Таянч иборалар:
“Алпомиш ва Барчиной” махсус тестлари, жисмоний тайёргарлик, саломатлик даражаси, ташкилий-услубий кўрсатмалар, жисмоний чидамлилик, жисмоний сифатлар, синов ва меъёр турлари, ақлий ва жисмоний иш қобилияти, назорат кундалиги, билим, кўникма ва малакалар.
Назорат учун саволлар:
Махсус тестларнинг жорий этилишидан кўзланган мақсад ва вазифалар нималардан иборат?
Тестларнинг ёш бўйича босқичларини айтиб беринг.
«Алпомиш ва Барчиной» махсус тестлари қачон қабул қилинган?
Махсус тестлар бўйича ишлар қандай ташкилланади?
Синовларни ўтказишнинг шартлари нималардан иборат?
Тестларнинг биринчи босқичи кимлар учун мўлжалланган?
Иккинчи босқич талабларини сўзлаб беринг.
Тестларнинг «Саломатлигинг ўз қўлингда» бўлимининг мазмуни нималардан иборат?
Учинчи босқичдаги синов ва меъёр турларини сўзлаб беринг.
“Алпомиш ва Барчиной” махсус тестларини ривожлантириш ва ташвиқот қилишда ЧҚБТ рахбарининг роли.
Мавзу№13 Ҳарбий қисмларда бўлиш ва ҳарбий хизматчиларнинг хаёти билан танишишни ташкил этиш ва ўтказиш.
Режа:
1. Ҳарбий қисмда бўлишнинг мақсади, вазифалари ва мазмуни.
2. Ҳарбий қисм бинолари ва ўқув-моддий базаси.
3. Жанговар таёргарликни ташкил этиш ва ўқув жойлари.
13.1. Ҳарбий қисмда бўлишнинг мақсади, вазифалари, мазмуни.
Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси узлуксиз жараён бўлиб, оила, мактаб, маҳаллаларда, Қуролли Кучлар сафида хизмат давомида амалга оширилади.
Ўқувчи ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси, нафақат ўқув юрти ҳарбий раҳбари, ўқитувчилари, балки кенг жамоатчиликнинг, ота-оналарнинг ҳам мажбуриятидир. Бу фаолият учун туман, шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари, «Ватанпарвар» , ёшлар иттифоқи ташкилотлари, оталиқ ҳарбий қисмлар ва ҳарбий билим юртлари ҳам масъулдирлар. Ушбу маърузада биз ўқувчи ёшларнинг ҳарбий қисмларда бўлишининг, уларда Қуролли Кучлар сафида хизмат учун зарур сифатларни тарбиялашдаги ўрни ва аҳамияти хақида сўз юритамиз.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Халқ таълим вазирлигининг 2016 йилги буйруғи билан кучга кирган «Ўзбекистон Республикаси ёшларини чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги тўғрисида» ги Низомда қуйидаги фикрлар ва сўзлар ёзилган:
Гарнизон бошлиқлари буйруқ билан ўқув муассасаларини ҳарбий қисмлар, ҳарбий билим юртлари, олий ўқув юртлари ҳарбий кафедраларига бириктирадилар, бу ўз навбатида ёшларни чақириққача тайёрлаш ва ҳарбий- ватанпарварлик ишларини самарасини оширишга хизмат қилади.
Ҳарбий қисм командирлари, ҳарбий билим юртлари бошлиқлари, олий ўқув юрти ҳарбий кафедра бошлиқлари:
- жанговар тайёргарлик аълочиларининг ёшлар билан учрашувларини ташкил этади;
- ёшларни шахсий таркибнинг жойлаштирилиши ва ҳаёти, қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар билан таништиради;
- ҳарбий отиш жойлари, ўқув майдонлари, спорт шаҳарчаларини машғулотлар ўтказиш учун тақдим этади;
- оталиқ ёрдами тартибида офицер ва сержантларни автоматдан жанговар патронлар билан отиш учун ажратади, қурол, ўқ-дори ва имитация воситаларини тақдим этади;
- мудофа ишлари бўлимлари ва халқ таълим бошқармаси ҳарбий раҳбарлари билан методик ишларни ўтказиш, чақириққача тайёрлаш, ҳарбий-ватанпарварлик ва жисмоний тарбия моддий-ўқув базасини такомиллаштиришда ёрдам кўрсатади.
Ҳарбий қисмда бўлиш ҳарбий раҳбар томонидан ўқув йили бошида режалаштирилади ва ҳарбий қисм билан мувофиқлаштирилади. Мазкур режа ҳарбий қисм ва ўқув юрти раҳбари томонидан тасдиқланиб, унда жумладан, қисмда бўлиш вақти белгиланади.
Ҳарбий қисм ва ўқув юрти ҳамкорлигидаги ишларининг режаси ҳамда намунасини кўриб чиқамиз.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |