9.3. Маърузани баён қилиш услубиёти
Маъруза, ўқув-тарбия ишларини бир шакли сифатида ўқув материалини энг мураккаб назарий ва амалий саволларини ўқувчиларга етказиш имконини беради. Маърузалар яхши тайёрланган ўқитувчилар томонидан бир вақтнинг ўзида бир неча гурухлар учун ўқилади. Маъруза машғулоти тузилиши бўйича уч қисмдан иборат: кириш қисми, маърузани баён қилиш ва якуний қисм. Кириш қисми бошқа машғулотларда ҳам бўлгани каби, ўқувчиларни давомати ва уларни ўқув ишларига тайёргарлигини текширишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Буни 5 дақиқа ичида бажариш осон иш эмас. Айни вақтда хар бир ўқувчини машғулотда бор-йўқлигини шахсан текшириб олиш керак. Машғулотларда ўқувчилар давоматини самарали назоратга олишни тахминлаш учун, аудиторияларда гурухлар учун олдиндан жой белгилаб қўйиш мумкин. Машғулот бошланишида ўқитувчи гурух етакчисига дарсга қатнашмаётганларни рўйхатини тузиш хақида буйруқ берса кифоя, кейин ўқитувчи бу маълумотларни гурух журналига кўчириб қўяди. Машғулотга қатнашмаган ўқувчилардан кейинги дарсларда тушунтириш олинади. Назорат ва уни натижалари бўйича кўрилган чоралар ўқувчилар орасидаги интизомни мустахкамлашнинг мухим элементларидан бўлиб хисобланади.
Маърузани ўқиш услубиёти, уни бадиий тузилишини (кириш сўзи, маърузанинг асосий мазмунини ёритиш, якуний қисми) ўз ичига олади.
-Кириш сўзи:
-тингловчилар диққатини жалб қилиш;
-тингловчиларни фаол фикрлашга рухий жихатдан йўналтириш.
-маърузанинг асосий мазмунини ёритиш:
-саволларни кетма-кетлиги ( тартиблилиги);
-саволлар орасидаги узвий боғлиқлик;
-рухий холат ва қаьтий ишонч.
Маърузанинг асосий мазмунини ёритишда қуйидагилар қўлланилади:
индуктив услуби, қачонки ўқув материали айрилиқдан умумийликка томон баён қилинса;
дедуктив услуби, қачонки ўқув материали умумийликдан айрилиққа томон ёритилса;
сўзлаш, тартибли равишда баён қилиш;
хикоя қилиш, маърузачи фикрларини ўз ичига олган хикоя;
тушунтириш, предмет ёки ходиса мохиятини қисқача баён қилиш.
Маъруза матнини баён қилиш усуллари:
риторик саволлар қўйиш-бунда маърузачи ўз-ўзига савол беради ва жавобини ўзи қайтаради. Тингловчида ҳам ўз навбатида саволга жавоб пайдо бўлади ва уни ўқитувчини жавоби билан таққослаш имкони туғилади;
тенглаштириш, қарама-қарши қўйиш ва диалог (ўзаро мулоқот) ни хар хил кўринишда қўллаш;
тахлил ва умумлаштириш, бу маърузачига янги фикрлар киргизишга имкон яратади;
саволлардан сўнг қисқача хулосалар чиқариш ва реал фактлардан фойдаланиш.
Маърузани 10-15 дақиқалик қисқа танаффус билан бошлаш керак. Бу Ўқитувчини тинчланишига, айни пайтда тингловчилар холатини бахолашга имкон беради. Маърузани хеч бўлмаса бошланиш қисмини ёддан билиш мақсадга мувофиқдир. Ўқитувчи маърузани кириш сўзи билан баланд овозда бошлаши керак. Баён қилиш сурати катта аҳамиятга эга: маърузани оддий сўзлашишдан фарқлироқ, 1-2 маротаба секинроқ ўқиш керак. Маърузани ўқиш давомида ўқитувчи тингловчиларни кўриши ва ўз сўзларини таъсир самарасини текшириши лозим. Маъруза ўқишга киришиб кетиб, асосий саволларни унутиб қўймаслик керак. Баён қилишда нутқ маданиятига риоя қилиш зарур. Маъруза -ўқишда юз ва қўл харакатлари мухим аҳамиятга эга. Хар бир юз ва қўл харакатлари баён қилинаётган сўзларга мос тушиши керак. Тингловчиларни бошқариш ва бунда ўзини ўзи йўқотиб қўймаслик жуда ҳам мухимдир.
Агар маъруза эркин баён қилинса ва ўқитувчи олдиндан ёзиб қўйилган матнга боғланиб қолмаса, у шунчалик кўп муваффақиятга эга бўлади. Маъруза сўзма-сўз ўқиб бериш учун эмас, балки материални эркин равишда баён қилиш учун ёзилади. Маъруза матни ўқитувчига материални тартибли равишда баён қилишга кўмак бериб, уни интизомли қилади, хужжатлар ва машхур шахсларнинг фикрларини ўқиб беришга имкон беради. Тажрибали ўқитувчилар маърузани бир неча марта ўқиганларидан сўнг, режа (план-конспект) тузадилар ва кейин, фақат шу режа асосида машғулот ўтказадилар.
Энди маърузани баён қилишда муаммоли вазиятларни қандай амалга ошириш мумкин эканлигини кўриб чиқамиз. Муаммоли вазиятлар назарияси пухта ишлаб чиқилган, навбатдаги вазифа муаммоли ўқитиш услубиётини ишлаб чиқишдадир. Бу иш хозирча мураккаб бўлиб турибди. Шундай материаллар борки, улар муаммоли вазиятларга тушмайди, масалан, сонли сўзлар ёки улар асосидаги материаллар. Лекин, маърузани ўқиш услибиётини ишлаб чиқишда шундай усуллар борки, улар орқали муаммоли вазиятлар ечилади.
Маъруза матнини баён қилишда муаммоли вазиятлардан фойдаланиш усулларини кўриб чиқамиз:
Ўқувчиларни қарама-қарши фикрларга олиб бориш ва уларни ечиш учун таклифлар. Маърузада хар қандай муаммоли вазият ҳам қарама-қаршиликлардан иборат. Биз бу қарама-қаршиликларни кўрамиз, уларни ечимини топамиз ва уни ўқувчиларга хавола этамиз.
Хар хил фикрдаги нуқтаи-назарни баён қилиш ва уларни қайси бири тўғрилигини аниқлашни таклиф этиш.
Маъруза мазмунини янгилиги. Хар бир маъруза материали янги бўлиши керак. Бу ўқитувчидан маълум бир серғайратликни, ўз устида мукаммал ишлашни талаб қилади. Лекин, афсуски, хар қандай ўқитувчи ҳам бу ишларни бажаравермайди.
Маъруза матнини овоз чиқариб фикрлаш тарзида баён қилиш, яъни маърузачи ўз-ўзи билан фикрлашяпди.
Ички қарама-қаршиликларни ўз ичига олган фактларни тахлил қилишни тавсия этиш.
Маъруза усули билан ўқитиш, мағрузани ўқув ва тарбиявий имкониятларини амалга ошириш муваффақияти кўп жихатдан ўқитувчини тингловчилар билан бЎлган ўзаро муносабатига боғлиқ бўлади. Ўзаро муносабатни юзага келишига имкон берувчи шароитларнинг уч гурухи шаклланган.
Биринчи гурух- маърузани тузилиши ва мазмунини ишлаб чиқишдан иборат:
маъруза моҳиятини, режасини ва уни тўғри тузилганлигини аниқ белгилаб олиш;
маърузанинг илмий маълумотларга бойлиги;
маърузада фаннинг энг янги ютуқларини ёритиш;
материални пухта танлаш, мазмуннинг асосий тушунчаларини очиб беришга қаратиш;
илмий адабиётлардан фойдаланиш ва уларни таҳлил қилиш, баён этилаётган савол бўйича дарслик материалини хаққоний баҳолаш.
Иккинчи гурух- маърузачининг шахсий сифатларига боғлиқ бўлади:
маърузачининг аниқ позицияси, унинг илмий ва мафкуравий дунёқараши, бу дунёқарашни собитлик билан маъруза шакли ва мазмунига ўтказиш;
илмий ва умумий билимдонлиги, маълумотлар билан эркин муомалада бўлиши;
фанга иштиёқи ва илмий изланишга чуқур қизиқиши;
билимлар ва юксак ривожланган умумий кўникмаларни йиғиндиси бўлган маърузачилик маҳорати (диққат-эьтиборни ўзига тортиш, маъруза давомида уни сақлаб туриш, фикрлаш фаолиятини рағбатлантириш);
нутқнинг сифати: грамматик ва орфографик саводлилиги, аниқлиги, тушунарлилиги ва тингловчиларги эшитилиши;
нутқ суръатини танлаш кўникмаси борлиги, у хар хил синфдаги ёки курсдаги ўқувчиларга материални тўла қабул қилиш ва маърузанинг асосий мазмунини ёзиб олишни таъминлаши керак;
ўқувчиларга нисбатан мехрибонлик, шу билан бирга, талабчанлик муносабатда бўлиш, ёлғон ва юзаки обрў орқасидан қувмаслиги.
Шароитларнинг учинчи гурухига қуйидагилар киради:
маъруза соатларини оптимал равишда белгилаш;
ўқув жараёнини ўз вақтида ва сифатли моддий жиҳатдан таъминлаш;
ёрдамчи ходимларнинг самарали ишлаши.
Тажрибалар ва изланишлар ўқитувчини маъруза услуби устида ишлаши мухим аҳамиятги эга эканлигини кўрсатиб турибди. Ҳозирги вақтда олий ўқув юртлари асосий эьтиборни билимларни маълумот тарзида ўқитишдан методологик, йўналтирувчи ўқитишга қаратмоқдалар. Шунинг учун ҳам охирги пайтларда “фикрлашга ундовчи маърузалар” катта аҳамият касб этмоқда. Бундай маърузаларда саволлар қўйилади, уларни ечиш учун хар хил ёндошишлар ўйлаб топилади, тахминлар тузилади ва айтилади. Ўқувчилар ўқитувчининг фикрлашини диққат билан кузатадилар, у билан бирга қизиқарли ечимларни топиб, ўзларининг фикрлаш қобилиятларини ривожлантирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |