Ёдда тутинг:
Перспектив режалаштириш деганда, биз ўқувчиларни ёш хусусиятларини хисобга олган холда, уларни ўрта махсус билим юртидаги бутун таълим даврига мўлжалланган ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг ташкилий шакл ва услублари, мазмун ва вазифаларини белгилашни тушунамиз.
Бу ерда ўкувчиларни фақат ёш хусусиятлари эмас, балки, у ёки бу синфдаги таълим мазмуни, унинг хусусиятлари, ўқувчиларга тарбиявий ишларни таъсир даражалари, билим юртининг тури ва унинг атрофидаги ижтимоий мухит ҳам ҳисобга олиниши керак.
Перспектив режалаштиришнинг мақсади-ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-мудофаа ишларининг барча шакл ва услубларини мафкуравий йўналишини таъминлашдан иборатдир. Қисқача айтганда, бу ўқувчиларни Ватан химоясига тайёрлаш борасидаги барча тарбия ва таълим ишларини самарадорлигини оширишдир.
Перспектив режалаштириш бизга қандай имкониятлар бериши мумкин?
Биринчидан, у синф рахбарига ва бошқа ташкилот вакиллари томонидан айнан бир хил бўлган тарбиявий ишларни ўтказилиш эҳтимолини олдини олади. Қолаверса, жамоатчилик ва ўқувчиларни умумий харакатларини олдиндан бирлаштиришга имкон яратади.
Иккинчидан, тарбиянинг энг кўп қўлланиладиган шаклларидан фойдаланишда, ўқитувчи олдига перспектив режаларни мазмун жихатдан бойитиш заруриятини қўяди.
Масалан, ўкитувчи 4-синфда харбий-ватанпарварлик мавзусидаги сухбатларда қандай вазифалар хал этилганлигини била туриб, 5-6 синфларда худди шундай сухбатлар мазмунини бойитиш имкониятига эга бўлади.
Учинчидан, ҳарбий-ватанпарварлик ишлари самарадорлигини аниқлашда, бундай режалаштириш, қандай воситалар билан эришилганлигини белгилашга ва келгусида ўқувчиларни маълум бир таркиби билан ҳарбий-ватанпарварлик системасини муваффақиятли тузиш имкониятини яратади. Бу айниқса, эндигина синф рахбари этиб тайинланган ўқитувчилар учун жуда мухимдир. Чунки, уларда перспектив режа ва уни амалга ошириш йўл-йўриқлари бўлмаслиги, улар ўтган йиллардаги харбий-ватанпарварлик тарбияси хусусиятлари хакидаги маъумотларга эга бўлмаслиги мумкин. Улар учун ўқувчиларни ватанпарварлик тарбиясининг у ёки бу даражасига қандай воситалар билан эришилганлиги бўйича хулосалар чиқариш имкони бўлмайди, бу эса ушбу йўналишда кейинги вазифаларни мураккаблашишига олиб келади.
Тўртинчидан, перспектив режанинг бўлмаслиги ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини, тарбиянинг бошқа турлари билан ҳамкорлигини амалга ошириш йўлида муаммолар келтириб чиқариши мумкин.
Бешинчидан, перспектив режанинг бўлмаслиги, ватанпарварлик тарбияси каби мухим ишда субъектив холатларни юзага келтиради. Чунки, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизими хусусиятларини белгилаш фақат бир ўқитувчига бериб қўйилган бўлиб, бу эса ўз навбатида билим юрти маъмурияти, педагогик жамоа томонидан билим юртида олиб борилиши керак бўлган мухим мафкуравий ишларга рахбарлик қилишни сусайишига олиб келади ва яна бундан ташқари, перспектив режанинг бўлмаслиги таълим муассасалари томонидан харбий-ватанпарварлик тарбиясига рахбарлик қилиш даражаси пасайишини келтириб чиқаради. Бу эса, билим юртида олиб борилаётган ватанпарварлик тарбияси ишлари хақида объектив хулосалар чиқариш имконини бермайди.
Режалаштиришнинг навбатдаги тури -бу йиллик режалаштиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |