«тасдиылайман»



Download 0,94 Mb.
bet28/67
Sana16.04.2022
Hajmi0,94 Mb.
#556504
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67
Bog'liq
maxsus UMK tayyori

Таянч иборалар:
Жанговар ва мехнат шухрати жойлари, саёхат режаси, саёхат йўналиши, саёхат сметаси (харажати), ёш изтопарлар, саёхатнинг сиёсий-ғоявий аҳамияти, экспонатлар, қўлёзмалар, саёхат кундалиги, саёхат ғазначиси, саёхат хисоботи.


Назорат учун саволлар:

  1. Саёхатлар уюштириш ва ўтказишнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

  2. Саёхат режаси қандай тартибда ишлаб чиқилади?

  3. Саёхат йўналиши қандай тартибда танланади?

  4. Саёхат сметаси қандай тузилади?

  5. Саёхат жараёнидаги хавфсизлик қоидаларини айтиб беринг.

  6. Саёхатларнинг давомийлиги нималарга боғлиқ бўлади?

  7. Саёхат давомидаги ўқувчиларнинг фаолияти хақида сўзлаб беринг.

  8. Саёхатда тунаш жойлари қандай танланади?

  9. Саёхатларда йиғилган материаллардан қандай мақсадларда фойдаланилади?

  10. Саёхатларни уюштириш ва ўтказишда ЧҚБТ рахбарининг вазифалари.




Мавзу № 7: “Уруш ва мехнат фахрийлари билан кеча ва учрашувлар ташкиллаш ва ўтказиш услубиёти”.




Режа:

  1. Тематик кечаларни ташкиллаш ва ўтказиш услубиёти.

  2. Уруш ва мехнат фахрийлари билан учрашувлар ташкиллаш ва ўтказиш услубиёти.

  3. Фахрийлар билан учрашувларнинг тарбиявий аҳамияти.



7.1. Тематик кечаларни ташкиллаш ва ўтказиш услубиёти.

Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси мавзусидаги тематик кечаларнинг ўзига хос жихатлари, уларни публицистик, хужжатли бадиий хусусиятга эга эканлиги, аниқ ифодаланган сюжетнинг борлиги, сахна харакатларининг композицион турғунлиги, ёшларнинг хаётий тажрибаларига таяниш, уларнинг ватан химояси, уруш ва тинчлик муаммоларига бўлган муносабатларидир. Тематик кечаларни ўтказишда ёшлар диққатини ўзига тортувчи бадиий эстетик воситалардан кенг фойдаланиш лозим. Булар қуйидагилар бўлиши мумкин: замонавий шиорлар, шунингдек, ватан учун бўлган урушлардан қайтмаганлар хақидаги шеърлар; ёшлар ўртасида оммавий бўлган қўшиқларни ижро этиш; ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги поэзия ва мусиқа кўрикларини ўтказиш; кинофильмлар, адабиёт ва санъат асарларини мухокама этиш ва бошқалар.


Тематик кечалар Ватанимиз тарихида, халқимиз хаётида чуқур из қолдирган шонли саналар ва қахрамонона воқеаларга, -Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва халқимизнинг жанговар ва мехнат анъаналарига, Ватан химоясига тайёргарлик, уруш ва тинчликнинг долзарб муаммоларига бағишлаб ўтказилади.
Кеча мавзулари умумий хусусиятларга эга бўлиб, аниқ ифодаланганлиги билан ажралиб туриши керак. Масалан, “Ўзбек халқининг иккинчи жахон урушидаги жасорати”, “Ўзбек халқининг тинч мехнатига -ишончли химоя”, “Замонавий шароитларда ҳарбий бурчнинг хусусиятлари нималардан иборат?”, “Мустақиллик -Ватан тақдирида”, “Миллий ғоя, миллий истиқлол -буюк келажагимиз гаровидир”, “Байроғимиз-фахримиз”, “Офицерлик-мардлар касби” ва бошқалар.
Ўқувчи ёшларни ватан ҳимоясига рухий жиҳатдан тайёрлашни ривожлантиришга тематик кеча цикллари катта самарадорлик тахсир этади. Одатда уларни ўтказиш бир ўқув йилига режалаштирилади. Тематик кечаларни хар бир циклдаги сони кўриб чиқилаётган муаммоларни хажми ва хусусияти, шунингдек, ўқувчиларни тайёргарлик даражаси билан белгиланади.
Тартибга кўра, хар бир цикл 5-7 кечани ўз ичига олади ва улар ойига бир, икки марта ўтказилади.
Кечаларни ташаббус гурухи тайёрлайди ва ўтказади. Ташаббус гурухи аъзоларидан етакчи, яъни кечани олиб борувчи сайланади. Бу инсон чуқур билимларга эга бўлиши, Ватан химоясига ёшларни тайёрлаш борасидаги муаммолардан бохабар бўлиши, кескин саволларни қўя олиши ва нотиқлик санъати асосларини ўзлаштирган бўлиши керак. У кечада олдиндан кутилмаган узилишларни тўлдиришга, кечага тайёр бўлиши, қатнашчиларни кайфияти ва қизиқишларини кўтара олиши, кўргазмали воситалардан мохирлик билан фойдалана олиши, кечани тартибли равишда олиб борилишига ва композицияни бирлигига эриша олиши керак.
Кечада сўзга чиқувчиларни олдиндан белгилаб олиш, уларни кечани мафкуравий-назарий томонлари билан таништириш, мавзуни ёрқин ифодалаб бериш учун кўргазмали ва бадиий воситаларни танлаб олиш жуда мухимдир.
Кеча ўтказиладиган бинони бадиий жихатдан безаш, кеча хақидаги эьлоннинг чиройли чиқарилиши, кеча эмблемаси, кўргазмали воситалар, турли хил кўргазмалар, сурат ва деворий газеталар, санхат асарлари ва бошқалар кечанинг мохиятини тушунишга имкон яратади, жонли сўзни кучайтириб, кеча қатнашчиларини кайфиятини кўтаради.
Кеча бошланишидан аввал, бадиий хаваскорлик тўгаракларининг чиқиши, бадиий-мусиқавий композицияларни, диафильмлар, видеофилмлар ва бошқа зурур воситаларни тайёрлаб қўйиш мақсадга мувофиқдир.
Кеча самарадорлигини оширишнинг мухим омили -бу унда қатнашувчиларнинг фаол иштирок этишларидир. Бу муаммоли вазиятларни яратиш, қатнашувчилар билан ўзаро мулоқот олиб бориш ва бошқалар. Кечада эмоционал кайфиятни яратишда ҳарбий ритуаллар, хотира дақиқалари, “Армия мухити”(ҳарбий қўшиқлар, маршлар, сигналлар) катта аҳамиятга эгадир.
Қисқаси, бундай кечаларни тарбиявий аҳамияти уларни таъсирчанлиги, қай даражада тайёрланганлиги, ташкил этилганлиги ва ўтказилишига боғлиқ бўлади.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish