т/р
|
Тадбирларнинг номланиши
|
Сана
|
Ўтказиш жойи
|
Масъул шахс
|
1.
|
Ҳарбий хизматчиларнинг турмуши, қурол-яроқ ва техника билан таништириш.
|
Октябрь
|
Ҳарбий қисм
|
Ҳарбий раҳбар
|
2.
|
Қисм ташкил этилган санага бағишлаб бадиий ҳаваскорлик қатнашчиларининг жангчилар олдида чиқиши.
|
ноябрь
|
Ҳарбий қисм.
|
директор муовини
|
3.
|
Ўқувчиларга ЎЧТ ўқув моддий базасини яратиш ва такомиллаштиришда ёрдам кўрсатиш.
|
доимий
|
ўқув юрти
|
1-МЎБ командири
|
4.
|
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ташкил этилган санага бағишланган тантанали кеча.
|
январь
|
ўқув юрти
|
Тарбиявий ишлар бўйича бўйича командир ўринбосари
ва директор муовини
|
5.
|
Ҳарбий қасамёд куни жангчиларни қутлаш, бадиий ҳаваскорлар чиқиши
|
июнь
|
Ҳарбий қисм
|
Ҳарбий раҳбар
|
6.
|
Ўқувчиларнинг ҳарбий шаҳарчани ободонлаштиришда иштироки.
|
март
|
Ҳарбий қисм
|
1-МЎБ командири билан директор муовини
|
7.
|
ЧҚБТ курси тугалланишига бағишланган ҳарбий - спорт байрамида ҳакам сифатида иштирок этиш.
|
апрель
|
Ўқув юрти
|
Ҳарбий раҳбар
|
8.
|
Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб офицерларнинг ўқувчилар билан суҳбати.
|
май
|
Ўқув юрти
|
Тарбиявий ишлар бўйича бўйича командир ўринбосари
ва директор муовини
|
Ҳамкорликдаги режани ҳ.қ. командирининг маънавий-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари ва ўқув юрти ҳарбий раҳбари тузади ва имзолайди.
Режадан кўриниб турибдики, ҳамкорликдаги тадбирларнинг мақсади- ўқувчиларни ҳарбий қисм тарихи, жанговор техника ва қурол-яроқ билан таништириш, тантанали йиғилишларни Ўзбекистон Республикаси ва Қуролли Кучлар байрамларига бағишлаб ўтказиш, биргаликдаги спорт мусобақаларини ташкил этишдир. Шунингдек, ўқувчилар жангчилар олдида концертлар билан чиқадилар, ҳарбий шаҳарчани ободонлаштиришда фаол иштирок этадилар.
Бу каби ҳамкорлик ўқувчи ёшларни, жангчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, байналминаллик, халқимизнинг анъаналарини ҳурмат қилиш, огоҳлик, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини қуролли ҳимоясига тайёргарлик руҳида тарбиялашда кўмаклашади.
Ҳарбий қисмда бўлишни ташкил этиш методикаси билан батафсил танишамиз. Ҳарбий қисмда бўлиш ўқувчиларни ҳарбийлар ҳаёти, жанговор техника ва қурол- яроғ, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик, қоровул хизмати ташкил этилиши билан таништириш мақсадида ўтказилади.
Ҳарбий қисмда бўлишдан аввал ҳарбий раҳбар ўқувчиларни ички хизмат низомининг жангчиларни жойлаштириш, ҳарбий шаҳарча элементлари билан таништиради, саёҳат давомида қисм штаби, казармалар, плац, жанговар ва махсус машиналар парки, клуб, ошхона, қоровул ва отиш шаҳарчалари, спорт шаҳарчаси, синфларда бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |