«тасдиылайман»



Download 0,94 Mb.
bet27/67
Sana16.04.2022
Hajmi0,94 Mb.
#556504
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   67
Bog'liq
maxsus UMK tayyori

Кунлик юриш меъёрлари.



Саёхатнинг давомийлиги

Юриш масофаси, км.

11-12ёш

13-14ёш

15-16ёш

Бир кунда
Икки кунда
Уч кун ва ундан ортиқ вақтларда (кунлик юриш меъёри)

12
20
10-12

15
24
12-15

20
35
16-18

Саёхат рахбари ўқувчиларни ёш саёхатчилар учун юк кўтариш меъёрлари билан таништириб чиқиши шарт, шунингдек, у керакли асбоб-анжомлар тўлалигида юк қопчасини қандай қилиб енгиллаштириш малакаларини ўргатиши керак.


Саёхат қатнашчилари учун юк қопчаларининг максимал юк оғирлиги мехёрлари:



Саёхатчининг ёши

Юк қопчасининг оғирлиги, кг.

Ўғил болалар

Қиз болалар

11
12
13
14
15
16

8
10
12
14
16
18

6
7
8
10
12
14

Саёхат жараёнида саёхат рахбари харакат тартибига риоя қилиши керак. Саёхатдаги харакат тартиби дейилганда, гурух томонидан белгиланган йўналишни муваффақиятли босиб ўтишга йўналтирилган хар хил қоида ва меъёрларнинг йиғиндиси тушунилади. Харакат тартиби саёхатнинг режа жадвалидан анча фарқ қилади. Агар у нотўғри тузилган бўлса, уни бузишга ёки харакатни тезлаштиришга тўғри келади, бу эса албатта, саёхат қатнашчиларининг фойдасига хал бўлмайди.


Амалдаги кўрсатмаларга биноан, саёхат давомийлиги 5,6-синф ўқувчилари учун 10 кунгача (юриш кунлари 5-кунгача) 7-8 синф ўқувчилари билан 20 кунгача (юриш кунлари 10 кунгача) 9,11-синф ўқувчилари билан 30 кунгача (юриш кунлари 14-кунгача) бўлиши мумкин. Саёхат жараёнидаги юриш кунлари, яъни йўналиш бўйлаб фаол харакат қилиш кунлари, саёхатнинг умумий давомийлигининг ярмидан ошмаслиги керак. Саёхатнинг қолган кунларини ўлкашунослик ишлари, экскурсиялар, тадқиқот ишлари ташкил қилади. Саёхатдаги кун давомидаги харакатларни тўхташ жойларидаги дам олишлар билан алмаштириб туриш керак. Юриш соати деб биз, бир тўхташ жойидан иккинчи тўхташ жойигача узлуксиз харакат вақтини атаймиз. Юриш соати бир қатор омилларга боғлиқ бўлади. Масалан, саёхатчиларнинг ёши, уларнинг шуғулланганлиги, юк қопчаларининг оғирлиги, табиий тўсикларнинг мураккаблиги ва об-хаво шароитлари. У 20 минутдан 50 минутгача давом этиши, тўхташ эса 10 минутдан 20 минутгача бўлиши мумкин.
Саёхатдаги тунаш жойлари саёхатчиларнинг машаққатли йул юришларидан кейинги яхши дам олишларини ва тўла хафсизликларини таъминлаши лозим. Тунаш жойларини ташкиллаш ишлари саёхатчилардан сермазмун мехнатни, ташаббускорликни талаб килади.
Биринчи вазифа, бу тунаш учун кулай жойни танлашдир. Тунаш жойига бўлган биринчи талаб -унинг хавфсизлигидир. Бу тунаш жойини ахоли яшайдиган манзиллар, катта йўллар яқинидан танлашни назарда тутади. Навбатдаги талаблардан бири -бу сувдир. У оқар сув бўлиб, истеъмол қилишга яроқли бўлиши керак. Учинчи мухим талаблардан бири- бу жойнинг қуруқ бўлишидир. Ёмғир ёққанда сув чодирлар томон оқмаслиги керак. Тунаш жойида ёқилғи бўлиши ҳам мухим аҳамиятга эгадир.
Одатда саёхатларда кунига 3 махалдан иссиқ овқат ташкил қилинади, бир кунлик саёхатларда эса бир ёки икки мартадан ташкил қилиниши мумкин. Тайёрланадиган овқатлар хар хил бЎлиши ва 5-7 кунда такрорланиб туриши лозим. Саёхат давомида янги сабзавотлар, сут махсулотлари, картошка ва шунга Ўхшаш калорияли махсулотлар истеъмол килиниши мақсадга мувофиқдир.
Саёхатчилар гурухи билан тарбиявий ишлар олиб боришнинг мухим услубларидан бири -бу гурух фаолиятига таяниб иш олиб боришдир. Саёхатчилар гурухида расмий эмас, балки хақиқий ўз-ўзини бошқариш ва Ўзига хизмат кўрсатиш бўлиши керак.
Гурухда штаб (кенгаш) тузилиб, унинг таркибига асосий лавозимдаги шахслар киритилади. Штаб йиғилиши хар куни ўтказилиб, унда техник ва хўжалик ишлари, куннинг якуний натижалари, келгуси кунги режалар, нарядлар жадвали, гурухни озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилади. Бундан ташқари штаб йиғилишида педагогик масалалар- гурухнинг ахлоқий ва жисмоний холати, алохида саёхатчиларнинг юриш туришидаги салбий ва ижобий холатлар ҳам мухокама килиниши мумкин.
Саёхат якунланган бўлсада, гурух қатнашчиларининг ишлари давом этади. Биринчи навбатда саёхат натижаларининг якуни бўйича гурух йиғилиши ўтказилиши керак. Гурух йиғилишида натижалар тўғрисида доклад ёки хисобот эмас, балки хар бир саёхатчининг саёхат хақидаги таассуротлари, саёхатдан нималарни кутганлиги ва нималарни олганлиги, дўстлари ва гурухдаги ўзаро муносабатлар, саёхатнинг унга маъқул бўлган ва маъқул бўлмаган томонлари хақидаги фикрлар тингланади. Гурух рахбари якуний натижаларни чиқаради, белгиланган вазифалар бажарилганлигини айтиб ўтади ва кейинги саёхатларнинг истиқболи хақида сўзлайди. Ўзи учун эса саёхатда йўл қўйилган камчиликлар ва хатоларни тахлил қилади. Саёхатдан қайтгандан сўнг, пул маблағлари сарфланиши тўғрисидаги молиявий хисобот тузилади. Хисобот ғазначининг саёхат давомида олиб борилган пул маблағининг сарфланиши хақидаги хужжатлар асосида тузилади, гурух учун зарур бўлган асбоб-анжомлар, озиқ-овқат махсулотларини сотиб олганлиги тўғрисидаги хужжат қуйидаги тартибда тузилади:



Сотиб олинган кун

номланиши

Сотиб олинган ва сарф қилинган




Нақд пул хисобига

Хисобга ўтказиш йўли билан




Миқдори

нархи

Миқ
дори

Нархи

Бу хужжатга барча саёхатчиларнинг рўйхати ва уларнинг саёхатда бўлган кунлари қайд этилган маълумотнома ҳам бириктирилади.


Йўналиш ичидаги қатновларда юриш учун билет берилади ёки қуйидаги шаклда йўналиш варағи тузилади:



Кун

Йўналиш

Транспорт тури

Гурух учун чипта нархи

Маданий оқартув ишлари ва хўжалик эхтиёжлари учун сарфланган маблағлар учун гурух рахбари, квитанция ёки билетлар билан хисобот беради. Агар улар бўлмаса, бундай эхтиёжлар учун қуйидаги шаклларда маълумотнома тузилади:





Харажатларнинг номланиши

Сотиб олинган ёки хизмат кўрсатилган жой ва кун

Нархи

Саёхат гурухи томонидан тузилган барча хисобот хужжатлари рахбар, командир ва хўжалик ишлари бўйича мудир томонидан имзоланади ва ўқув юрти директори томонидан тасдиқланади. Саёхат давомида сарфланмаган маблағлар олинган жойларга қайтарилиши лозим. Саёхатдан қайтгандан кейин, гурух рахбари саёхат хақида хисобот тузади. Хисобот қуйидаги бўлимлардан иборат бЎлиши керак:


Саёхат хақидаги маълумотлар, саёхат тури, мураккаблик даражаси, ўтказиш вақти, йўналиш, харакат турлари, гурух таркиби, рахбар ва гурух қатнашчиларининг саёхатчилик тажрибалари, саёхатнинг масофаси ва давомийлиги.
Саёхат худуди хақида маълумотномалар, худуднинг қисқача географик тавсифномаси, шунингдек, гурухнинг шахсий кузатишлари ва хулосалари натижасида ёзилган тафсиянома.
Саёхатнинг мазмуни хронологик тартибда ёзилади: йўналиш, гурухнинг йўлдаги харакатлари ва хавфсизлик қоидалари.
Кунлик юришлар жадвали қуйидаги шаклда ёзилган бўлиши керак:



Йўл кун
лари

Кун

Йўл қисми А пунктдан Б пунктга

Масо
фа, км.

Пиёда юриш вақти

Харакат усуллари, йўлнинг хусусиятлари, табиий тўсиқлар

Тунаш жойи

Об-хаво шароити

соатда

Гурухнинг шахсий таркиби, асбоб-анжомлар ва озиқ-овқатларнинг рўйхати;


Йўналиш ва унинг вариантлари бўйича таклифлар ва якуний хулоса;
Гурухнинг йўналишдаги фойдали жамоат ишларининг қайдномаси;
1:100 00 масштабли харитадаги йўналиш тасвири.
Гурух рахбари хисоботни тузишда, мана шу йўналиш бўйича саёхатга чиқишни хохлаган ўқитувчилар учун хисобот ёрдамчи қўлланма бўлиб қолишини назарда тутиши керак.
Саёхат хақидаги педагогик хисоботни гурух рахбари педагогик кенгаш йиғилиши ёки синф рахбарлари семинарида қилиши керак. Гурух рахбари ўз хисоботидан ташвиқот сифатида фойдаланиб, саёхатнинг ўқувчилар тарбияси, билим олишлари ва тадқиқот ишларидаги мухим аҳамиятини хар томонлама очиб бериши лозим.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish