«тасдиылайман»



Download 0,94 Mb.
bet22/67
Sana16.04.2022
Hajmi0,94 Mb.
#556504
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   67
Bog'liq
maxsus UMK tayyori

Таянч иборалар:
Жанговар ва меҳнат анъаналари, анъаналарнинг шаклланиши, ижтимоий-сиёсий тузум, мафкуравий негиз, миллий ғоя ва миллий мафкура, ватанга, она-заминга садоқат, ватанга қасамёдга содиқлик, жанговар байроққа содиқлик, ватан химоясига доимий шайлик, жангчининг ҳарбий бурчи.


Назорат учун саволлар:

  1. Анъаналар деб нимага айтилади?

  2. Анъаналарни шаклланиши қандай кечади?

  3. Анъаналарни мохияти нимада?

  4. Халқимиз ва Қуролли Кучларимиз жанговар анъаналарини айтиб ўтинг.

5. Жанговар анъаналарнинг қудрати нимага асосланган?
6. А. Темур қўшинларида қандай анъаналар мавжуд булган?
7. Харбий қасамёдга содиқлик анъанасининг мазмунини сўзлаб беринг.
8. Қуролли Кучлардаги жанговар анъаналарнинг мафкуравий негизи нимада деб ўйлайсиз?
9. Жанговар ва мехнат анъаналарининг бугунги кундаги аҳамияти хақида сззлаб беринг.
10. Аждодлар анъаналарига содиқлик-тарихий ворисийлик, дейилганда нимани тушунасиз?


Мавзу № 6: “Ўзбек халқининг жанговар ва мехнат шухрати жойларига саёхатлар уюштириш ва ўтказиш”.
Режа:

  1. Жанговар ва мехнат шухрати жойларига саёхатлар уюштиришнинг мақсад ва вазифалари.

  2. Саёхатларни ташкиллаш ва ўтказиш тартиби. Саёхат давомида хавфсизлик қоидалари.

  3. Саёхатларни ташкиллаш ва ўтказишда ЧҚБТ рахбарининг роли.

  4. Саёхат йўналишини танлаш, сарф-харажатлар ва саёхат гуруҳи аъзоларининг вазифалари.




    1. Жанговар ва мехнат шухрати жойларига саёхатлар уюштиришнинг мақсад ва вазифалари.

Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси, ўқувчи ёшларда Ватан химояси учун зарур бўлган юксак маънавий-ахлоқий сифатлар, ҳарбий-амалий ва жисмоний малакаларни шакллантириш ҳарбий мақсадга йўналтирилган узлуксиз жараён бўлиб, у дарсдан ташқари вақтларда ҳам давом этади. Бу мухим вазифани хал қилиш учун бу жараёнда нафақат ўқув юрти педагогик жамоаси, балки Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, мудофаа ишлари бўлимлари, ёшлар ташкилотлари, шунингдек ота-оналар ҳам фаол қатнашишлари керак.


Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик рухида тарбиялашнинг самарали шаклларидан бири, бу халқимизнинг жанговар ва мехнат шухрати жойларига саёхатлар уюштириш ва ўтказишдир.
Халқимизнинг жанговар ва мехнат шухрати жойларига саёхатларнинг асосий мақсади -халқимизнинг қахрамонона анъаналарини ўрганиш ва сақлаш, уларни ўқиш, меҳнат ва ҳарбий хизматда давом эттириш ва ривожлантиришдир.
Халқимизнинг қахрамонона тарихи, ёшларни, унинг янги ўрганилмаган сахифаларини очиш ва англаш, шунингдек, катта авлоднинг жасоратларини абадийлаштиришга чорламоқда.
Халқимизнинг жанговар ва меҳнат шухрати жойларига саёхатлар вақтида, ёшларнинг ахлоқий жиҳатларидан бўлган жамоатчиликка таяниш каби хислатлари тўла-тўкис намоён бўлади. Бу ерда хаққонийлик, оддийлик, уюшганлик, интизом, жасурлик, қатътиятлилик, меҳрибонлик, дўстлик, мехнатсеварлик каби мухим ахлоқий сифатлар синов ва чиниқишдан ўтади. Саёхатларда ўқувчилар шундай шароитларда бўладики, улар албатта бир-бирига ёрдам берадилар, бир-бирларидан ёрдам оладилар. Бу ерда шахсий эхтиёжларни қондириш, жамоатчилик мажбуриятларини бажариш билан уйғунлашиб кетади. Буларнинг ҳаммаси ички эхтиёж таъсири остида кўнгилли равишда амалга оширилади.
Саёхатлар ўқувчиларга халқимизнинг ўтмиши ва бугунги куни хақида янгидан-янги маълумотлар беради, уларда бу маълумотларни чуқур ўрганиш, тарихнинг янги сахифаларини очиш сингари туйғуларини шакллантиради.
Улар сафарлар давомида мамлакатимизнинг мустақиллигидан сўнг қандай катта суръатлар билан ўзгариб, гуллаб яшнаётганлигига ишонч хосил қиладилар. Саёхат иштирокчилари, халқимизнинг, Ватанимизнинг истиқболи буюк келажак учун амалга ошираётган улкан қурилишлар, қахрамонона мехнатларининг гувохи бЎладилар. Буларнинг барчаси ёшларимизда ўз ватанимизга, халқимизга бўлган юксак фахр туйғуларини шакллантиради.




    1. Download 0,94 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish