Сарф-харажатлар рўйхатининг шакли.
№
|
Харажатлар (чиқимлар)
|
Миқдори
|
1 кишига
|
10 кишилик гурух учун
|
1
2
3
4
5
|
Транспорт чиқимлари:
Фарғона-Тошкент
Тошкент-Самарқанд
Ички йўналишларда:
Тошкент-Чирчиқ
Самарқанд-Шахрисабз
Шахар транспортида:
Овқатланиш (хар 1 киши учун кунлик 400 сўм миқдорида) 20 кунга.
Бошқа чиқимлар:
Яъни дорилар сотиб олиш, экскурсиялар тўлови.
|
1500
1800
150
300
100
8000
|
15000
18000
1500
3000
1000
80000
|
|
Жами:
|
11850
|
1265000
|
1
2
|
Киримлар:
Ота-оналар бадали.
Халқ таьлими бўлими маблағи.
|
7500
4350
|
75000
51500
|
|
Жами:
|
11850
|
126500
|
Саёхат анжомлари шахсий гурух ва махсус анжомларга бўлинади. Гурух анжомларига: чодирлар, идиш товоқлар, ўт ёқиш учун мосламалар, болта, арра, таъмирлаш асбоблари, радиоприёмник, фотоаппарат, фонарлар, хўжалик совунлари, компаслар киради.
Халк таьлими вазирлигининг буйругига кўра хар бир ўқув юртида саёхат анжомлари бўлиши шарт.
Саёхат учун гурухни саёхатнинг ўтказилиш жойи ва мақсадлари белгилангандан сўнг ёки ундан ҳам олдин тузиш мумкин. Хар доим ҳам гурухни бир синф ўқувчиларидан тузиш амалга ошавермайди. Шунинг учун ҳам гурухни хар хил синф ўқувчиларидан тузиш тўғри келади, бу холат эса уларнинг жипслашувига анча вақт талаб қилади.
Унутманг:
Пиёдали саёхат учун гурухдагилар сони 15 кишидан, сувда ва велосипеддаги саёхат учун эса 12 кишидан ошмаслиги керак.
Саёхатга чиқувчиларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтадилар ва саёхатда қатнашиши учун тиббиёт ходимлари рухсатномасини оладилар. Саёхат гурухини тузиш, ташкилий йиғилиш билан якунланади, бу ерда ўқувчилар вазифаларини ўзаро бўлиб оладилар ва қуйидаги шаклда қатнашувчилар рўйхати тузилади:
-фамилияси, исми, шарифи;
-туғилган йили;
-ўқув юрти, синфи;
-яшаш жойи;
-саёхат тайёргарлиги;
-гурухдаги вазифалар;
-врач рухсатномаси.
Бу рўйхат ўқув юрти директори ва саёхат рахбари томонидан имзоланади. Саёҳат қатнашчилари гурухдаги вазифаларни ўзаро, ҳар кимнинг хохиш иродаси ва қобилиятини хисобга олган холда бўлиб оладилар.
Гурух командири энг тажрибали, обрў-эьтиборга эга ўқувчилардан тайинланади. У саёхат рахбарининг биринчи ёрдамчиси бўлиб, у билан биргаликда саёхатни ташкиллайди, саёхатдаги хаётнинг асосий даврларини назорат қилиб боради.
Саёхат йўналишини ишлаб чиқишга жавобгар шахс саёхат рахбари билан биргаликда йўналиш бўйича хариталарни, саёхат хақидаги адабиётларни йиғади ва рахбарга саёхат йўналишини тасдиқлатиш учун зарур хужжатларни тайёрлашга ёрдам беради.
Озиқ-овқат учун жавобгар шахс овқат тайёрлашни, хар бир кун учун меню тузишни, саёхат учун керак блган озиқ-овқат махсулотларини хисобини чиқаришни билиши керак. У озиқ-овқат махсулотларини ўз вақтида олинишини, уларнинг сақланишини ва уларни сарфланишини назорат қилиб боради. Гурух командири билан биргаликда озиқ-овқат махсулотларини саёхатчилар рюкзакларига тақсимлаб чиқади ва хар доим кимда, қандай махсулот борлигини билиши керак.
Озиқ-овқат учун жавобгар шахс хар куни навбатчиларга махсулотларни тарқатади ва уларга у ёки бу овқатни тайёрлаш бўйича кўрсатмалар беради.
Гурух анжомлари учун жавобгар шахс хўжалик ишларини яхши билиши керак. У рахбар билан биргаликда зарур асбоб-анжомлар рўйхатини тузади, ўзининг жавобгарлиги шарти билан уларни олади, етмаётган анжомларни тайёрлаш ва уларни таъмирлаш ишларига рахбарлик қилади.
Ғазначи ота-оналар бадалларини рўйхат бўйича йиғади. Саёхат учун тушаётган маблағлар хисобини олиб боради. Гурух рахбарининг кўрсатмасига биноан, ғазначи, гурух аъзоларига озиқ-овқат махсулотлари, анжомлар ва бошқа нарсаларни сотиб олиш учун, уларнинг имзоси асосида пул тарқатади. Рахбар гурух командири ва озиқ-овқат учун жавобгар шахс билан биргаликда пул маблағларининг сарфланиш хисоботини тузади. Саёхат гурухининг пул маблағлари рахбарда сақланади.
Гурухнинг спорт ташкилотчиси эрталабки жисмоний тарбия машқларини ўтказади, тўхташ жойлари ва дам олиш кунларида спорт ўйинлари ва мусобақаларини ташкиллайди. Бунинг учун керакли бўлган спорт жихозларини, у ўқув юрти жисмоний тарбия ўқитувчисидан олади ва уларни фойдаланилиши, сақланиши учун масъул бўлиб хисобланади.
Гурух суратчиси, тасвирчи гурухнинг бошқа аъзолари билан биргаликда суратга олиш ва тасвирга тушириш сценарийсини ишлаб чиқади. У сурат қоғозлари, видео тасмаларини сотиб олади ва уларнинг сақланишига жавобгарлик қилади. Саёхат даврида у, саёхат вазифаларининг бажарилишидаги асосий дақиқаларини суратга олишга ва гурухнинг саёхат вақтидаги ишлари мазмунини очиб беришга харакат қилиши керак.
Ўлкашунос саёхатда гурухдаги ўлкашунослик ишларига жавобгар шахс хисобланади. У саёхат давомида фахрийлар билан уюштирилган сухбатларни, эсдаликларни ёзиб бориши ва уларни сақлаши керак. Агар гурухда бир неча ўлкашунос бўлса, улардан бири сардор этиб тайинланади.
Гурухдаги кундалик дафтарига жавобгар шахс, унинг тўғри олиб борилишини назорат қилади. У ўз ишларини суратчи, тасвирчи билан келишиб олиб боради, яъни кундалик дафтарига ёзиб борилаётган воқеалар, ходисалар ўз вақтида тасвирга туширилиши керак. Саёхат якунида кундалик дафтар унинг қатнашчиларининг таассуротлари билан тўлдирилади.
Саёхат гурухининг санитари тиббиёт бўйича бошланғич билим ва малакаларга эга бўлиши керак. Бунинг учун у олдиндан махсус тайёргарликдан ўтиши зарур. Санитар гурухда касалликларнинг олдини олиш, санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш, овқатнинг сифатли тайёрланиши, идиш-товоқлар тоза бўлшини ўз назорати остига олиши керак. У гурух учун зарур бўлган дори дармонларни махсус тиббиёт қутисида сақлайди.
Баъзи вақтларда бир ўқувчи бир неча вазифаларни бажаришига тўғри келади. Шундай бўлсада, гурухда вазифасиз, хеч нарсалар учун жавобгар бўлмаган ўқувчилар бўлмаслиги керак.
Кунлик саёхатларни уюштириш ва ўтказиш учун рухсатнома халқ таьлими бўлимлари томонидан берилади. Бунинг учун ўқув юртида саёхат ўтказилиши, унинг рахбари, рахбар ўринбосарлари тайинланганлиги тўғрисида буйруқ, гурух қатнашчиларининг рўйхати, саёхатнинг режа жадвали, сарф-харажатлар, шахсий гурух ва махсус асбоб-анжомлар рўйхати бўлиши керак.
Вилоят, туман бўйлаб саёхатлар ўқув юрти директори рухсати билан -ўтказилади. Узоқ муддатлиларга тайёрланиш жараёнида саёхатчилар гурухи машғулот саёхатларини ўтказадилар. Бундай саёхатлар одатда бир кунлик бўлиб, асосан дам олиш кунларида амалга оширилади. Бундай саёхатлар қанчалик кўп ўтказилса, шунчалик яхши бЎлади. Тайёргарлик жараёнида бир неча саёхатларни дала шароитида тунаш билан ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бундай бир кунлик саёхатлар ўқувчиларни жисмоний жихатдан чиниқтирибгина қолмай, улар ўртасида ўртоқлик, дўстлик ришталарини мустахкамлайди, ўзаро ёрдам, бир-бирига таяниш туйғуларини ва бунинг натижасида мустахкам жамоа шакллантиришга хизмат қилади. Машғулот саёхатларида ўқувчилар жамоат жойларида ўзларини тутиш, юриш туриш қоидаларини ўзлаштириб олишлари керак. Машғулот саёхатлари ҳам, муддатли саёхатлар режаси асосида тайёрланади. Бунинг учун саёхат худуди ва унинг мақсадлари белгиланади. Машғулот саёхатларининг асосий мақсад ва вазифалари муддатли саёхатнинг вазифаларига ўқувчиларни хар томонлама тайёрлашдан иборатдир.
Саёхат йўналишини режалаштиришда, хар хил ёшдаги ўқувчиларнинг юклар билан бир кунлик юриш меъёрларини хисобга олиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |