъминлайди. Жамоа шартномасида ва конунда белгиланган ишчи-ходимларга таалукли имтиёзларнинг кулланилишини таъминлайди, назорат килади.
Почта тулов белгиларининг кабул килиниши,жойларга таркатилиши хамда уларнинг сотилиши ва маблагларнинг туширилиши устидан назорат урнатади, хисоб-китобни олиб боради. Ойнинг биринчи кунида уларнинг сотилиши буйича хисобот тайёрлайди.
Хисобхона иш фаолияти билан боглик хужжатлар билан ишлаш,уларни юритишни, ички мехнат тартиби коидаларини хамда уларга риоя килишни, банк хужжатлари билан ишлашни билиши лозим.
Соликка оид янгиликлардан доимий хабардор булиши ва уларни фаолият давомида куллай билиши;
Бухгалтерия хужжатларини тоза озода саклаш, ташкилот хисобхонаси сирларини четга чикармаслиги:
Ички мехнат тартиби коидаларини яхши билиш ва уларга огишмай амал килиши шарт.
Рахбарият томонидан берилган бошка зарур топширикларни бажаради
Бош хисобчи томонидан берилган корхонанинг молиявий- иктисодий сохасига боглик бошка топширикларни бажаради.
Малака талаби: 1-тоифали хисобчи олий ёки урта-махсус иктисодий маълумотга эга булиши, иктисод ёки бухгалтерия сохаси буйича камида 3 йил стажга эга булиши компьютерда ишлай билиши шарт.
Лавозим йурикномасига почта хизмати сохасида буладиган узгаришлар муносабати билан кушимчалар киритилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |