«тасдиылайман»



Download 0,94 Mb.
bet36/67
Sana16.04.2022
Hajmi0,94 Mb.
#556504
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   67
Bog'liq
maxsus UMK tayyori

Унутманг!
Муаммоли усулнинг ўзи ўқитиш жараёнида йўқ, фақат ўқув материалини оғзаки баён қилиш, мухокама, семинар, амалий машғулот бўлиши мумкин. Лекин маърузани тингловчиларга фақат ахборот етказиш даражасида эмас, балки муаммоли усул билан ҳам ўқиб бериш мумкин. Муаммоли усул амалда қўлланилаётган усуллар ичида, улар билан уйғунликда қўлланилади.
Муаммоли ўқитиш -бу муаммоли вазиятлар яратиш шароитида ўқув машғулотларини ташкил этиш демакдир. Бундай вазиятлар ўқувчиларга, машғулот вақтида қўйилган муаммоли вазифаларга ечим топиш учун ўз фаолликларини оширишга имкон яратади.

Ўқув материалини муаммо тарзида баён қилиш оддий баён этишдан кескин фарқ қилади. Бу фарқ қуйидагилардан иборатдир:


Ўқув материалини муаммо тарзида баён қилишнинг асосий мақсади, ўқувчиларда мустақил билим олишликни шакллантиришга қаратилган бўлса, ахборот тарзида баён қилишнинг мақсади эса, бу билимларни ўқувчиларга етказишдангина иборат. Ўқув материалини баён қилишни бу икки тури, мақсадга эришиш учун қўлланилаётган воситалар бўйича ҳам бир-биридан ажралиб туради: муаммоли тарзда баён қилишда, мақсадга ўқувчилар томонидан муаммоларни мустақил ечиш йўли билан эришилади, ахборот тарзида баён қилишда эса, мақсадга кўргазмали қуроллар ёки йўлланмалар орқали эришилади. Бу ерда ўқитувчиларни тутган ўрни ҳам бир-биридан ажралиб туради: ўқув материалини муаммоли тарзда баён қилиш усулида ўқитувчи ўқувчиларни мустақил фаолиятини ташкил этувчи сифатида, анъанавий таьлим беришда эса, у ўқувчилар ва билимлар ўртасидаги воситачи вазифасини бажаради.
Муаммоли вазият муаммоли ўқитишда марказий ўринни эгаллайди.
Муаммоли вазият -бу ўқувчиларни ақлий жихатдан мураккаброқ шароитга тушириш учун яратилган вазиятдир. Бу вазият уларда қўйилган саволларга тайёр жавоблар йўқлиги, ёки маълум усуллар билан вазифани бажара олмаслиги билан изоҳланади.
Муаммоли вазият ўзини тузилишига эга, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ёдда тутинг:
муаммоли вазиятларни яратиш усуллари;
муаммоларни аниқлаш ва уларга изоҳ бериш;
тахминлар ва гепотизлар;
исбот ёки инкор этиш;
жавоблар ва ечимлар.

Муаммо ўзини мазмуни жиҳатидан -ўз ичида қарама-қаршиликларни уйғунлаштирган амалий ёки назарий саволдир.
Хар қандай муаммо ҳам тафаккурни ривожлантиришга олиб келавермайди. Саволларни шундай қўйиш мумкинки, уларга хеч қандай тингловчилар ҳам жавоб бера олмасликлари мумкин. Муаммо ҳам, муаммоли вазият ҳам инсонни тафаккурлаш қобилиятига мос келиши, яъни тингловчилар учун тушунарли бўлиши керак. 100% лик маърузани яратиш мумкин эмас ва бунга интилишни Ўзи ҳам мантиққа тўғри келмайди. Икки соатлик маърузага 15-20 дақиқа давомида икки-уч муаммоли вазият етади.
Энди муаммоли вазиятлар даражаларини ва уларни қандай холатларда қўллаш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқамиз.
Биринчи даражали муаммоли вазият мазмуни шундан иборатки, бунда ўқитувчининг ўзи муаммоли вазиятни вужудга келтириб, ечимини ҳам ўзи топади. Муаммоли вазиятни бу даражаси маърузалар учун жуда қулайдир.
Иккинчи даражали муаммоли вазиятни ўқитувчи яратади, ўқувчилар эса уни ечадилар. Муаммоли вазиятни бу даражаси гурух машғулотлари, семинарлар учун жуда қулай бўлиб хисобланади.
Муаммоли вазиятни учинчи даражасида ўқитувчи ўқувчиларни муаммога йўналтиради, ўқувчилар эса уни мустақил равишда вужудга келтириб, ечимини ҳам ўзлари топадилар. Муаммоли вазиятни бу даражаси мустақил таьлим олиш учун қулайликлар яратади.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish