«тасдиылайман»


Фахрийлар билан учрашувларнинг тарбиявий аҳамияти



Download 0,94 Mb.
bet30/67
Sana16.04.2022
Hajmi0,94 Mb.
#556504
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   67
Bog'liq
maxsus UMK tayyori

7.3. Фахрийлар билан учрашувларнинг тарбиявий аҳамияти.

Фахрий мехмоннинг сухбатини ўқувчиларни ўқишдаги мехнатлари, уларнинг аждодларимиз анъаналарини давом эттиришдаги ютуқлари билан боғлаш мақсадга мувофиқдир. Фахрий мехмоннинг хикояси ёшларнинг саргузаштларга бойлиги, қизиқарли маълумотларга эга эканлиги билан жалб қилиниши, уларда бундай инсонлар билан муомала қилиш, эхтиёжини шакллантириш ва юксак фуқаролик бурчига эга бўлган жасоратли кишилардан ўрнак олишга интилишни фаоллаштириши, ўзларини Она-Ватан химоясига рухий тарбиялашга ёрдам бериши керак.


Бундай учрашувлар ўқувчилар шахсининг ички кечинмаларини фаоллаштиришга хизмат қилиши, уларни фахрий хикоясидаги воқеа ва ходисаларга куюнчаклик билан қарашга ўргатиш лозим. Бу учрашувларнинг мухим тарбиявий аҳамиятларидан бири, фахрийларни ёшларга Қуролли Кучларимиз ва халқимизнинг жанговар ва мехнат анъаналарини муқаддас билиб, уларнинг муносиб давомчилари бўлиши хақидаги насихатлари хисобланади. Фахрийларнинг бу маслахати ёки тилаклари оғзаки баён қилиниши ёки деворий газеталарда чиқарилиши мумкин.
Фахрийлар билан ўтказиладиган учрашувларнинг самарадорлигини ошириш шартларидан бири- бу уларни хаётидаги аниқ бир воқеа ёки ходисалар билан боғланган жойларда ўтказилишидир. Учрашув жойи унинг қатнашчиларини самимий сухбатга йўналтириши, фахрийлар билан ёшлар ўртасида бир- бирини тушуниш хиссини шакиллантиришга ва ўқувчиларда бу учрашувларга қизиқиш уйғотишга хизмат қилиши керак.
Фахрийлар билан учрашувлар ўтказиш -ёшлар маънавиятини, ахлоқий соғломлигини шакллантиришда мухим манбадир. Бу авлоддан- авлодга ўтиб келаётган анъаналар, урф-одатлар, қолаверса ёшларимиз қизиқиш ва интилишларига эьтибор демакдир. Бу учрашувлардаги фахрийларимизнинг чуқур ташвишлари, кайфиятлари, жўшқин хотиралари тарбиянинг маънавий асоси бўлиб хизмат қилади.
Бугун демократик адолатли жамиятни қуриш учун, яшаб, мехнат қиляпмиз -бу хаётий матонат ва баркамолликнинг ўзига хос имтихонидир. Бу ерда маънавий бўшлиққа ёки маданиятсизликка умуман ўрин йўқ. Шунинг учун маънавий- ахлоқий янгиланиш ва тозаланиш муаммоларига алохида эьтибор берилмоқда. Жамиятимизни ислох қилиш ва янгиланишнинг бошланиши, урф-одатлар билан миллий маънавият, ахлоқ ва маданиятнинг кучли қатламлари юзага келаётир. Бу ишларни амалга оширишда, албатта, фахрийларимиз ўз ўринларига эгадир. Улар ёш авлод тарбиясида мухим роль ўйнаб, Ватанимизнинг буюк келажаги йўлида сидқидилдан мехнат қилмоқдалар.
Ватанимиз ёшларининг муқаддас бурчи-бу аждодлар анъаналарига содиқликдир. Чунки, биринчи Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, “Аждодларимиз анъаналари, бу бизнинг ахлоқимизни озиқлантирувчи, маънавий хаётимизни бойитувчи манбадир”.


Таянч иборалар:
Тематик кечалар, кеча сюжети, жанговар ва мехнат анъаналари, миллий ғоя, миллий истиқлол, ташаббус гурухи, кечани мафкуравий-назарий томонлари, кўргазмали ва бадиий воситалар. уруш ва мехнат фахрийлари, кеча композицияси, демократик, адолатли жамият;



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish