«тасдиылайман»


Оммавий-мудофаа ишлари бўйича ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкиллаш ва ўтказиш



Download 276 Kb.
bet12/18
Sana31.03.2022
Hajmi276 Kb.
#520483
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
KURS ISHI CHQBT

3.3. Оммавий-мудофаа ишлари бўйича ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкиллаш ва ўтказиш.
Ҳарбий спорт мусобақаси -бу ЧҚБТ фанини ўзлаштиришни, тўгарак ва ўқув машғулотлари ишларининг якунини ўтказиш демакдир.
Хар бир мусобақа тасдиқланган дастур шартлари асосида ўтказилиши керак. Бу дастур мусобақа ўтказишнинг асосий хужжати бўлиб ҳисобланади. Мусобақа дастури мусобақа ўтказилишдан икки ой аввал директор томонидан тасдиқланади. Дастур тасдиқлангандан сўнг, у кучга киради ва унга мусобақа давомида ҳам мусобақадан кейин ҳам ўзгартириш киритиш қатъиян таъқиқланади. Мусобақа дастури одатда 10 та бўлимдан иборат бўлади:
-ушбу мусобақанинг мақсад ва вазифалари ёритиб берилади;
-мусобақани ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилади;
-мусобақа рахбарияти хақида маълумотлар;
-мусобақани моддий техник жихатдан таъминлаш кимга юклатилганлиги;
-мусобақа қатнашчилари ва командалар таркиби;
-мусобақа дастури;
-мусобақани ўтказиш шартлари;
-биринчиликни ва шахсий мусобақа ғолибларини аниқлаш тартиби;
қатнашчиларни мукофотлаш тартиби;
мусобақаларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиби кўрсатиб ўтилади.
Мусобақаларда кўрсатиладиган натижалар, энг аввало қатнашчиларни мусобақага тайёргарлиги сифатларига боғлиқ бўлади.
Мусобақалар бошланишидан икки ой аввал қатнашувчилар томонидан мусобақа шартлари, хар бир спорт тури ҳарбий «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестларидаги нормативлар кўриб чиқилиши керак бўлади. Мусобақа қатнашчилари учун хар бир спорт тури ҳарбий доимий, хафтасига 2-3 маротаба машғулотлар ташкил этилиш мумкин.
Команда таркибини тузиш ва мусобақага ариза топширишдан бир хафтадан олдинроқ якуний синов назоратини ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Бу синов назорати натижаларига асосланиб, командани асосий таркибини аниқлаш мумкин. Мусобақаларга тайёрланиш даврида спорт инвентарлари жихозларини, техника ва қурол яроқларни яхши холатга келтириш жуда мухим дир.
Мусобақалар сифати ва уларни тартибли ўтиши, уларнинг ўқув моддий базасини пухта тайёрлашга боғлиқ бўлади. Мусобақа қаерда бўлиши, югуриш йўлакчаларини ким ва қаерда тайёрлаши, қайси тирда ўқ отиш ўтказилиши ва шунга ўхшаш барча саволлар аниқ ва равшан белгилаб олиниши керак. Бундан ташқари у ёки бу спорт иншоотини спортчиларни қабул қилиш имкониятларини ҳам тўғри белгилаш жуда мухимдир. Масалан, граната улоқтириш майдончасига фақат 1 киши жойлашади. Машқни бажариш учун зарур бўлган вақт (1 имконият) 1 дақиқа. Агар дастурда 2та имкониятдан фойдаланиш кўрсатилган бўлса, ўз-ўзидан машқни бажариш учун бўлган вақт ҳам 2 баробар кўпаяди, яъни 2 дақиқа бўлади. Команда таркиби 20 кишидан иборат. Шундай экан, командага бу машқни бажариши учун 40 дақиқа керак бЎлади. Командалар алмашишига, тайёрланишга яна 5 дақиқа ажратилади. Шундай қилиб, граната улоқтириш ҳарбий 4та команда мусобақаси учун умумий хисобда 3 соат вақт керак бўлади.
Мана шундай хисобларни хар бир спорт тури бўйича бўладиган мусобақалар учун ҳам тузиш керак. Бу мусобақаларни тўғри ташкил этишга ва ўз вақтида ўтказишга ёрдам беради.
Юқорида кўриб ўтилган оммавий- мудофаа ишларининг шакл ва услублари турли тумандир. Бу ишларни ташкил этиш ва ўтказишга ҳарбий таьлим ўқитувчилари ижодий тарзда ёндашишлари керак. Чунки, ўқувчи ёшларни ҳарбий билимлар билан қуроллантириш, уларда ҳарбий касбларни эгаллашга бўлган иштиёқни тарбиялаш, ҳарбий-спорт турларини ёшлар орасида кенг ташвиқот қилиш, бу тадбирлар ёрдамида уларда -Ўзбекистонга, унинг Қуролли Кучларига муҳаббат ва садоқат туйғуларини тарбиялаш демакдир.
Президентимиз, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун фидойилик, мардлик ва хақиқий ватанпарварлик мактаби бўлиши керак”. Албатта, бундай мақсадларга етиш, режалаштирилган натижаларга эришиш ўқитувчилардан, оммавий мудофаа ишлари ташкилотчиларидан катта куч-ғайрат, билимдонлик, юксак ташкилотчилик сифатлари бўлишини талаб қилади. Ўз ишига ижодий тарзда ёндашиб, бу тадбирларни турли услуб ва шаклларини амалиётга жорий этиб, ёшларни Ватан химоясига тайёрлаш, давлат аҳамиятига эга бўлган мухим вазифалардан бири эканлигини чуқур ҳис этган ўқитувчилар албатта, ўз олдиларига қўйилган бу шарафли вазифаларни бажарилиши уддасидан чиқадилар.



Download 276 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish