«тасдиылайман»


-15 ёшлар Қиз болалар Ўғил болалар



Download 0,94 Mb.
bet47/67
Sana16.04.2022
Hajmi0,94 Mb.
#556504
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   67
Bog'liq
maxsus UMK tayyori

11-15 ёшлар
Қиз болалар Ўғил болалар
1. 60м югуриш 1. 60м югуриш
2. 100м югуриш 2. 200м югуриш
3. 50м сузиш 3. 50м сузиш
4. Пневматик милтиқдан 4.Пневматик милтиқдан
отиш(3синов+5хисобли) отиш(3 синов + 5 хисобли)
5. Узунликка югуриб келиб 5. Жойдан туриб узунликка сакраш сакраш
6. Тўпни улоқтириш 6.Тўпни улоқтириш
16-39 ёшлилар
Аёллар Эркаклар
1. 60м югуриш 1. 60м югуриш
2. 1000м югуриш 2. 2000м югуриш
3. 50м сузиш 3. 50м сузиш
4. Пневматик милтиқдан 4.Пневматик милтиқдан
отиш(3синов+5хисобли) отиш(3 синов + 5 хисобли)
5. Узунликка югуриб келиб 5. Жойдан туриб узунликка сакраш
сакраш
6. Граната улоқтириш 6. Граната улоқтириш


40 ва ундан юқори ёшлар
Аёллар Эркаклар
1. 60м югуриш 1. 60м югуриш
2. 1000м югуриш 2. 2000м югуриш
3. 50м сузиш 3. 100м сузиш
4. Пневматик милтиқдан 4. Пневматик милтиқдан
отиш(3синов+5хисобли) отиш(3 синов + 5 хисобли)
5. Жойдан туриб узунликка 5. Жойдан туриб узунликка сакраш
сакраш
6. Граната улоқтириш 6. Граната улоқтириш

“Алпомиш ва Барчиной” кўпкураш тестлари бўйича мусобақалар спорт турлари қоидаларига мувофиқ ўтказилади.





    1. Алпомиш ва Барчиной” тестлари бўйича ишларни жорий этиш, ташкилий ва услубий кўрсатмалар.

Ўзбекистон Республикасининг истиқболга эришуви мустақил давлат тақдирида муҳим давр бўлиб қолди. Табиийки, жисмоний тарбия ва спортнинг ҳам ижтимоий тараққиёт билан уйғун равишда ягона босқичи бошланди. Шуни тахкидлаш жоизки, жисмоний тарбия ва спорт истиқболи, -Ўзбекистон Республикасини ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқиш концепсиясига, Республикада хуқуқий демократик давлат қурилишига, -Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтишига бевосита боғлиқдир.
Бинобарин, жисмоний тарбия ва спорт сохаси, истиқбол дастурларини ишлаб чиқишда, давлатимизнинг ижтимоий-сиёсий, хуқуқий ва иқтисодий асосларидаги туб ўзгаришларни хисобга олиш зарур. Ушбу босқичда, бозор муносабатлари шароитида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг янги иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий асосларини шакллантириш мухим аҳамият касб этади. Давлатимиз соғлом авлод тарбиясини ўз сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида танлаб олди ва шу муносабат билан “Соғлом авлод учун” фонди тузилди. 2000 йил “Соғлом авлод йили” деб эьлон қилинди.
“Алпомиш ва Барчиной” тестлари илк бор мамлакатимиз ахолисининг жисмоний тайёргарлигини аниқлаш ва жисмоний тарбиянинг ягона тизимини яратиш вазифасини қўймоқда. Тестлар қуйидаги меъёрларни ўз ичига олади:
1. 30 м.60м.100м.га югуриш. Ушбу меъёрлар чаққонликни ривожлантиришга ёрдам беради, югуриш масофасидан қаьтий ўлчанган йўлакда ёки хар қандай текис жойда ўтказилади. Қуйи стартдан туриб югуришда (30м. бундан истисно) йўлакчалар сонига қараб, 4-6 нафар бахслашувчи қатнашади. Машғулот вақтида ҳам, мусобақалар ўтказилаётган пайтда ҳам тўппонча ёрдамида старт беришга рухсат берилади. Натижа 0,1 сек. аниқликка эга бўлган секундомерда қайд этилади.
Қисқа масофага мўлжалланган барча югуриш машқлари тайёргарлик пайтида қўлланилади:
15-20 м га югуриш (45 сек. 1 мин вақт оралиғида 2-3 марта такрорий югуриш);
20-25 м га аста-секин тезликни ошириб бориб югуриш. (45 сек. 1 мин вақт оралиғида 2-3 марта такрорий югуриш);
15-20 м га юк (оғирлик) билан югуриш (45 сек. 1 мин вақт оралиғида 2-3 марта такрорий югуриш);
1-2 ўринлар учун энг чаққонлар югуришини назорат қилиш.
2. 1000м. 2000м.,3000м га югуриш. бу чидамлиликни ривожлантирувчи югуриш меъёрлари. Ушбу меъёрлар югуриш масофасига мос равишда старт ва финиш чизиқлари тортилган йўлак ёки текис жойда ташкил қилинади. юқори стартдан бошланади. Беллашувда 12-15 киши қатнашиши мумкин. Хакамлар хайхати томонидан қатнашувчилар устидан қаттий назорат ўрнатилади. натижа 1 секундгача аниқлик билан қайд этилади.
Машғулот пайтида узоқ муддатли югуришга доир барча турдаги машқлардан, шунингдек, парклар, хиёбонлар, қумлоқ жойлардан фойдаланилади.
Машқ жараёнида масофанинг ярмини югуриб ўтиш, аста-секинлик билан тезликни ошириб бориш, сўнгра югуриш суръатини ўзгартирган холда бутун масофани босиб ўтиш тавсия этилади.
3. Жойдан туриб узунликка сакраш. тезлик ва куч сифатларини ривожлантирувчи меъёрлардан бири. Ушбу меъёр текис, имкон қадар машқ бажарувчи сакраганда юмшоқ ерга тушадиган жойда (майдончада) қабул қилинади.
Майдончада старт чизиғи тортилади, сантиметрли тасма, чизғич ёрдамида сакраладиган жойга 5 (10 см) бЎлинишлар асосида белгилар туширилади. Ярим чўққайган таянч холатдан қўлларини олдинга, кейин юқорига эркин холатда силкитиб, оёқлар ёрдамида кескин итарилиш, (сакраш) бажарилади. Ерга тушиш оёқлар жуфтлаштирилган холда амалга оширилади.
Натижани аниқлаш мақсадида ушбу меъёрни бажараётган сакровчининг қўли ёки гавдасининг бирор қисми майдончадаги старт чизиқининг яқинроқ жойига тегса, ўша ергача, аксарият холларда старт чизиғидан товонлари (товони) тушган масофагача ўлчанади, сакраш чоғида старт чизиғига оёқ учи тегиб кетса, натижа хисобланмайди.
Сакраш кетма-кет 3 маротаба бажарилади, энг яхши натижа 1 см гача аниқлик билан қайд этилади. машқ жараёнида қуйидаги сакраш машқлари бажарилади - арқонча билан сакраш, юк билан (оғирликни оширган холда), бир жойда туриб сакраш, кўтариб қўйилган таянч томон ва таянч оша сакраш, жойида туриб натижа учун сакраш. айнан шу талаблар югуриб келган холда узунликка сакраш меъёрига ҳам таалуқлидир.
Гранатани улоқтириш, тўп отиш. Ушбу меъёрлар аниқ, мувофиқлаштирилган харакатларни такомиллашувига хизмат қилади. Гранатани улоқтириш, 150 гр. оғирликдаги тўпни (коптокни) отиш (текис майдонда узоққа отиш тарзида) баландлиги 200 см бўлган 100х100см. катталикдаги нишонни мўлжалга олиб амалга оширилади.
Улоқтириш (отиш) старт чизиғидан бажарилади. 15, 20, 25, 30, 35 метр узоқликда ўрнатилган халқа нишон вазифасини ўтайди. Беллашувчилар турган жойларидан икки маротаба машқни бажариб келадилар. Сўнгра халқага (нишон) 3 маротаба хисобга олинадиган улоқтиришни бажарадилар. Халқага тегиш (ха ёки йўқ) деб қайд қилинади.
Копток ёки гранатани улоқтиришда натижа метр ва сантиметрларда 1 см аниқликда ўлчанади.
Машғулот чоғида улоқтириш машқларидан фойдаланилади. Мускул пайларининг умумий ривожланиши учун қуйидаги машқларни қўллаш лозим - елка ва суякларда қўлларнинг айланма харакатлари, тақлидий машқлар, майда тошларни отиш, теннис коптокчаларини нишонга отиш, узоқ ва яқин масофадаги нишонга отиш (улоқтириш), турган жойидан улоқтириш, югуриб келган холда улоқтириш, мўлжалсиз улоқтириш меъёрларини бажариш. Машқлар ўнг ва чап қўлда бажарилади.
5. Турникда тортилиш. Кучни ривожлантирувчи меъёр.
Машқ тўғри чўзилиб турган қўллар билан юқоридан ушлаб осилган холатда баланд турникда бажарилади. Ушбу машқ чоғида оёқлар ерга тегмаслиги лозим. Қўлларда тортинишда энгак турнирнинг грифини кесиб ўтса хисобга ўтади. 5 сек.дан ортиқ муддатга тўхташ, силкиниш рухсат этилмайди. Тортилишнинг миқдори қайд этилмайди (10-15 марта ва хоказо).
Бир турникда “мумкин” буйруғига кўра икки иштирокчи тортилиши мумкин. Санашни ижрочиларнинг рўпараларида турган ҳисобчи хакамлар баланд овозда олиб борадилар. Нотўғри бажарилган тортилиш “хисобланмасин” деган буйруқ билан қайд этилади. Машқ тугаши билан натижа иштирокчига ва мусобақа қарорини ёзаётган котибга эшиттириб эьлон қилинади.
Машқ жараёнида жихозларсиз ва жихозлар билан умумий ривожлантирувчи машқлар қўлланилади -тортилишнинг хар хил вариантлари (ётган, осилган, турган холатда), шериги ёрдамида баланд турникда, юк билан осилган холатда тортиниш -максимал миқдорда, қўлда осилиб турган статик тавсифдаги машқлар, натижани хисоблаш учун тортилиш.
Мунтазам суратда тортилиш миқдорини аста-секинлик билан ошириб бориш, тортилишни эрталабки жисмоний машқлар термасига киритиш, уларни “бадантарбия” сўнггида бажариш.
Гавдани чалқанча ётган холатда кўтариш.
Бу жисмоний куч сифатини ривожлантиришга кўмаклашувчи меъёрдир.
Машқ текис юзада орқаси билан (чалқанча) ётган холатда бажарилади. Оёқларнинг тизза қисми 90 даража бурчак остида букик холатда бўлади, уларнинг кафти (юзи) шериги томонидан ушлаб турилади, қўллар елкага қўйилади.
Таянч холат қабул қилингандан кейин қатнашувчиларга “мумкин” буйруғи берилади. Қатнашувчи гавдани неча марта кўтарган бўлса, натижа шунга қараб қайд этилади (20,30 марта ва хоказо). Агар гавда вертикал (тик) холатда кўтарилаётса, машқлар инобатга олинади.
Машқ жараёнида тўғри тутилган оёқларни турли хил силкитиш харакатларини қўллаган холда, умумривожлантирувчи машқлар, оёқларни тиззадан букиш билан бир вақтда тиззаларни кўкракка теккизиш, тўғри тутилган оёқларни юқори бурчак холатига кўтариш, орқаси билан ётган холатда навбат билан тўғри тутилган оёқларни кўтариш, қўлларни турли хил холатга (белга, елкага, бошнинг орқасига) қўйиб, гавдани кўтариш, оёқларни тиркаб қўйган холатда (гимнастик ўриндиққа, нарвонга, бошқа буюмга, шериги ёрдамига) гавдани кўтариш, умуман меъёрларни бажариш сирасига киради.
6. Сузиш. Жисмоний чидамлилик сифатларини ва ғайриоддий сув мухитида харакат кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берувчи меъёр.
Сузиш машғулотларини ташкил этиш ва сузиш меъёрларни қабул қилиш алохида диққат-эьтиборни, эхтиёткорликни талаб этади. Шунингдек, машғулот ва мусобақаларнинг хавфсизлигини таъминловчи барча қоидаларга риоя қилиш зарур.
Машғулот ва меъёрларни қабул қилиш хавфсизлик қоидаларига амал қилинган холда бассейн, табиий сув хавзалари (дарё, кўл), махсус жихозланган жойда ташкиллаштирилиши мумкин. Табиий сув хавзаларининг мусобақа ўтказиладиган жойи 90-120 см чуқурликка эга бўлиши керак.
Меъёрларни топшириш суза оладиган қатнашувчиларга рухсат берилади. Суза олмайдиганлар учун эса машғулотлар ташкил этилиб, сузишни ўрганганларидан кейин мусобақаларга қўйилади.
Сузишни ташкил этиш учун хакам қатнашувчиларни (чўзиқ хуштак овози билан) стартга чақиради.
Хакамнинг “Старт”га деган буйруғи билан қатнашувчилар “Сузувчининг старти” холатини эгаллайдилар ва тўппончадан ўқ отилиши асносида сузишни бошлашади. Сузишда иштирок этадиганлар сони бассейндаги (сув хавзасидаги) йўлаклар миқдорига боғлиқ. Натижа 0,1 сек аниқлик билан хар бир йўлак бошида турган хронометрчи-хакамлар томонидан қайд қилинади.
7. ЎҚ ОТИШ. Бу қурол билан муомалада бўлиш ва ўқ отишни дастлабки асосларини шакллантирувчи ҳарбий-амалий меъёр хисобланади.
Ушбу меъёрни қабул қилишдан олдин қурол билан муомала ва ўқ отиш маррасида қатнашувчилар ўзларини қандай тутишлари хақида сухбат ўтказилиши зарур.
Махсус жихозланган тирда ТОЗ-8 туркумидаги кичик калибрли милтиқдан 25 м. узоқликдаги 6 нишонга, ИЖ-38 туркумидаги пневматик милтиқдан стол ёки устунга таянган (ётган) холатда 5м. узоқликдаги 8 та нишонга ўқ отиш амалга оширилади. Нишонлар тайёр холга келтирилгандан сўнг, қатнашувчилар ўқ отиш жойига таклиф этилади. Хар бир бахслашувчига 3 тадан ўқ берилади. Ўқ отишлар қатхиян рахбарнинг рухсати билан бажарилади. Ўқ отиб бўлингандан кейин нишонлар алмаштирилади ва қатнашувчиларга хисобга олинадиган 5 тадан ўқ берилади.
Нишонга ўқ отиш натижалари қўлга киритилган очколар миқдори билан белгиланади. Ушбу очколар мусобақалар қарорида кўрсатилади.
Меъёрни қабул қилиш учун шароит бўлмаса, коптокни нишон ўрнига алмаштириш мумкин. Эркаклар 35-40м, хотин-қизлар 25-30м, узоқликдаги коптокка 2 марта отиб кЎришади. 5та отилган ўқ нишонга 3-5 марта тегса хисобга олинади.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish