Ўқув – визуал материаллари
GM GMS тизими. Ходимларни жалб этиш принципи
Ходимларни жалб этишнинг мақсад ва вазифалари.
Ҳар қанча ишлаб чиқариш технологиясини автоматлаштирмайлик унга ходимлар хизмат кўрсатади. Демак бизнесда самарали натижаларга эришишда ходимларни ишлашга жалб этиш энг муҳим ҳисобланади. Бунда уларни хоҳишини аниқлаш ва бажариш корхонага самара келтиради.
Миссия- бу мақсадлар ифодаланган чақириқ. Ходимларни рағбатлантириб вазифаларини бажаришга жалб этиш орқали, уларни бутун кучини корхонанинг қўйилган мақсадларига эришишга қаратиш.
юқори сифатли маҳсулот яратиш ва уни қисқа давр ичида истеъмолчиларга етказиш. Замонавий ишлаб чиқариш технологияси принциплари асосида истеъмолчи етказувчи корхоналари ичида энг яхши етказувчи бўлиш. Ўcиб бораётган истеъмолчилар талабларини доимий ўрганиб бориш орқали рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш.
МАҚСАДИМИЗ-
|
Қўйилган мақсадларга эришишда қуйидагиларга қатъий амал қилиш лозим
|
1-жадвал
|
|
|
Қонун, меъёрий ва истеъмолчи талабларга риоя этиш
|
|
|
Нуқсонни қабул қилмаслик, яратмаслик, ўтказмаслик
|
|
|
Ишни биринчисидаёқ тўғри бажариш
|
|
|
Ўзини истеъмолчи ўрнига қўйиш
|
|
|
Ишлаб чиқариш маданиятига риоя этиш
|
|
|
Хавфсизлик қоидаларига тўла риоя этиш
|
|
|
Далилларга асосланиб қарорлар қабул қилиш
|
|
|
Иш жараёнини доимий такомиллаштириб бориш
|
|
|
Билим ва малакани доимо ошириб бориш
|
|
|
☺ хавфсизлик қоидаларига тўла риоя этиш;
|
Ходимларни ишлаб чиқаришга жалб этишда саломатлик ва хавфсизлик устуворлигининг аҳамияти.
Корхона қўйган сиёсат ва мақсадларга эришишида барча ходимлар хавфсизлик ва саломатлик талабларига риоя этишлари лозим. Хавфсизлик ва саломатлик устуворлигини таъминлашда ҳар қандай хавфларни камайтиришга бутун эътиборни қаратиш ходимлар хавфсизлигини кафолатлайди.
Шиор: Бахтсиз ҳодисалар = «О» га эришиш.
Саломатлик ва хавфсизликда етакчиликни қўллаб қувватлаш, 100%га хавфсизлик қоидаларига риоя этишни таъминлаш, интизом, одоб-аҳлоқни (яхшилаш) ўзгартириш ҳамда хавфларни ўрганиш ва сабабларини бартараф этиш устуворлик бўлиш мумкин.
1 та тасодифий ўлим билан тўгайдиган бахтсиз ҳодисани олдини олиш учун 30000 та бахтсиз тасодифни бартараф этиш лозим.
Корхонада малакали ходимларни шакллантириш методлари.
Малака– шахсий сифат, билим ва кўникмаларни иш-фаолиятига қўллаш. Барча ходимларни малакасини ошириб бориш учун такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган ўқитишларни ташкил этиш, ходимлар рақобатбардошлик муҳити талабларини билишларини таъминлаш, ишлаб чиқариш рақобатчилиги муҳитида барча даражадаги ходимлар етарли малакага эга бўлишлари таъминлаш, кутилаётган малакага қўйилган талабини аниқлаш ва ходимлардаги малака фарқларини камайтириш, бизнес-режани бажаришда ходимлар малакасини кафолатлаш, ходимларни доимий – даврий ўқитиш ва билим самарасини аниқлаб бориш, етакчи ўқитувчи бўлиш ҳамда компаниянинг барча даражасида КАСКАД усулида ўқитишни таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |