«тасдиылайман»


Ҳарбий касбларга йўналтириш ишларининг асосий мақсад ва вазифалари



Download 0,94 Mb.
bet57/67
Sana16.04.2022
Hajmi0,94 Mb.
#556504
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   67
Bog'liq
maxsus UMK tayyori

14.3. Ҳарбий касбларга йўналтириш ишларининг асосий мақсад ва вазифалари.
Ҳарбий касбларга йўналтириш ишларининг асосий мақсади ва касбларга қўйилган талаблар ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-рухий ва жанговар сифатларни ёритиб бериш асосида офицерлик касбини кенг ташвиқот қилиш, уни ёшлар ўртасида оммавийлаштиришдан иборатдир.
Ҳарбий касбларга йўналтириш ишлари, асосан, фуқаро ёшларда офицерлик касбини онгли тарзда танлашни шакллантиришга, уларга аниқ бир ҳарбий мутахассисликни танлашда ёрдам кўрсатишга қаратилган.
Ҳарбий касбларга йўналтириш ишлари қўшин турлари офицерлари, мудофаа ишлари бўлими вакиллари, билим юртларининг ЧЁТ рахбарларини жалб қилган холда корхоналарда, ташкилотларда ва билим юртларида ташкил қилинади.
Ҳарбий касбларга йўналтириш ишларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
ёшларга офицерлик касбининг ижтимоий моҳияти ва қахрамонона хизмат эканлигини ёритиб бериш ва бунинг асосида -Ўзбекистон Қуролли Кучларининг офицерларига фахр ва Ватан ҳимоясидек касб учун ўз хаётларини бағишлаш истагини шакллантириш;
ҳарбий билим юртларига киришга қарор қилган ўсмирларга, уларнинг қобилиятлари ва интилишларини хисобга олган ҳолда ҳарбий мутахассисликларни танлашда ёрдам кўрсатиш;
ҳарбий билим юртларига кирувчи номзодларнинг ахлоқий-сиёсий, рухий сифатларига, жисмоний ва умумтаьлим тайёргарлигига бўлган талабларни тушунтириб бериш ва уларда ҳарбий билим юртларига топшириш истагини ривожлантириш;
ҳарбий касбларга йўналтириш ишларининг бошланғич босқичи касблар хақида маълумот бериш бўлиб ҳисобланади.
Уни амалга ошириш фаол тарзда ҳарбий билим юртларига топширишдан 2-3 йил олдин бошланади. Бу босқичда ўқувчилар офицерлар таркибига қўйилган талаблар билан танишадилар, офицерлик касбининг ижтимоий аҳамиятини ва офицерлар ҳарбий хизматининг ўзига хос хусусиятларини тушуниб етадилар.
Бу ишлар жараёнида ёшларга ҳарбий касблар хақида маълумот беришни қуйидаги шаклларидан фойдаланадилар:
ҳарбий қисмлар ва ҳарбий билим юртлари вакиллари билан учрашадилар;
Ватан уруши ва -Ўзбекистон Қуролли Кучлари фахрийлари билан учрашадилар;
корхона, ташкилот ва ўқув юртларида офицерлик касбини ташвиқот қилувчи махсус кўргазмали воситаларни жиҳозлаш;
офицерлик касбига қўйилган талабларга тўла жавоб берувчи ва ҳарбий билим юртларига топширишни хохлаган ўсмирлар билан ҳарбий қисм офицерлари, мудофаа ишлари бўлимлари вакиллари иштирокида, офицерлик касби, ҳарбий билим юртларига топшириш тартиблари хақида якка тартибдаги сухбатлар ўтказиш.
Барча ўсмирларда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишни, ҳарбий касблар хақида тўғри тасаввурни шаклланиши ўқув юртларининг ЧҚБТ рахбарларига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Ўқувчилар ЧҚБТ машғулотларида -Ўзбекистон Қуролли Кучлари хақида, қўшин турлари, уларнинг мамлакат мудофаасидаги ўрни, армия сафидаги хизмат хусусиятлари, жанговар техника ва қуроллар хақидаги дастлабки билимларни оладилар.
Ҳарбий касблар хақида маълумот беришнинг асоси бўлиб , ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси хисобланади. Бу тарбия жараёнида турли ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги тематик кечалар, назарий конференциялар, жанговар ва мехнат шухрати жойларига саёхатлар уюштириш ва шу каби бошқа тадбирлар ўтказилади.
Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси мақсадида ҳарбий-спорт оромгохлари яратилади. Ўсмирларда офицерлик касби хақида тўғри тасаввурни ва ҳарбий хизматга қизиқишни шакллантириш, уларнинг ота-оналари ва яқинлари билан бирга олиб борилиши керак.
Ёшларга ҳарбий касблар хақида маълумот беришнинг кейинги босқичи амалий маслахатлар бўлиб, унинг давомида ўсмирларга, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларини хисобга олиб, бўлажак хаёт йўлларини танлашда бевосита ёрдам кўрсатилади.
Ҳарбий билим юртларига топширишдан олдинги бир йил давомида амалий маслахатлар жараёнида, у ёки бу ҳарбий билим юртига топширишга қарор қилган ўсмирларнинг қизиқишлари, интилишлари ва қобилиятларини чуқур ўрганиш билан бирга, бир вақтни ўзида, уларда -Ўзбекистон офицери учун зарур бўлган сифатларни шакллантириш ишлари ҳам олиб борилади.
Амалий маслахатлар ўқув ва ишлар даврида ўтказилади. Ўсмирлар учун дастлабки амалий маслахатлар билим юртларида ЧҚБТ рахбарлари томонидан ўтказилади. Улар ўсмирларнинг шахсий сифатларига, ҳарбий билим юртларида ўқишга ахлоқий-рухий жихатдан тайёргарлиги даражасига дастлабки бахони берадилар.
Амалий маслахатларнинг кейинги босқичлари ҳарбий билим юртлари вакиллари, мудофаа ишлари бЎлимлари офицерлари томонидан олиб борилади. Бу ишларга Қуролли Кучлар фахрийлари, «Ватанпарвар» ташкилоти вакиллари кенг миқёсда жалб қилинади.
Ҳарбий касбларга йўналтириш ишларининг асосий шаклларидан бири, бу -ҳарбий билим юртларида ўқишга истак билдирган ўсмирлар билан якка тартибда иш олиб бориш бўлиб , у айниқса, амалий маслахатлар давомида кенг қЎлланилади. Бу ишлар давомида ўсмирларнинг ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий сифатлари, рухий холати, саломатлиги, жисмоний ва умумтаьлим тайёргарлиги даражаси аниқланади.
Ҳарбий касбларга йўналтириш ишларининг якуни бўлиб, ўсмирларга улар топшириши мақсадга мувофиқ деб топилган ҳарбий билим юртларига йўлланмалар бериш хисобланади. Бу йўлланма ҳарбий билим юртига топшириш учун расмийлаштирилаётган хужжатларда ўз аксини топиши керак.
Ҳарбий касбларга йўналтириш ишларини ташкиллаш ва бу ишларни ўтказилишини назорат қилиб туриш, махаллий хокимият органлари, мудофаа ишлари бўлимлари, «Ватанпарвар» ташкилоти ва бошқа масъул шахс ва ташкилотлар зиммасида бўлиши керак.
Бу ишларнинг муваффақияти, самарадорлиги кўп жиҳатдан барча ташкилотлар мутасадди шахсларнинг ўзаро ҳамжиҳатлик билан олиб борадиган фаолиятларига, уларнинг ташкилотчилик қобилиятларига боғлиқ бўлади.
Ёшларни ҳарбий касбларга йўналтириш ишлари давлат аҳамиятига эга бўлган вазифалар бўлиб, бу борадаги ишларни сидқидилдан амалга ошириш, барча мутасадди шахсларнинг амалий бурчларига айланиши керак.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish