6.5.2.2 Математик мантиқ ва дискрет математика:
математик мантиқ предмети ва унинг математикани асослашдаги ўрни. Мулоҳазалар алгебраси. Мулоҳазалар алгебрасининг формулалари. Формуланинг ростлик қийматлари. Тенг кучли формулалар. Мантиқ қонунлари.
Мулоҳазалар ҳисоби, унинг аксиомалар системаси. Келтириб чиқариш қоидалари. Дедукция теоремаси.
Предикатлар ва кванторлар. Предикатлар мантиқининг тили. Биринчи тартибли тил. Тенг кучли предикатли формулалар. Математик тасдиқларни предикатлар тилида ёзиш. Рекурент муносабатлар. Рекурент муносабатларни ечиш усуллари. Бутун сонли функциялар. Ньютон биноми. Биномиал коэффициентлар. Полиномиал формула. Графлар назариясининг асосий тушунчалари. Математик мантиқ ва дикрет математиканинг техникага ва педагогикага татбиқлари.
Табиий-илмий курс
6.5.2.3 Физика:
механиканинг физик асослари: классик механикада ҳолат тушунчаси, ҳаракат тенгламалари, сақланиш қонунлари, релятивистик механика асослари, механикада нисбийлик назарияси, қаттиқ жисмлар, суюқлик ва газлар кинетика ва динамикаси.
электр ва магнетизм: электростатистика ва магнетостатистика, ўзгармас ток қонунлари, моддалар ва вакуумда магнит майдони, ўзгарувчан ток қнунлари, электромагнит тўлқин ва тебранишлар, электромагнит индукция ҳодисаси, Максвелл тенгламаси, Максвелл тенгламаларининг интеграл ва дифференциал шакли, моддий тенгламалар, квазистационар токлар, электродинамикада нисбийлик тамойили.
тебраниш ва тўлқинлар физикаси: тебранишлар ва тўлқинлар,гармоник ва ангармоник осциллятор, спектрал анализнинг физик маъноси, тўлқинли жараёнлар кинематикаси, нормал моддалар, тўлқинлар интерференцияси ва дифракцияси.
молекуляр физика ва термодинамика: молекуляр-кинетик назария асослари, термодинамика асослари, жисмларнинг тузилиши ҳақида бошланғич маълумотлар, қаттиқ жисмлар, суюқликлар, буғлар ва реал газларнинг хоссалари, иссиқлик машиналари.
оптика ва квант физикаси: геометрик оптика асослари, фотометрия асослари, ёруғликнинг интерференцияси, қутбланиши ва дисперсияси, жисмларнинг корпускуляр хоссалари, атом ва молекулаларнинг тузилиши ва энергетик спектри, корпускуляр-тўлқинли дуализм, ноаниқлик тамойили, квант ҳолатлари, суперпозиция тамойили, ҳаракатнинг квант тенгламалари, кимёвий боғланишлар табиати, ядро физикаси асослари, радиоактивлик, элементар заррачалар физикаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |