Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet19/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Кундуз билан кеча моҳияти
43


ҚУНДУЗ БИЛАН КЕЧА, УЛАР МАЖМУИНИНГ МОХИЯТИ ВА ИККИСИНИНГ БОШЛАНИШ [ВАҚТИ] УСТИДА СУЗ
Кундуз билан кеча [мажмуи] Қуёшнинг «Даворон кулл» натижаси-да кеча-кундузнинг бошланиши деб фараз этилган доирага қайтиб келишидан иборатдир. Агар келишинган бўлса ва у катта [доира]7 бўлса уни қайси доира бўлса ҳам [қабул этилган]. Чунки катта доира-ларнинг ҳар бири билқувва [потенциал] уфқдир. Билқувва уфқ [дега-нимнинг] маъноси [шуки], мазкур доира бирон турар-жой учун уфқ бўлиши мумкин. «Даворон кулл» фалакнинг ундаги нарсалар билан ўзининг иккала қутби устида кун чиқишдан кун ботишга томон кўри-ниб турган ҳаракатидир.
Сўнгра араблар уфқ доирасидаги кун ботиш нуқталарини кеча ва кундуз мажмуаси [сутка]нинг боши деб фараз қилганлар. Уларнинг фикрича, кеча-кундуз кун ботишидан то эртасига кун ботишигача чўзилган муддатдир. Арабларнинг бундай фикрга келишларига сабаб шуки, уларнинг ойлари ой куррасининг ҳаракатига асосланиб, унинг турли ҳаракатидан чиқариб олинган. Ойларнинг бошланиши ҳисоб би­лан эмас, ҳилолларнинг кўриниши билан белгиланган. Ҳилоллар эса Қуёш ботганда кўринади. Демак, уларнинг фикрича, ҳилолнинг кўри-6 ниш вақти ой аввали бўлиб, кундуздан кеча олдин турган. || Шунинг учун улар кечаларни ҳафта кунларига нисбат берганларида, кечалар-ни кунлард'ан олдин қўйишга [масалан, жума кечаси дейишга] одат-ланганлар.
Бу тўғрида арабларга қўшилувчилар: қоронғилик мартабада ёруғ-ликдан олдин туради, нур қоронғиликнинг устига чиқади, деб далил келтирадилар ва: «олдин турганни олдинга қўйиш керак»,— дейдилар. Шунинг учун улар ҳаракатсизликни ҳаракатдан устун кўриб, роҳат ва ором ҳаракатсизлик натижаси, ҳаракат бирон эҳтиёж ва зарурат учун [содир] бўлади, чарчаш заруратдан кейин келади, демак, чарчаш ҳара-кат натижасидир, дейдилар. Яна улар, агар унсурларда [тупроқ, сув, олов ва ҳаво] ҳаракатсизлик бир қанча [вақт] давом этса, у ҳеч қан-дай офатни юзага келтирмайди, агар уларда ҳаракат давом этиб, ҳукм-ронлик қилса, зилзила, довул, тўлқин ва шунга ўхшаш ёмон ҳодиса-лар юз беради, деб [далил] келтирадилар.
Аммо араблардан бошқа [халқлар] —румлик8, эронлик ва булар
фикрига қўшилувчиларда кеча-кундуз — Қуёшнинг шарқий уфқдан чиқишидан эртасига яна ўша уфқдан чиқишигача ўтган муддат деб қа-бул этилган, чунки булар қабул этган ойлар ҳисоб орқали белгиланган бўлиб, ой куррасига ҳам ва бошқа ёритқичлар ҳолатига ҳам боғлиқ эмас. Уларнинг [кеча-кундузлари] кундуз аввалидан бошланади. Демак, уларнинг фикрича, кундуз кечадан олдиндир. Бу фикрларига: нур — борлиқ, зулмат — йўқлик деб далил келтирадилар. Нур зулматдан олдин деювчилар ҳаракат ҳаракатсизликдан устун, чунки ҳаракат йўқ-лик эмас — борлиқдир, у ўлим эмас — ҳаётдир, дейдилар. Бу кишилар кечани кундуздан олдин деювчиларга, уларнинг гапларига ўхшаш: осмон ердан афзал, ишловчи ва ёш йигит [чолдан] соғломроқ, оқар сув тўхтаб қолган сув сингари бузилмайди, деган сўзлар билан қарши турадилар.
Аммо барча астрономлар ва кўпчилик олимлар фикрича, кеча-кундуз Қуёшнинг нисф-наҳор9 доираси орқали ўтишидан бошланиб, эртасига худди ўша доирага дуч келиши билан [чегараланади]. Бу — юқорида айтилган икки хил сўз ўртасидаги бир тушунча бўлиб, улар­нинг фикрича, кеча-кундуз нисф-наҳор доирасининг10 кўриниб туради-ган ярмидан бошланади. Астрономлар зижлардаги11 ҳисобларини шу. фикрга асосан юргизганлар, ёритқичларнинг вазиятларини ҳам шунга асосан, уларнинг тўғри ҳаракатлари ва йиллик [календарь] дафтарла-ридаги мавқелари орқали белгилаганлар.
Баъзи [астрономлар] масалан, «Зижи Шаҳриёроншоҳ»12 нинг муал-лифи нисф-наҳор доирасининг кўринмайдиган ярмини ихтиёр этиб, ке­ча-кундуз ярим кечадан13 бошланади, деган. Бунинг зарари йўқ, чунки [бу икки хил фикр] бир далилга асосланган.
Астрономларнинг уфқ доирасини танлаб олмай, [нисф-наҳор] доира-сини ихтиёр этишларига бир қанча сабаблар бор. Бири шуки, улар кеча-кундузнинг [ҳар жойда] турлича ва бир-бирига номувофиқлигини аниқлаганлар. Чунончи, бу номувофиқлик кун тутилиш вақтларида [айниқса], ҳиссиёт орқали сезиш билан, жуда равшан кўринади. Бу Қуёшнинг буржлар фалакининг турли —гоҳо тез ва гоҳо сует ҳарака-тидан ҳамда шу буржлар фалаки қитъаларининг доиралардан турли [тезликда] ўтишларидан пайдо бўлади. Улар бу ҳар хилликни йўқотиш учун [ҳалиги қитъаларнинг ўтиш] тезлигини мўътадил қилишга мажбур бўлганлар. Бу ўтиш [тезликлари] нисф-наҳор доирасида буржлар фала­ки [Қуёшнинг] чиқишига келганда, умуман ҳамма жойда тенг бўлади, чунки бу доира || [осмон] куррасининг тўғри уфқларидан бири бўлиб, 7 унинг ажралмас [сифатлари] ернинг ҳамма жойида ўзгармайдигандир. Астрономлар уфқлар доираларида бундай ҳолатни учратмаганлар, чун­ки у доиралар ҳар жойда ҳар хил, ҳар қайси кенглик горизонти бошқа кенглик горизонтидан фарқ қилади ва буржлар фалаки қитъаларининг у доиралардан ўтиш [тезлиги] турлича. Шунинг учун [уфқлар доирала-ри] билан иш қилиш расо ва тартибли бўлмайди.
[Нисф-наҳорнинг танлаб олинишига яна бир сабаб шуки], шаҳар-ларнинг нисф-наҳор доиралари ораларида экватор доираси ёки шунга ўхшаш доиралардан бошқа нарса йўқ. Аммо уфқлар оралари шу [кенг­лик] ва шимол ҳам жанубга томон бурилишдан вужудга келган. Ёрит-қичлар ҳолати ва жойлари нисф-наҳордаги узунлик орқали аниқла-нади. Уфққа боғлиқ бўлган ва кенглик деб аталадиган бошқа томон-

44

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish