«тасдиылайман»


Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ва оммавий-мудофаа ишларини ташкиллаш ва ўтказишда ҳарбий таьлим раҳбарининг вазифалари



Download 276 Kb.
bet11/18
Sana31.03.2022
Hajmi276 Kb.
#520483
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
KURS ISHI CHQBT

Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ва оммавий-мудофаа ишларини ташкиллаш ва ўтказишда ҳарбий таьлим раҳбарининг вазифалари:
Мактабда ҳарбий тўгаракларни тузиш ва улардан 1, 2-сида машғулотлар олиб бориш, шунингдек, бошқа ўқитувчиларга ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик рухида тарбиялашда ўз ёрдамини кўрсатиш, хар хил кўриклар, спортнинг ҳарбий-амалий турлари ҳарбий мусобақалар ташкил этиш ва ўтказишда фаол қатнашиш;
2,5-синф ўқувчилари билан фуқаролар химояси ҳарбий шуғулланаётган ўқитувчиларга услубий ёрдам курсатиш;
Ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-мудофаа ишларини режалаштириш ва ўтказишда синф рахбарларига услубий ёрдам кўрсатиш;
ўқувчи ёшларни ҳарбий таьлим ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси сифатини ошириш мақсадида хомий бўлган ҳарбий қисмлар ва жамоат ташкилотларининг ёрдамидан самарали фойдаланиш;
ҳарбий мутахассисликларни ташвиқот қилиш ва мудофаа ишлари бўлимига ўсмирларни ҳарбий билим юртларига танлашда кўмак бериш;
мактаб директори рахбарлигида ҳарбий таьлим тайёргарлигини тугалланишига бағишлаб, ҳарбий-спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш.
ЧҚБТ рахбари ўз вазифаларини мактабнинг педагогик жамоаси ва энг аввало, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар ташкилотчиси, жисмоний тарбия ўқитувчиси ва синф рахбарлари билан биргаликда бажариши керак. У ўз ишларини мактабдаги ёшлар ташкилотларига таяниб олиб бориши лозим.


3.2. Оммавий-мудофаа ишларининг шакл ва услублари. Оммавий-мудофаа ишлари ойлиги ва хафталигини ташкиллаш ва ўтказиш.


Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ва оммавий-мудофаа ишлари ойлигининг асосий вазифалари.

  • Мактабдаги ёшлар ташкилотларини ҳарбий қисмлар билан бўлган алоқасини янада мустахкамлаш;

  • Ўқувчи ёшларни -Ўзбекистон Қуролли Кучларига садоқат рухида тарбиялаш ишларини кучайтириш;

  • Оммавий-мудофаа ишларини самарадорлиги ва юқори синф ўқувчиларини техник ва жисмоний тайёргарлиги даражасини ошириш, шунингдек уларни -Ўзбекистон Қуролли Кучлари хизматига тайёрлаш.

Ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-мудофаа ишлари ойлиги кунларида, ёшларни жисмоний ва ҳарбий техник тайёргарлиги ҳарбий «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестларини топшириш ўтказилиши, ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-мудофаа тадбирлари, жанговар ва мехнат шухрати жойларига сафарлар, улар бўйича маърузалар, сухбатлар, шон-шухрат кечалари, кинофестиваллари, -Ўзбекистон қахрамонлари билан учрашувлар, шунингдек, ҳарбий-амалий спорт турлари, ҳарбий мусобақалар уюштирилиб, ҳарбий спорт байрамлари ўтказилади. «Ватанпарвар» ва ёшлар иттифоқи ташкилотлари ойлик кунларида «Ўзбекистон Конституцияси Ватан химояси тўғрисида» мавзусида маърузалар, жасорат дарслари ва кўриклар ташкил этадилар. 14-январ «Ватан химоячилари куни» ўқувчилар Ватанимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган қахрамонлар хайкаллари пойига гулчамбарлар қўйиб, фахрий қоровулда турадилар.
Ўтказилаётган барча ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-мудофаа ишлари тадбирларининг мафкуравий-сиёсий мазмуни, ўқувчиларга -Ўзбекистон Конституцияси, Президент ва хукуматнинг Ватанни химоя қилиш борасидаги қонун ва қарорларини, -Ўзбекистон Республикаси хукумати олиб бораётган тинчликсевар ички ва ташқи сиёсатни, Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида амалга оширилаётган фаолиятларини тушунтириб беришдан иборат бўлиши керак.
Ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-мудофаа ишлари ойлиги кунларида халқимизнинг ўтмишдаги буюк фарзандлари қилган оламшумул қахрамонликларини ва бугунги кунда Қуролли Кучлар сафларида Ватан химояси учун садоқат билан хизмат қилаётган замондошларимиз жасоратларини кенг ташвиқот қилиш тавсия этилади.
Ўқувчи ёшларга бугунги кунда халқимизни, озод ватанимизни мустахкам, иқтисодиёт жихатидан қудратли хуқуқий жамият яратиш йўлидаги тинч мехнатини кўра олмаётган ва бизнинг мустақиллигимизга рахна солаётган хар хил диний экстремистик гурухларининг жинояткорона кирдикорларини рўй-рост очиб ташлаб, уларни бу иллатларга, халқимиз душманларига қарши аёвсиз курашга ва -Ўзбекистоннинг садоқатли фарзандлари бўлиб етишишга чақириш мақсадга мувофиқдир.
«Ватанпарвар» ва ёшлар ташкилотлари ойлик кунларида ўқувчиларнинг жамоатчилик асосида ўқув моддий базасини, ўқ отиш тирларини, майдончаларни, тўсиқлар чизиғини ва бошқа ўқув жойларни такомиллаштиришга, кўргазмали қуролларни тайёрлашга, ўқув синфларни жихозлашга кенг жалб қилиши керак. Ўқув моддий базасини тўла ва талаблар даражасида бўлиши оммавий-мудофаа ишларини янада кенг ёйишга имкон яратади.
«Ватанпарвар» ташкилоти ойлик кунларида ўтказилаётган тадбирларни деворий газета тахририяти мунтазам равишда «Жанговар варақа» лар, деворий газеталар ва мактаб радиотармоғи орқали ёритиб боришларига харакат қилишлари керак. Оммавий-мудофаа ойлигини якунловчи босқичи бўлиб, - «Ватан химоячилари куни»га бағишлаб ўтказиладиган кеча хисобланади. Бу кечалар барча иштирокчиларни эьтиборини қозонган холда, қизиқ ва мазмунли ўтиши керак. Мактабга одатда, 2-жаҳон уруши ва жанговар ҳаракатлар қатнашчилари, Ўзбекистон қахрамонлари, захирадаги офицерлар, шунингдек, махаллий ҳарбий қисмлар офицерлари келадилар. Бу инсонлар хаётида ўқувчиларга айтишга, ўз хотираларини эслашга арзигулик воқеалар, хаётни аччиқ-чучук тажрибалари бор. Уларнинг қахрамонликлари, босиб ўтган хаёт йўллари ўқувчи ёшлар учун намуна бўлиб қолиши лозим. Она-Ватан химояси ва унинг равнақи учун қилган жасорати ва мехнат қахрамонликлари ёшларга «Яшашдан мақсад нима?» деган мангу саволга жавоб топишларига кўмак бериб, уларни хаёт йўлларини белгилаб беради.
Мактабдаги бундай кечалар узоқ вақт кеча қатнашчилари ва ўқувчилар хотирасида қолиши учун ўзини ўтказиш тартибига эга бўлиши керак.
Кеча тантанали равишда барабан садолари остида -Ўзбекистон байроғини олиб кириш билан бошланади. Унинг бадиий қисми ҳам, мазмуни ҳам бой бўлиши зарур. Бунга мактаб бадиий хаваскорларини чиқиши, Ватан хақидаги қўшиқ ва шеърлар, турли мавзудаги савол-жавоблар орқали эришиш мумкин.
Ҳарбий-ватанпаварлик ва оммавий-мудофаа ишлари ойлиги режаси уни ўтказишдан анча олдин тузилади (ишлаб чиқилади) ва ёшлар ташкилоти, «Ватанпарвар» ташкилоти, «Темурбеклар» ва «Шунқорлар» ҳарбий-спорт ўйини мактаб штаби томонидан биргаликда хар томонлама муҳокама қилинади ва мактаб директори томонидан тасдиқланади.
Унда барча тадбирлар, ўтказиш муддатлари ва уларни амалга ошириш учун жавобгар бўлган шахслар санаб ўтилади. Ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий- мудофаа ишлари ойлиги давомида техник ва ўқ отиш тўгаракларида шуғулланувчи ўқувчиларни сони сезиларли даражада кўпаяди, отиш мусобақалари ўтказилади, мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ва ёшлар ташкилотларига янги аъзолар қабул қилинади.
Оммавий-мудофаа ишлари ойлиги ёшларда -Ўзбекистон Қуролли Кучларига бўлган хурмат ва мухаббатни тарбиялашга хизмат қилади, уларда шонли тарихимизни янада яхшироқ билишга интилиш уйғониб, чақирувгача ёшларни ҳарбий хизматга онгли равишда тайёрланишларига имкон яратади. Юқорида айтиб ўтилгандек, спортни ҳарбий-техник турлари бўйича мусобақалар ташкиллаш, оммавий-мудофаа ишлари ойлигининг таркибий бир қисмидир.
Спортнинг ҳарбий-техник турлари, ёшларни меҳнатга ва Ватан химоясига хар томонлама тайёрлашнинг мухим бир воситаларидан бўлиб хисобланади. Шунинг учун ҳам, ҳарбий таьлим ўқитувчиси мактабда «Ватанпарвар» ташкилоти билан биргаликда уни кенг ривожланишига эришишга харакат қилиши керак.
Бизга маълумки, кўпгина мактаб ва бошқа ўқув юртларида оммавий-мудофаа ишлари талаб даражасида йўлга қўйилган эмас. Уларда камдан-кам холларда мусобақалар ўтказилади, спортчиларни тайёрлаш, уларни тарбиялаш яхши ташкил этилмаган. Кўп холларда ишларни бундай холатда бўлишига ҳарбий таьлим ўқитувчиси ва мактаб маъмуриятининг меъёрий хужжатларни билмасликлари, баъзан эса мусобақаларни ташкиллашга истаклари йуқлиги сабаб бўлади.
Ушбу машғулотда спортнинг баъзи бир ҳарбий-техник турлари бўйича мусобақаларни уюштириш ва ўтказишни шакл ва услубларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Бундай мусобақаларга қатнашиш учун 5 синфдан бошлаб ўқувчиларни жалб қилиш мумкин. Мусобақалар спортнинг барча турлари бўйича «Алпомиш ва Барчиной» меъёрлари асосида ўтказилади. Шундай қилиб, бу мусобақа тўгарак ишлари натижаларининг якуний кўригидир. Мусобақалар синф ичида, синфлараро, мактаб, туман, шахар ва вилоят биринчилиги учун ўтказилиши мумкин.
Спортнинг харбий-амалий турлари ҳарбий мактабда синфлараро мусобақалар уюшган холатда тантанали вазиятда ўтказилади. Мусобақага ўқувчиларнинг ота-оналари, хомий ташкилотларнинг вакиллари, ҳарбий қисм офицерлари таклиф этилади.
Мусобақалар дастури, уларни ўтказилиш муддатлари, ўқувчиларнинг ёшлар спорт турлари ҳарбий мусобақа қоидаларига қаьтий равишда мувофиқ бўлиши керак.
Ўқувчилар қуйидаги ҳарбий-техник спорт турлари билан шуғулланишлари мумкин:
авиамодель;
автомодель;
мотоцикл;
биатлон;
ўқ отиш;
радио спорти;
йўналишни топиш.
Мактабда ўтказиладиган хар бир мусобақа пухта равишда тайёрланиши, чиройли безатилиши, ташкилий жихатдан юксак даражада ва қисқа вақт ичида ўтказилиши лозим. Мусобақаларни ўтказилишига хакамлик даражаларига эга бЎлган ўқувчилар кенг жалб қилиниши керак. Мактабдаги хар бир мусобақа директор томонидан тасдиқланган дастур ҳарбий ўтказилиши ва бу дастур шартлари мусобақа қатнашчиларига икки ой аввал етказилиши шарт.



Download 276 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish